4. Ўзбекистоцца миллий сиёсат.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Президент И.Каримов раҳнамолигида миллатлараро аҳиллик ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, тенг ҳуқуқлилик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик шароитида яшаб, Ватанимизни янада равнақ топтириш йўлида меҳнат қилиб келишмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, қизиқиш ва лаёқатлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданиятлари, анъана ҳамда қадриятларини сақлаш, ривожлантиришлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган. Бундай эътибор натижасида кўп миллатли халқимизнинг бой тарихий-маданий мероси қайта тикланди, қадр топди.
Давлатларнинг полиэтник типига мансуб бўлган Ўзбеки-стон учун миллий муносабатлар, айниқса долзарб муаммо сифатида намоён бўлади, чунки республикада асосий миллат — ўзбеклар билан бир қаторда, ўз маданиятига ва анъаналарига эга бўлган юздан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қиладилар. Уларнинг мамлакат аҳолиси таркибидаги улуши тах-минан 20 фоизга тенг1.
Ўзбекистон аҳолисининг кўп миллатли эканлиги, ўзбек халқининг мил-лий ўзлигани англашининг кучайиши ва маънавий тикланиши билан чам-барчас боғлиқ ҳолда, жамиятнинг янгиланиши, унинг демократлашуви учун қудратли омил бўлиб хизмат қилади ва республиканинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши учун қулай шароитлар яратади.
Давлат қурилишининг ўзбек модели худудимизда тарихан таркиб топган кўп миллатли жамият тузилмасини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ҳамда мазкур омилдан демократик хуқуқий давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш-дан иборат пировард мақсадларимизни амалга оширишда фойдаланиш ғоясига асосланади.
1 Каримов И. А Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тақцид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. //Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йулида. Т. 6. Т., 1998. 78-79-бетлар.
205
Ер юзидаги кўпгина мамлакатларда бўлгани каби кўп миллатлилик Ўзбе-кистонга ҳам хосдир. Маълумотларга кўра, 1897 йилда ҳозирги республикамиз ҳудудида 70 миллат ва элат вакиллари истиқомат қилган бўлса, 1926 йилда уларнинг сони 91 тага, 1959 йилда 113 тага, 1979 йида 123 тага, 1989 йилда 136 тага етган.
2007 йил 1 октябр ҳолатига кўра, салкам 27 млн. кишига тенг бўлган Ўзбекистон аҳолиси миллий таркибида ўзбеклар 20804,0 минг (80,0%), бо-шқа миллатлар вакиллари 5202,8 минг (20,0%) кишини ташкил этмоқца. Ху-сусан, қорақалпоклар 562,8 минг (2,2%), тожиклар 1302,8 минг (5,0%), рус-лар 970,0 минг (3,8%), қозоклар 939,5 минг (3,6%), татарлар 250,6 минг (0,9%), қирғизлар 241,5 минг (0,9), туркманлар 157,8 минг (0,6%), корейслар 155,9 (0,6%) минг кишини ташкил этган. Қайд этилган ҳолат миллий сиёса-тимизнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб берувчи айрим жиҳатларни тушуниш имконини беради.
Биринчидан, ўзбеклар аҳоли таркибида мутлақ устувор мавқега эга. Бу эса, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш масалалари титул мил-лат бўлган ўзбеклар учун алоҳида масъулият юклайди.
Иккинчидан, республика аҳолиси таркибида умумий миқцори 2,5 млн. киши (ёки 10%) дан ошадиган тожик, қозоқ, қиргиз ва туркман халқлари ўртасидаги муносабатлар ҳам миллатлараро муносабатларни янада такомил-лаштириш билан боғлиқ вазифаларга ўзига хослик бағишлайди.
Миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш деганда, биринчи-дан, яқин ўтмишда олиб борилган сиёсат натижаси ўлароқ юзага келган не-гатив ҳолатларга барҳам бериш, иккинчидан, юзага келадиган муаммоларни оқилона ҳал қилиш, учинчидан, миллатлараро муносабатларда кескинлик-ни келтириб чиқарадиган ғоявий таҳдидлар ва улардаги салбий таъсирини олдини олиш, тўртинчидан, унинг ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланган бугунги ҳолатини янада мустаҳкамлаш, янги сифатий босқичга кўтариш на-зарда тутилади.
Мамлакатимизда юқорида таъкидланган барча йўналишларда жиддий ва кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаш лозим.
Асрлар давомида Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимизда дунёнинг турли бурчакларидан келган кишилар ўзаро мулоқотда бўлганлар. Халқимизга хос бўлган бағрикенглик, меҳр-оқибат, хайрихоҳлик фазилатла-ри илдизи ҳам ана шу жараёнларда. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг даст-лабки кунларидан бошлаб мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов бошчи-лигида ишлаб чиқилган ички сиёсатда миллатлараро тотувликни, диний бағ-рикенгликни таъминлаш, шу заминда яшаётган барча халқлар вакиллари ўртасида дўстлик ва қардошлик туйғуларини мустаҳкамлаш алоҳида ўрин ту-тади. Ўзбекистонда яшовчи барча халклар вакилларининг мамлакат маданий, ижтимоий, иқтисодий ва давлат тизимида иштирок этиши учун барча шаро-итлар яратилган.
Мазкур тамойиллар Конституцияда ҳам ўз ифодасини топган. Жумла-дан, Конституциянинг 4-моддасида шундай дейилади: "Ўзбекистон Респуб-ликаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тилла-
206
ри, урф-одатлари ва анъаналари хурмат қилинишини таъминлайди, улар-нинг ривожланиши учун шароит яратади». 8 ва 18-моддаларда шундай дейи-лади: "Ўзбекистон халқини, миллатидан қатьий назар, Ўзбекистон Респуб-ликасининг фуқаролари ташкил этади". "Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатьий назар, қонун олдида тенгдирлар». Мазкур талаблар мамлакатимизда қатъият билан амалга оширилмоқца.
Дастлабки миллий маданий марказлар корейслар, қозоклар, яхудийлар, арманлар томонидан Республика вилоятларида 1989 йилда тузилган эди. Ўша пайтда уларнинг фаолиятини мувофиклаштириш учун Маданият ишлари ва-зирлиги хузурида республика миллатлараро маданият маркази ташкил этил-ди. Аммо бу марказлар ривожи мустақилликдан сўнг янги босқичга чиқци. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги қарори билан Республика байналмилал маданият маркази (РБММ) ташкил этилди. РБММ тўғрисидага Низомда унинг мустақил ташкилот эканлиги белгилаб қўйилган бўлиб, у миллий ма-даният марказлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мамлакатда яшовчи мил-лий гурухларнинг маданий эҳтиёжларини қондиришда давлат идораларига ва жамоат ташкилотларига ёрдам беради. Байналмилал маданият марказининг асосий вазифаси миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакилларининг миллий-маъ-навий эҳтиёжларини қондириш, ҳар бир миллатга хос урф-одат ва анъана-ларни сақлаб қолишда миллий маданий марказларга кўмаклашиш, бағри-кенглик тамойилларини қарор топтиришга қаратилган жамоатчилик ташаб-бусларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш за-рурки, бундай тузилма қўшни давлатларнинг бирортасида ҳам йўқ.
РБММ жамиятимиздаги тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, миллий ва умумбашарий анъаналарни равнақ топтириш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ташкил этилаётган кўплаб тадбирлар, концерт дастурлари, кечалар, фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар шулар жумласидандир. Масалан, “Ўзбекистон — умумий уйимиз”, “Ватан ягонадир, Ватан биттадир”, “Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда” каби шиорлар остидаги фестиваллар кўп миллатли аҳолимизнинг чинакам дўстлик байрамига айланиб улгурган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Ҳар йили миллий айёмларимиз ҳам марказимиз бошчилигида миллий маданий марказлар билан биргаликда муносиб нишонланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган санага бағишлаб ҳамда Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан илмий-амалий конференциялар, учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилган. Булар сирасига миллий маданият кунлари, декадалари, миллий байрамларни ҳам киритиш мумкин.
Ўтган давр мобайнида Республика байналмилал маданият маркази томонидан миллий маданиятлар, фуқаролик бирлигининг назарий ва амалий асослари, миллатлараро ва конфессиялараро уйғунлашув ҳақида йигирмадан ортиқ адабиётлар нашр этилди. Айниқса, “Ўзбекистон — умумий уйимиз”, “Миллий ғоя — бизнинг ғоя”, “Миллатлараро ҳамжиҳатлик ва динлараро бағрикенглик — тараққиёт омили”, “Ўзбекистон — бағрикенг диёр”, “Ўзбекистон Конституцияси — буюк келажагимиз кафолати” каби китоблар кенг омма эътиборини ўзига тортди. Марказнинг 20 йиллиги муносабати билан чоп этилган “Мустақил Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ривожи” номли китоб ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди. Жойларда анъанавий тарзда “Миллий ғоя — бизнинг ғоя”, “Ўзбекистон — кўп миллатли аҳил оила”, “Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона!” сингари мавзуларда илмий-амалий анжуманлар, “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестиваллари ташкил этиб келинмоқда.
Республика Байналмилал маданият маркази Ўзбекистонда яшаётган турли миллат фарзандларининг учрашув жойи, ўзига хос Дўстлик уйига айланган. Бу ерда мунтазам равишда халқ байрамлари, фестиваллар, учрашувлар, таникли ма-даният арбобларининг чиқишлари, семинарлар, конференциялар ўтказиб турилади. Шу кунларда «Ўзбекистон — умумий уйимиз" дўстлик ва маданият фестивалининг якунловчи босқичини ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқца.
Энди маълумотларга мурожаат этсак:
1989 йилда 12 та миллий маданият маркази фаолият кўрсатган бўлса, 2010 йилга келиб уларнинг сони 140 тадан ошди1. Вилоятлар бўйича олинганда, Қорақалпоғистонда — 5 та, Андижонда — 5 та, Бухорода — 11 та, Жиззахда — 5 та, Қашқадарёда — 4 та, Навоийда — 7 та, Наманганда — 4 та, Самарқандда - 11 та, Сирдарёда - 9 та, Сурхондарёда - 4 та, Фарғонада - 4 та, Хоразмда -2 та, Тошкент вилоятида — 31 та, Тошкент шаҳрида — 23 та, Республика миқё-сида эса — 13 та миллий маданий марказлар фаолият олиб бормоқца.
Миллий мансублик бўйича олинганда, республика бўйича 1 тадан араб, белорус, болгар, бошқирд, грек, грузин, дунган, литва, хитой, қрим татар-лари ва қорақалпоқ, 3 тадан поляк ва бухоро яхудийлари, 4 тадан озарбай-
. Т., 2007. С. 44.
1 Межкультурньш диалог в Узбекистане. 1п(егси1Шга1 с11а1о§ие
207
жон ва украин, 5 тадан арман, немис, уйғур, тожик, турк ва яҳудий, 6 тадан қирғиз ва туркман, 9 та татар, 14 та қозоқ, 19 та рус, 29 та корейс миллий маданият марказлари мавжуд.
Миллий тилларда ахборот майдонининг кенгайганини ҳам таъкидлаш лозим. Миллий Телерадиокомпания ва хусусий студиялар, ўзбек тилидан та-шқари, қорақалпоқ, қирғиз, қозоқ, тожик, рус, корейс, татар, уйғур ва бошқа тилларда кўрсатув ва эшиттиришлар олиб борадилар. Радиодаги «Дўстлик" халқаро канали эса 9 тилда мамлакатимиздага турли миллат ва-киллари ҳаёти ва уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини мунтазам ёри-тиб боради. Бугунги кунда нашр этилаётган газеталарнинг 70,4 фоизи ўзбек, қолган 29,6 фоизи бошқа миллий ёки аралаш тилларда чиқмоқца. Хусусан, журналларнинг 45,5 фоизи бошқа тилларда ёки аралаш тилларда чиқади.
Ўзбекистонда яшаётган кўп сонли миллатлар вакиллари ўз она тилларида ўқиш имкониятига эга. Республикада олий ва ўрта таълим 7 тилда олиб борила-ди, олий ўқув юртларида 35 миллатга мансуб профессор-ўқитувчилар дарс бер-моқца, уларда 53 миллатга мансуб талабалар таҳсил олмоқца (талабалар тар-кибидаги улуши 21,2 фоиз), лицей ва коллежлардаги ўқитувчиларнинг 22,3 фоизи бошқа миллат вакилларидир. Мактабларнинг 10,4 фоизида рус, тожик, қозоқ, қиргиз ва туркман тилларида, 9,1 фоизида таълим икки, уч ва тўрт тилда олиб борилади. Жумладан, 762 мактабда рус тилида, 581 мактабда қозоқ тилида, 376 мактабда қорақалпоқ тилида, 318 мактабда тожик тилида, 64 мактабда турк-ман тилида, 56 мактабда қиргиз тилида таълим берилади1.
Маълумотларга кўра, 2000 йилда 36 мамлакатда 40 та, 2001 йилда эса 30 та мамлакатда 36 та ҳарбий низо содир бўлган. Уларнинг 27 таси, яъни 75 фоизи бундан 10 йиллар олдин бошланган. Бу низоларнинг аксарияти бир мамлакат ичида кечганини эътиборга олсак, уларнинг миллий, диний ва ирқий асослардан келиб чиққан фуқаролик урушлари эканини англаш мумкин.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган миллий сиёсатнинг энг муҳим усту-вор йўналиши барча миллатларнинг равнақи учун тинч шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдан иборат.
Мамлакатда тинчлик ва осойишталикнинг муҳим омилларидан бири — миллатлараро тотувлик бўлса, иккинчиси — динлараро бағрикенгликдир. Чун-ки бу икки омил инсон ҳаётида уйғун ҳолда акс этади. Ҳозирги пайтда, Адлия вазирлиги томонидан 18 конфессияга мансуб жами 2104 та диний ташкилот, шу жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рус православ черкови, Тошкент ва Ўрта Осиё епархияси, Евангель христиан баптистлар черковлари иттифоқи, Рим-католик черкови. Тўлиқ инжил христианлар маркази, Ўзбеки-стон Библия жамияти, 1906 та масжид, 163 та христиан черкови, 7 та яҳудий-лар жамоаси, 7 та баҳоийлар жамоаси, 2 та Кришнани англаш жамияти ва 13 та диний ўқув юрти (1 та Ислом университети, 10 та мадраса, 1 та православ ва 1 та тўлиқ инжил христианлари семинарияси) давлат рўйхатидан ўтган (ма-салан: Туркманистонда — 2 та, Белоруссияда — 5 та диний конфессия мавжуд)2.
Do'stlaringiz bilan baham: |