Осиё минтақасида қуролли конфликтлар ва бир томонлама зўравонлик ҳолатлари (2002—2003)
|
Давлат ичидаги конфликтлар
|
Давлатлараро конфликтлар
|
Бир томонлама зўравонлик
|
|
2002
|
2003
|
Узгариш
|
2002
|
2003
|
Узгариш
|
Афгонистон
|
1
|
1
|
2
|
2
|
0
|
0
|
Ҳиндистон
|
6
|
7
|
1
|
0
|
3
|
8
|
Индонезия
|
1
|
1
|
0
|
0
|
3
|
2
|
Бирма
|
2
|
1
|
2
|
0
|
1
|
0
|
Непал
|
1
|
1
|
0
|
0
|
2
|
0
|
Покистон
|
1
|
1
|
0
|
0
|
0
|
1
|
Филиппин
|
2
|
2
|
0
|
0
|
2
|
1
|
Шри Ланка
|
0
|
1
|
0
|
0
|
0
|
0
|
Таилавд
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
Манба: Упсала Университети (Швеция) инсон хавфсизлиги бўйича маълумотлар базаси (ирр§а!а/ Нитап 8есип1у СеШге ёа1а§е1), 2005.
212
213
Сиёсий конфликтлар ўрганилар экан, этник конфликтларга тўхтаб ўтмас-ликнинг иложи йўқ.
Этно-ижтимоий (ёки миллатлараро) конфликтлар ечимини топиш ёки тўхтатиш қийин бўлган конфликтлардан бири ҳисобланади. Нима учун сиё-сий конфликтлар қаторида миллатлараро конфликтлар кўриб чиқилмоқца, деган ўринли савол туғилиши табиий. Сабаби, мазкур икки конфликт келиб чиқиш сабабига кўра узлуксиз боғлиқцир. Яъни, нотўғри олиб борилган мил-лий сиёсат миллатлараро ёки этник конфликтларнинг келиб чиқишига са-баб бўлиши мумкин. Шунингдек, бунинг акси сифатида, ўз вақгида бартараф этилмаган кичик бир этник асосга эга бўлган қарама-қаршилик бора-бора сиёсий конфликтлар даражасига кўтарилиши мумкин.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, ижтимоий, сиёсий ва миллий конфликтлар ўртасида аниқ бир чегара мавжуд эмас.
Этник конфликтлар турли шаклларда намоён бўлиши мумкин. У оддий бир-бирини кўра олмасликдан ва маҳаллий даражадаги камситишлардан тор-тиб то оммавий тўс-тўполонлар ва ҳарбий тўқнашувларгача бориб етиш ва ҳатто миллий озодлик курашларига ҳам айланиб кетиши мумкин. Худди шун-га ўхшаш ҳодисалар Тоғли Қорабоғ, Молдавия, собиқ СССРнинг инқирози-дан сўнг Гуржистонда ҳам рўй берган эди.
2. Сиёсий конфликтнинг функциялари ва таснифи.
Сиёсий конфликтлар ҳар қандай жамиятда маълум функцияларни бажа-ради. Улар жамиятда ҳаттоки вақгинчалик характерга эга бўлган кучлар му-возанатини шакллантиради. Шунингдек, сиёсий конфликт қарама-қарши фик-рларни тўликлигича очиқ даражага олиб чиқиши, ижтимоий қадриятлар ва мезонларнинг қайта баҳоланишига ҳамда кучлар мувозанатини бузиб, жа-миятни нотинчлик сари туртиб юбориши мумкин. Мазкур омилларни эъти-борга олган ҳолда, демократик жамиятларда мавжуд конфликтларнинг вай-ронкорлик табиатига харакгерга эга бўлган йўналишга тушиб қолмаслигига катта эътибор қаратмоқ муҳим.
Хулоса қилиб айтганда, сиёсий конфликтларнинг ижобий ва салбий функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Ижобий функциялари:
қониқмасликни объектив тарзда очиқ баён қилиш имкониятини туғ-
диради;
у ёки бу гуруҳ аъзолари ўртасидаги бирликни кучайтиради;
ижтимоий ўзгаришларга имконият яратади;
мавжуд бошқарув тизимининг демократлашувига таъсир қилади;
жамиятда маълум бир маънодаги кучлар мувозанатини шакллантири-
ши эҳтимолдан холи эмас.
Салбий функциялари:
• жамиятнинг интеграциялашувига хавф туғдиради, яъни юқорида тил-
га олинган мувозанат вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин ва, маъ-
лум бир пайт ўтгач қарама-қарши манфаатларнинг тўқнашуви тўлалигича
акс этиши, мавжуд қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва қолаверса, куч-
214
лар мувозанатини бузган ҳолда жамиятда бузғунчилик ҳолларини кучайти-риши мумкин;
мавжуд сиёсий тизимни йўққа чиқариш эҳтимоли бор, хусусан, собиқ
Совет Иттифоқи сингари;
ҳукуматнинг амалиёт кўрсатишига ва обрўйига салбий таъсир кўрсата-
ди ва, шу сабабли, мамлакатда бошбошдоқликнинг кучайишига олиб бо-
риш эҳтимоли мавжуд;
бузғунчилик ва ҳаётга хавф солиш ҳоллари кучаяди;
маънавий пасткаштликни кучайтириши мумкин.
Сиёсий конфликтларнинг қуйидаги классификациялари қабул қилинган:
Субъектларга кўра шахслараро, партиялараро, давлатлараро конфлик-
тлар мавжуд.
Ўз кўламига кўра конфликтлар маҳаллий, минтақавий, глобал конф-
ликтларга бўлинади.
Жамиятга таъсирига кўра жамиятни бутунлай қайта тузилишини талаб
қилувчи ва/ёки жамиятнинг у ёхуд бу соҳаларидагина (ижтимоий, маданий)
ўзгаришларга олиб борувчи конфликтларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Конфликтларни ўрганишга бўлган қизиқишлар бир кўтарилиб, бир ту-шиб туради. Совуқ уруш тугаши билан халқаро майдонда бўлаётган катта гео-сиёсий ўзгаришлар конфликтлар билан шуғулланувчи олимлар учун янги бир тадқиқот соҳасига айланди.
Конфликтларни ўрганиш бўйича жуда кўплаб адабиётлар мавжуд. Бироқ конфликтларнинг замонавий ва тарихий кўринишларини тадқиқ этиш ус-лублари борасида ҳанузгача аниқ бир келишув йўқ. Шу сабабли, биз бир қатор олимларнинг фикр-мулоҳазаларини кўриб чиқиб, якуний хулосаларни шу-лар асосида чиқармоқ учун ҳаракат қиламиз.
Бу масалада немис социолог олими Георг Зиммелнинг конфликтли фун-кционалтм назарияси алоҳида аҳамиятга моликдир. Мазкур назарияни кўпчи-лик олимлар конфликтология назариясининг асосларидан бири сифатида тан оладилар. Г. Зиммел жамиятда конфликтлар бўлиши муқаррарлигини тасдиқ-лайди. У жамиятнинг ижтимоий струкгурасини узлуксиз боғлиқ бўлган ассо-циация ва диссоциация жараёнларига таққослайди ва ўз навбатида, конф-ликт мазкур жараёнларнинг ташкил этувчиси бўлганлиги сабабли, мавжуд тизимларнинг бузилишига ёки ижтимоий ўзгаришлар рўй беришига сабабчи бўлиши алоҳида таъкидланади.
Г. Зиммел конфликтларнинг ижобий натижаларини ҳам кўради, яъни унинг фикрига кўра, конфликтлар ижтимоий тизимни ижтимоий организ-мнинг бус-бутунлиги сифатида саклаб қолишга ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Г. Зиммел конфликтлар манбаи сифатида фақатгина манфаатлар тўқна-шувини эмас, балки инсонларда "душманлик ҳиссининг» намоён бўлиши билан ҳам белгилайди. Мазкур «душманлик ҳисси» конфликтларнинг да-ражасини кучайтиришга хизмат қилиши мумкин. ТТТу билан бир вақтда, «севги ҳисси» конфликтларнинг юмшатилишига хизмат қилишини ҳам айтиб ўтиш лозим.
215
Г. Зиммел ижтимоий мажмуаларнинг интеграцияси ва мустаҳкамлигини таъминлайдиган фаол ва фаол бўлмаган конфликтларни таҳлил этади. Бироқ, шунга қарамай, конфликтлар ҳақидаги қуйидаги фикрлар эътиборга молик:
Конфликтга қатнашувчи гуруҳлар қанчалар ҳиссиётли бўлса, у ҳолда конфликтлар шу даражада кучли бўлади.
Конфликтга киришган гуруҳлар қанчалар яхши жипслашган бўлса, у ҳолда конфликтлар шу даражада кучайиб боради.
Шу ўринда Ральф Дарендорфнинг «конфликтларнинг диалектик наза-рияси»га ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Р. Дарендорф ижтимоий ташки-лотни турли даражаларда, яъни кичик бир гуруҳнинг индивидидан тортиб, то «императив мувофиқлаштирувчи уюшма» деб аталувчи бутун бир жами-ят даражаларигача таҳлил этади. Мазкур ижтимоий ташкилот ана шу ташки-лот аъзоларининг роли ва мавқеи аниқ тарзда белгиланганлиги билан ажра-либ туради. Р. Дарендорфнинг фикрига кўра, бу ерда асосий роллар бошқа-рув муносабатларининг келишилган фарклари орқали белгиланади. Яъни, ҳар қандай ташкилотда индивид ва гуруҳлар ўзларининг ҳокимиятга инти-лишига кўра аниқбир ролни бажаради. Шунингдек, Р. Дарендорф айтадики, ташкилотда ҳокимият муносабатлари қонунийлашишга ҳаракат қилади. Бу-нинг натижасида баъзи индивидлар ёки гуруҳларни умумэътироф этилган ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эга бўладиган авторитет муносабатлари сифа-тида қараш мумкин.
Ташкилотнинг тартиблаштирилган амалиётига авторитет ва ҳокимият муносабатлари шакллантирадиган жараёнлар ёрдамида эришилади.
Бироқ ҳокимият ва авторитет ноёб ресурслар ҳисобланади. Ташкилот гуруҳлар ўртасида ҳокимият ва авторитет учун кураш ҳамда рақобат бошла-нади. Шу сабабли, ҳокимият ва авторитетнинг танқислиги ташкилотдаги кон-фликт ва ўзгаришлар манбаи ҳисобланади.
Конфликтларнинг тури турли гуруҳ ва шахсларнинг ҳокимият ва авто-ритетга муносабати ва қай даражада тегишлигига боғлиқ.
Р. Дарендорфнинг фикрига кўра, ҳар қандай ташкилотда икки типдаги асосий ролларни, яъни «бошқарувчи» ва «бошқарилувчиларни» ажратиш мум-кин. Ҳокимият юритувчилар ўз вазиятини саклаб қолишдан, бошқарилувчи-лар эса ҳокимият ҳамда авторитетнинг қайта бўлинишидан манфаатдордир-лар. Маълум бир шароитларда мавжуд қарама-қарши манфаатлар даражаси кўтарилади ва натижада, ташкилот икки конфликт қуршовида қолган то-монларга бўлинади. Конфликтларни бартараф этиш ҳокимиятни қайта тақ-симлашга олиб боради. Бироқ қайта тақсимланган ҳокимиятни «ҳукмронлик қилувчи» ва «бошқарувчи» ролини бажарувчи янги гурухлар ўзлаштириб олади ва, натижада, улар яна бир-бири билан рақобатлаша бошлайдилар. Шундай қилиб, ташкилотнинг ривожланиши — бу ҳокимият муносабатлари бораси-даги қайтарилиб турувчи конфликтлар занжиридан иборат.
Р. Дарендорфнинг қандай шарт-шароитлар оддий гурухларнинг конф-ликтли гурухларга айланиши ва умуман, конфликтлар даражасининг ўзгари-шига таъсир этиши ҳақидаги фикрлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади:
Ташкилотда қанчалар кўп гурухлар ўз манфаатларини англаб ета бош-
216
ласалар ва конфликтлашувчи гурухларни ташкил этсалар, конфликтнинг рўй бериш имконияти шунчалар кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |