Федератив давлат. Федерация (фр. ййегайо, лотинча ййегайо - бир-лашма, иттифоқ сўзидан) — давлат тузилишининг юридик жиҳатдан белги-лаб қўйилган сиёсий мустақилликка эга бўлган давлат бирлашмаларидан ту-зилган, мураккаб (иттифоқ) давлатдан иборат шакли. Миллий омилнинг роли билан боғлиқ равишда федерация тузилмасини белгилашда қуйидагилар фар-кланади:
ҳудудий асосдаги федерация (АҚШ, Австралия, Австрия, ГФР, Ар-
гентина, Венесуэла, Бразилия, Мексика);
миллий асосдаги федерация (Ҳиндистон, Нигерия, Покистон);
қоришиқ миллий-ҳудудий асосдаги федерация (Россия, Канада, Швей-
цария);
Ҳозирги пайтда федератив шаклдаги давлатлар сони 20 тани ташкил этади.
Федерациянинг барча федератив давлатлар асосланувчи бешта асосий тамойилини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) федерал қонунчиликнинг усту-ворлиги; 2) давлат тузилиши асосларининг ягоналиги; 3) одамлар, товарлар ва бошқаларнинг бутун федерация ҳудуди бўйлаб федерация субъектлари ўрта-сидаги ички чегара давлат чегаралари эмаслигига асосланган ҳолда эркин ҳаракат қилиш; 4) федерация субъекти мақоми бир томонлама тартибда ўзгартиришнинг тақиқланиши (бу федерациянинг бошқа субъектлари ман-фаатларига у ёки бу тарзда дахл қилиши мумкин); 5) субъектнинг федераци-ядан ажралиб чиқишининг тақикланиши, бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги-ни таъминлайди. Давлат тузилишининг федератив шаклида энг оғир масала иттифоқ давлати билан уни ташкил этувчи давлат бирлашмалари ва ҳудудлар
204
федерация субъектлари ўртасида ваколатларнинг чегаралаб олинишидир. Кўпчилик олимлар ва сиёсий арбоблар қуйидаги фикрларда якдилдирлар:
федерация ҳудудини унинг субъектларининг ҳудудлари ташкил этади;
федерациянинг ички чегаралари фақат унинг субъектлари розилиги
билан ва қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўзгартирилиши мумкин;
федерация субъектлари чекланган сиёсий мустақилликка эгадирлар;
олий қонун чиқарувчи орган — парламент икки палатадан иборат бўлади:
улардан бири федерация субъектларининг ваколатини, иккинчиси — умум-
миллий ваколатни таъминлайди;
федерация конституцияси билан унинг субъектларининг
конституциялари бир-бирларига зид бўлмаслиги лозим; федерация субъекти
конституциясининг матни федератив давлатнинг умумий конституциясига
мос келмаган ҳолларда федератив давлат конституцияси амал қилади, субъект
конституциясига эса зарур тузатишлар киритилади;
иттифоқ қонунчилиги устун бўлгани ҳолда федерация
субъектлари ўз ваколатлари доирасида қонунчилик актлари қабул қилишга
ҳақлидирлар;
федерация субъектлари, гарчи илмий ва маданий халқаро ташкилот-
ларда иштирок эта олсалар ва хорижда ўзларининг тегишли ваколатхонала-
рига эга бўлсалар-да, халқаро ҳуқуқ субъеки хисобланмайдилар (БМТга аъзо
бўла олмайдилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |