3. Халқаро тизимнинг институтлашуви.
Минтақавий моделларнинг мураккаблиги буюк давлатлар ва таъсир соҳа-лари ҳақидаги анъанавий қарашлар билан осонгина муносабатга киришиши мумкин эмас. Шундай бўлса-да, минтақавийлик ва қудратли давлатларнинг бир мунча кенг мувозанати ўртасидаги мутаносибликлар муҳим омил сифати-да қолаверади, бироқ — бу қудратли давлатларнинг ноклассик мувозанати бўлиб, бундай тартиб бугунги кунда халқаро ҳамжамият дуч келган хавф-ха-тарларга мос келмайди. Бир вақгнинг ўзида барқарор ва асосий қудратли дав-латлар ўртасидаги келишилган тушунчалар доираси ва ушбу қудратли давлат-ларнинг муҳим минтақавий манфаатларини тан олиш барча халқаро, яъни глобал ва минтақавий институтлар фаолият юритишининг зарурий таркибий қисми сифатида қолаверади. Ушбу институтлар учун бундай ҳолатларга писан-дсизлик билан қараш улар самарадорлигага путур етказиш хисобланади.
Европа Иттифоқи. ЕИ мисолида бирлашув ва таркибий қисмларга ажра-лишни, уларнинг ўзаро жипслашиши, бир-бирини тўлдириши ва янги халқ-аро тартибнинг шаклланиш жараёнидаги модификацияси мос келишини ку-затиш мумкин.
Европа Иттифоқи минтақавий ташкилот бўлиб, минтақавийликни энг юқори даражада — жуғрофий яқин жойлашган миллатлар ўртасидаги бир-лашмаларни ва интеграция алоқаларини бевосита амалга оширадиган халқа-ро, давлатлараро ҳамкорлик шаклида акс эттиради. Бундай ҳамкорликнинг шартлари миллий манфаатларнинг умумийлиги, ижтимоий-сиёсий тизим-ларнинг ўхшашлиги, иқгисодиёт ривожланиши ва бир-бирини тўлдириши-нинг солиштирма даражаси тенглиги, маданият, тил, тарихий анъаналар ва диннинг ўта яқинлиги кабилардир.
ЕИ — бир мунча институтлашган интеграциявий бирлашув бўлиб, мил-лийликдан устун турувчи институтлар фаолиятининг ташкил қилиниш дара-жаси давлат аппарати механизмлари билан қиёсланган бўлиши мумкин. ЕИ да нафақат ҳар қандай замонавий давлат учун хос бўлган (қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд) ҳокимият органлари, балки илгари миллий давлатлар вазифасига кирадиган соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан дарак бе-радиган бошқа бир қатор институтлар ҳам амал қилади.
Европа минтақавий интеграцияси йўлида тўсиқ — бу миллатчилик ва тур-ли-туманликдир. Миллатчилик биринчидан, маданий бирликка сиёсий тус беришга интилиш сифатида, иккинчидан, этнослар давлатни ташкил қилув-чи миллатчилик сифатида тушунилиши мумкин.
1994 йилнинг 1 январидан кучга кирган Эркин савдо ҳақида Шимолий Америка келишуви (НАФТА), АҚШ Конгресси томонидан қийинчилик би-лан ратификация қилинганидан ҳамда Мексика ва Канада қонунчилик ҳоки-миятлари томонидан маъқулланганидан сўнг институционал минтақавий,
258
ҳатто қитьавий, иқгисодий ҳудуд таъсис қилинди. Бу эса — АҚШ ва Канада ўртасида 1988 йилдаги эркин савдо тўғрисидаги келишувни сақлаб қолган ва тасдиқлаган ҳолда, янги келишув асосида 6,3 трилл. Долл. ЯИМга, 370 млн. аҳолига ва дунё экспортида 20фоиз ҳиссага эга бўлган ниҳоятда катта умумий бозор ташкил қилинишига олиб келди.
НАФТА — қачонлардир минтақавий савдо-шериклар ўртасида ва бирин-чи марта ривожланаётган ҳамда индустриал давлатлар ўртасида тузилган эр-кин савдо тўғрисидаги бир мунча кўптомонлама келишувдир. Товарлар савдо-си ва хизмат кўрсатишнинг шартномада келтирилган либерал тартиби, та-шқи иқгисодий фаолиятнинг ҳар томонлама чуқур қамраб олинганлиги, ни-золарни ҳал қилишнинг ишончли механизми ва бошқа қатор қоидалар ушбу бирлашувни бошқа минтақавий келишувлардан фарклаб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |