«Ҳукмрон» ва «бўйсунувчи» гуруҳлар ўртасида ҳаракатчанлик қанчалар суст бўлса, у ҳолда конфликт шу қадар кучсиз бўлади.
«Бўйсунувчиларнинг» ночорлик даражаси абсолют даражадан нисбий даражага ўзгариши қанчалар катта бўлса, конфликт шу қадар аёвсиз бўлади.
Конфликт қанчалар кучли бўлса, у шунчалар кўп структуравий ўзга-ришларга ва қайта шаклланишларга сабаб бўлади.
Льюи Козернинг «конфликтли функционализм» назарияси комплекс муаммоларни ўз ичига олган кенг қамровли назариядир. Хусусан, у конф-ликтларнинг сабаби, даражаси, давомийлиги ва функцияси масалаларига ало-ҳида эътибор беради.
Л. Козернинг конфликтни маълум шароитларда ижтимоий организмни сақлаб қолиш мақсадида фаолият кўрсатиши мумкин бўлган жараён тарзида таърифлайди. Л. Козернинг конфликт ҳақидаги ёндашувининг асосий ҳолат-лари қуйидагилардан иборат:
Ҳар қандай ижтимоий тизимда конфликт муносабатлари ва таранглик ўртасида мувозанатнинг бузилиши ҳоллари мавжуд.
Мажмуани бузади, деб ҳисобланиб келаётган кўпгина жараёнлар (маса-лан, қарама-қарши фикрлилик, конфликт) баъзи белгаланган шароитларда мажмуанинг интеграциясини кучайтиради ва унинг "ташқи муҳит" шароит-ларига чидамлилигини оширади.
Кўриниб турибдики, Козер ва Зиммел таърифлари ўртасида ўхшашлик мавжуд. Ўзи томонидан шакллантирилган ёндашувлар асосида Козер конф-ликтларнинг функциялари борасидаги назарий йўналишни ривожлантиради. Козер Дарендорфни конфликтнинг ижобий функцияларини эътибордан четда қолдирганлигини танқид қилди. Сабаби, Козернинг фикрига кўра, конфликт ва ижтимоий мажмуа интеграциялаштирувчи ва мослаштирувчи функция-ларни бажаради. Зиммел каби Козер ҳам конфликт ташкилотнинг ҳаётийли-гини ва мустаҳкамлигини сақлашга хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Козер конфликтларнинг функциясини чуқурроқ ўрганиш даврида ўзидан олдинги олимларнинг фикрларидан фаркли равишда, конфликтларнинг ноконструк-тив харакгерга эга бўлган босқинчилик томонларини эътибордан четда қол-диради.
«Душман мажмуаси» назарияси XX аср 80-йилларнинг иккинчи ярмида руҳшунослик ва халқаро муносабатлар соҳасида фаолият олиб борувчи олим-лар томонидан (хусусан, АҚШ Миллий Хафсизлик Кенгаши ва АҚШ Дав-лат Департаменти ходимлари) гурухлар хулқ-атворининг мураккабликлари-ни тушунтириб боришга хизмат қилувчи модел сифатида ишлаб чиқилган. Бу назариянинг моҳияти шундан иборатки, инсоният доимий равишда ўз душ-манлари ва тарафдорларини шакллантириб боради ва бу феномен ҳам инди-видуал, ҳам гурухлар даражасида бўлиши мумкин.
Айни масала этник ва миллий бирликларнинг шаклланиши ёки хулқ атворини ўрганишда алоҳида аҳамият касб этади. Этник ёки миллий гуруҳ-ларни аниклаб олиш кенг маънода биз ўзимизга тегишли бўлган ва бизга
217
тегишли бўлмаган гуруҳга муносабатимизни аниклаб олиш имконини бера-ди. Бу назария ҳаттоки шахслараро муносабатлар масаласини таҳлил этишда ҳам ўз кучини йўқотмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |