Кучлар мувозанатини саклаш халқаро муносабатларнинг ривожига ижо-бий туртки беради ва хавфсизликни таъминлашда асосий шарт-шароит хисоб-ланади Куч ҳажмлари, иқтисодий имкониятлар, ҳарбий салоҳият кабилар мунтазам ўзгариб, янгиланиб боради. Физик қонуниятларга кўра, эскилик ўрнини янгилик эгаллаб боради. Шу маънода, кучлар мувозанати динамик ривожланиб бориш хусусиятига эга бўлади. Шу сабабли, халқаро муносабат-ларда ҳар қандай куч мувозанати ўзгарувчан бўлади. Бунда изчилликка эри-шиш учун ҳамиша миллий манфаатларни устувор деб билиш лозим. Бу жара-ёнда умумий сиёсий қадриятларни минтақавий ва глобал даражада оқилона бошқариш зарур. Демак, кучлар мувозанатини саклашда минтақавий ёнда-шувни ишлаб чиқиш самарали усул ҳисобланади, ва шу аснода, глобал куч-ларнинг таҳдидли аралашув кучи заифлаштирилади.
Халқаро муносабатлар ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун бу ма-салага фалсафий, ижтимоий, психологик, тарихий, сиёсий жиҳатлардан таҳ-лилий ёндашиш лозим бўлади. Бу ҳол тадқиқотчиларнинг сиёсий жараёнлар-га, воқелик ва ҳодисаларга мустақил, тажрибавий ёндашишини тақозо қила-ди. Шу сабабли, халқаро муносабатларнинг долзарб муаммоларини таҳлил
1 Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., 2005. 18-бет.
256
қилишда халқаро сиесат назарияси қоидаларига ва тараққиетнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси учун аҳамиятли бўлган муносабатларга урғу берилади.
Халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари қуйидагилардир:
Куч ишлатмаслик ва куч билан қўрқитмаслик;
Чегаралар дахлсизлига;
Давлатларнинг худудий яхлитлигини хурмат қилиш;
Можароларни тинч йўл билан бартараф этиш;
Давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш;
Тенг хуқуқлилик ва халкларнинг ўз тақцирини ўзи белгилаш хуқуқини
ҳурмат қилиш;
Халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатьий риоя қилиш;
Ўзаро фойдали ҳамкорлик;
Жаҳон ҳамжамиятини қуролсизлантириш.
Ҳозирги замон халқаро муносабатларининг асосий вазифаларидан бири давлатлар ўртасида бўлаётган нтоларни ҳал этиш йўлларини излаш бўлиб қолмоқца, чунки бу ҳол миллий манфаатларнинг тўқнашуви асосида юзага келади. Низоларнинг олий кўриниши урушдир. Халқаро ҳуқуқ ва дипломатия асосида ноҳарбий тамойиллар туриши керак. Низоларни ҳарбий воситалар билан ҳал этиш субъектив ва объектив омилларни келтириб чиқаради. Чунки ҳарбий воситалардан фойдаланиш дунёда ижтимоий ва сиёсий, иқгисодий ва маданий низоларни кучайтиради ҳамда воқеаларнинг ўзгача тус олишига са-баб бўлади. Бундай вазият муаммони ҳал этишни янада чигаллаштиради. Му-аммоларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг ягона йўли халқаро ҳуқуқ тамой-иллари ва меъёрларига асосан муносабатлар олиб боришдадир. Бу борада му-аммоларни ҳал этиш, қарорлар қабул қилиш ва давлатлараро муносабатлар-да муҳим стратегаяга эга бўлиш лозим.
Замонавий халқаро муносабатлар кесишаётган ва мос келмаётган та-шқи сиёсий ва иқтисодий манфаатлар, мафкураларни ифода этаётган халқа-ро муносабатлар субъектларининг рақобатли кураш майдонини намоён қил-моқца. Ушбу кураш иқгисодиётнинг, сиёсий муносабатларнинг, ахборот ма-конининг ҳамда ижтимоий ва маданий алоқаларнинг глобаллашуви шарои-тида рўй бермоқца.
Кўриниб турибдики, бир қутбли дунё қуриш режасини амалга ошириш таҳдиди — истиқбол эмас, балки юзага келаётган ҳақиқатдир. АҚШ бугунги кунда халқаро ҳамжамиятнинг фикрига эътибор қилмасдан, ўз миллий ман-фаатларига фойдали бўлган ташқи сиёсий фаолиятни олиб бормоқца.
Бироқ бир қутбли дунё тартиботи билан бирга кўп қутбли дунё тарти-боти назарияси ҳам ривожланиб бормоқца. Истиқболда кўп қутблиликнинг кенгайишига ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин бўлган Россия, Хитой, Ҳин-дистон, Бразилия каби тез ривожланиб бораётган давлатларни эътиборга ол-маслик мумкин эмас. АҚШнинг бир қутбли дунё барпо этиш режасини амал-га оширишдаги фаоллиги шундай кўп қутблилик тизими ташкил қилинишига ҳамда бу ҳолат, ўз навбатида, минтақалараро интеграцияга ва дунё тартибо-
257
тининг биполяр тизими шаклланишига йўл очиши мумкин. Маълум бир ша-роитларда ушбу тенденция БМТнинг минтақалараро тузилма сифатида транс-формациялашувига, ёки БМТ базасида АҚШнинг роли асосий бўлмаган янги универсал ташкилотнинг тузилишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |