Инвестиция мажбуриятлари мониторинги бўлими юклатилган вазифаларни амалга ошириш мобайнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан тижорат банкларидан, бошқа ташкилотлардан, инвесторлардан ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлинмаларидан бўлимга юклатилган вазифа ва функцияларни бажариши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни белгиланган тартибда олиш;
иқтисодиётга инвесторларни жалб қилиш борасида ташкил этиладиган анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда иштирок этиш;
Инвестиция мажбуриятлари мониторинги бўлими қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Амалиёт объекти фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш
Мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. унда, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фонд бозорини ривожлантириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал ва барқарор ривожлантириш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар худудий бошқармасининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори олинган. Ушбу қарор 2019 йил 14 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5630-сон фармони ва 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Шу билан бирга, бир давлат органи доирасида давлат активларини бошқариш, монополияга қарши ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш функцияларининг жамланиши тизимли муаммоларнинг тўпланишига олиб келди, шу жумладан:
биринчидан, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарнинг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) кундалик хўжалик фаолиятига давлат органлари аралашувининг юқори даражадалиги, бозор тенденцияларига мослашувчанлик ва сезувчанликнинг йўқлиги, давлат иштирокидаги корхоналарнинг солиқ ва божхона, шу жумладан якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзларга ҳаддан ташқари боғлиқлиги;
иккинчидан, стратегик режалаштириш, хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва бошқариш тизимининг йўқлиги, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг паст техник даражаси, кўплаб ихтисосликка кирмайдиган активлар мавжудлиги, молиявий ресурсларнинг ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган мақсадларга йўналтирилиши сабабли давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлиги пастлиги;
учинчидан, давлат активларини ҳисобга олишнинг тартибли тизими йўқлиги, хусусийлаштириш жараёнларини бошқариш самарадорлигининг пастлиги, фаолият кўрсатмаётган корхоналар ва бўш ётган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш учун институционал салоҳиятнинг сустлиги;
тўртинчидан, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича ўз вақтида ва самарали текширувлар ўтказиш учун ваколатли органда ҳуқуқлар ва институционал потенциалнинг етарли эмаслиги;
бешинчидан, монополияга қарши курашишни тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг халқаро стандартлар ва бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тизимининг йўқлиги ҳамда товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш усулларининг эскирганлиги;
олтинчидан, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишга доир корпоратив стандартларни (монополияга қарши комплаенс) жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, рақобат ҳуқуқи ва сиёсати, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кадрларни тайёрлашнинг барқарор тизими йўқлиги;
еттинчидан, мамлакат капитал бозорининг ҳозирги ҳолати иқтисодиётнинг реал секторига узоқ муддатли ва тўғридан-тўғри, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича мавжуд имконият ва салоҳиятдан фойдаланишга имкон бермаяпти, кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва республикани жадаллик билан инновацион ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.
Институционал ва таркибий ислоҳотларни жадаллик билан амалга ошириш, давлат активларини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш, капитал бозорининг ишончли ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази негизида збекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигини ташкил этиш ва унга тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш марказининг штат бирликлари, шунингдек давлатнинг, шу жумладан хориждаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш, давлат мулкларини ижарага бериш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни таъминлаш, мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш ва риэлторларни сертификатлаш бўйича вазифа, функция ва ваколатларини ўтказиш белгилаб берилди.
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва давлат, шу жумладан чет элдаги активларини бошқариш, хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш (шу жумладан давлат улушларини сотиш), давлат активларини ижарага бериш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни жорий этиш, иқтисодий ночор хўжалик жамиятларини молиявий соғломлаштириш, банкротлик, баҳолаш фаолиятида давлат томонидан тартибга солиш ва мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги
ПФ-5630-сон “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарори қабул қилинди. Агентликнинг асосланган ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, маъмурий биноларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида зарурий жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг вазифалари ва функциялари асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Тошкент шаҳар, туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ўзига берилган ваколат доирасида давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқларини амалга ошириш;
давлат активларини реализация қилиш ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
банкротлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш; тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўз ҳудудидаги давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳисобини юритади;
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради;
ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва ўзининг вакилларига кўрсатмалар беради;
ўз ваколати доирасида устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;
хўжалик жамиятлари бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари бўйича акциядор сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;
зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор сифатида, шу жумладан Агентлик марказий аппарати томонидан бошқарилаётган активлар бўйича, давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
солиқлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик ҳосил бўлганда, шунингдек, кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режанинг асосий параметрлари бажарилмаган тақдирда, ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани жамиятнинг кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилишига киритади;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилишини таъминлайди;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;
ўз ваколати доирасида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;
маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
давлат активларининг инвестицион жалб этувчанлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;
давлат активларини бошқариш масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилашда иштирок этади;
ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органи вазифаси бажаради;
хусусийлаштириш объектларининг олди-сотди шартномаси бўйича Агентлик томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;
манфаатдор маҳалий давлат идоралари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган хусусийлаштириш қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
ўз ваколатлари доирасида устав капиталига берилган объектлардан ва эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар жойлашган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер беради, шунингдек, харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга депо топшириғини тақдим этади;
давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиришни амалга оширади;
белгиланган тартибда давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий аҳволига оид ҳудудий маълумотлар электрон базасини шакллантиради ва шу асосида фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади;
“йўл хариталари” лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
“йўл хариталари”нинг бажарилиши бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш орқали уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
“йўл хариталари”нинг бажарилишида юзага келган муаммолар юзасидан Агентлик марказий аппаратига уларни бартараф этиш таклифи билан биргаликда маълумотлар киритади;
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор давлат иштирокидаги хўжалик жамиятларига нисбатан ўрнатилган тартибда жамиятлар устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушларини сотиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш бўйича таклифини Агентлик марказий аппаратига тақдим этади;
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Агентлик марказий аппарати билан келишилган ҳолда ариза билан иқтисодий судга мурожаат этади;
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларининг бажарилишини мониторингини юритади;
суд бошқарувчилари фаолияти юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида Агентлик марказий аппаратига таклиф киритишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |