Ҳукумат қарорларига асосан 2020 йил давомида сотилган давлат активлари тўғрисида
2-жадвал
№
|
Хусусийлаштириш белгиланган давлат активлари номи
|
Хусусийлаштириш учун асос
|
Баҳоланган қиймати (минг.сўм)
|
Савдога чиқарилган қиймати (минг.сўм)
|
Сотилган қиймати (минг.сўм)
|
1
|
2
|
5
|
6
|
7
|
8
|
1
|
"BLKTB-Mevasabzavot" МЧЖнинг устав фондидаги 11,35 фоиз давлат улуши
|
ПФ-5656
5.02.2019 й
|
113 327,6
|
113 327,6
|
118 994,00
|
2
|
"Sharqsharobsavdo" МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши
|
ПФ-5656
5.02.2019 й
|
834 692,8
|
834 692,8
|
595 970,70
|
3
|
"Узэлтехпром-Моторола-Телеком-Радио" МЧЖнинг устав фондидаги 1,61 фоиз давлат улуши
|
ВМҚ-800,
24.09.2019 й
|
Соф активлар қийматида
26 515,03
|
Соф активлар қийматида
26 515,03
|
29 166,532
|
4
|
"СРП Энерготаъмир" АЖнинг устав фондидаги 10 фоиз давлат улуши
|
ПҚ-4249
27.03.2019 й
|
3 179 241,8
|
3 179 241,8
|
3 179 241,8
|
5
|
"Газавтоматика" АЖнинг устав фондидаги 26,0 фоиз давлат улуши
|
ВМҚ-800,
24.09.2019 й
|
Соф активлар қийматида
1 510 428,856
|
Соф активлар қийматида
1 510 428,856
|
1 510 428,856
|
6
|
Собиқ "Чорсу" меҳмонхонаси
|
ВМҚ-774
16.09.2019
|
1,0
|
1,0
|
16 900 000,0
|
7
|
Бино-иншоотлар
|
ВМҚ-738
4.08.2017й.
|
4 684 805,785
|
4 216 325,206
|
4 300 651,710
|
8
|
Собиқ қурилаётган клуб биноси
|
ВМҚ-291
17.05.2017й.
|
253 286,497
|
126 643,248
|
202 629,197
|
9
|
Маъмурий бино
|
ВМҚ-590
4.08.2017й.
|
412 791
|
206 395,700
|
216 715,485
|
10
|
Меҳмонхона биноси
|
ВМҚ-291
17.05.2017й.
|
579 169
|
289 584,250
|
295 375,935
|
11
|
Бино-иншоотлар
|
ВМҚ-295
19.05.2017й.
|
3 819 875,984
|
1 909 937,992
|
1 948 136,751
|
12
|
"Махсусбутлашгаз" МЧЖнинг устав фондидаги 35,87 фоиз давлат улуши
|
ПҚ-4388
09.07.2019й
|
1 315 368,520
|
Таъсисчига таклиф берилган
|
1 315 368,520
|
13
|
Бино-иншоотлар
|
ВМҚ-111
02.05.2020й
|
3 796 871,927
|
Ижарачига таклиф берилган
|
3 796 871,927
|
14
|
"Кафолат суғурта компанияси" АЖнинг устав фондидаги 25 давлат улуши
|
ПҚ-4300
29.04.2019й
|
22 598 183,006
|
22 598 183,006
|
22 598 183,006
|
15
|
Бино-иншоотлар
|
ВМҚ-738
5.09.2019й
|
3 522 055,387
|
"Delta delfin dizayn" МЧЖ томонидан 1 764 678 256 сўм инвестиция киритган
|
1 757 377,130
|
16
|
"Tashkent insuarance group" МЧЖнинг устав йондидаги 13,6 фоиз давлат улуши
|
ВМФ-720-ф
27.08.2019й
|
5 015 676,151
|
2 507 838,075
|
2 557 994,837
|
17
|
"Версаль" ресторани
|
ВМФ-124-ф
5.03.2020й
|
34 641 811,737
|
34 641 811,737
|
35 334 647,971
|
18
|
Нотурар жой биноси
|
ВМФ-720-ф27.08.2019й
|
3 170 229,03
|
3 170 229,03
|
2 642 331,23
|
19
|
Қурилиши тугалланмаган бассейн биноси
|
ВМҚ-590
4.08.2017й.
|
4 309 449,80
|
4 309 449,80
|
2 844 236,93
|
20
|
2 қаватли профилактория биноси
|
ВМҚ-590
4.08.2017й.
|
3 813 579,20
|
3 813 579,20
|
1 944 925,43
|
21
|
"MT INVEST-IMPEKS" МЧЖ устав фондидаги 36,7 фоиз давлат улуши
|
ПҚ-4118
16.01.2019
|
976 550,00
|
976 550,00
|
498 040,50
|
22
|
Офис биноси
|
ВМҚ-590
4.08.2017й.
|
310 921,87
|
310 921,87
|
163 233,98
|
23
|
Савдо маркази
|
ВМФ-232-ф
6.05.19г.
|
303 500 000
|
303 500 000
|
242 800 000
|
24
|
"SPI&OWТ" МЧЖ ҚКнинг устав фондидаги 4,0 фоиз давлат улуши
|
ПҚ-4300
29.04.2019й
|
132 488 320
|
132 488 320
|
139 112,74
|
25
|
Бино ва иншоотлар
|
ВМ-87-ф
19.02.2020
|
16 733 450,97
|
16 733 450,97
|
12 064 320,00
|
26
|
"Шарқтехэнерготаъмир" МЧЖ
|
ПҚ-4249
27.03.2019 й
|
304 781,15
|
304 781,15
|
160 671,81
|
27
|
Бино ва иншоот
|
ВМ-75
2.05.2014 й
|
4 718 935,21
|
4 718 935,21
|
4 718 935,21
|
Шунингдек, ушбу сотилган давлат активларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда жами 8 281,83 млн сўм маблағ чегирма берилган.
Мисол учун, Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, 3а-уйда жойлашган бино-иншоотларнинг умумий майдони 40 704 кв.метрга тенг бўлган савдо маркази 242 800,0 млн. сўмга, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод мавзеси, Беруний кўчаси, 8А-уйда жойлашган бино-иншоотларнинг умумий майдони 6 585 кв.метрга тенг бўлган “Версаль” ресторани 35,3 млн. сўмга ҳамда “Кафолат” АЖнинг устав фондидаги 25 фоиз давлат улуши 22 598,2 сўмга сотилган.
Шу билан биргаликда, 2020 йил якунига 32 та давлат активи савдоларга чиқарилган бўлиб, шундан 32 102,25 млрд. сўмлик 13 та давлат активлари аукцион ва биржа савдоларида турган бўлиб, Агентликнинг тегишли топшириқларига биноан 19 та давлат активларининг савдолари вақтинча тўхтатилган.
Амалиёт объектининг истиқболдаги ривожланиш йўналишларини ўрганиш
Мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Истиқболдаги ривожланишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
а) давлат активларини бошқариш, давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасида:
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқаришнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;
давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги учун уларнинг бошқарув органлари масъулиятини ошириш;
давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришдан олдин тайёрлашнинг, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ва уларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутувчи самарали механизмларини жорий этиш бўйича хорижий, халқаро институтлар ва компаниялар билан самарали ишлашни ташкил этиш;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш;
давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда қатнашиш;
б) рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашишни тартибга солиш соҳасида:
бозорнинг барча иштирокчиларига товарлар учун тенг имкониятларни тақдим қилиш, рухсат бериш тартиб-тамойилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш ҳисобига уларга тенг шарт-шароитлар ва хўжалик фаолияти эркинлиги берилишини таъминлаш;
ишлаб чиқариладиган товарларнинг сифатини ошириш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишини чеклаш ва шу ҳисобидан ички талабни юқори даражада қондиришни таъминлаш учун шароит яратиш;
товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги давлат иштирокини камайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
в) капитал бозорини ривожлантириш соҳасида:
капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
капитал бозорининг самарали инфратузилмаси шаклланишида кўмаклашиш;
иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш ва унинг кўламини кенгайтириш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш.
г) Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари этиб:
давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;
ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан ошириш;
давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан халқаро молия институтлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш;
давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, бошқарув тузилмасини оптималлаштириш, юқори даромадлилик ва капитализацияни ошириш, соҳасига кирмайдиган ва фойдаланилмаётган активларини чиқариб ташлашга қаратилган ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни мувофиқлаштириш;
давлат манфаатларини таъминлаган ҳолда, шу жумладан давлат акция пакетларини ишончли бошқарувга бериш орқали инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
давлат иштирокидаги корхоналарнинг облигация ва акцияларини чиқариш ва реализация қилиш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO/SPO бўйича эмиссияларни жойлаштириш ҳисобига, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек портфель инвестицияларни жалб қилиш;
давлат активларини реализация қилиш ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг қилиш, шунингдек давлат хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини олиб бориш;
баҳолаш фаолиятининг давлат томонидан тартибга солинишини таъминлаш, мол-мулкни баҳолаш стандартларини тасдиқлаш, шунингдек риэлторларни сертификатлаштириш;
д) Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифалари этиб:
товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, “картель” битимлари ва тил бириктириши, ноҳалол рақобатчилигини аниқлаш ва олдини олиш;
савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тарзда тартибга солиш бегиланди.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётимизда амалга оширилаётган кенг кўламли тизимли ислоҳотлар, мамлакатимизни модернизация қилиш борасида татбиқ этилган инновацион усуллар, давр талаблари нуқтаи назаридан қабул қилинган қонунлар, чиқарилган фармонлар, қарорлар барча соҳаларда Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Республикамизда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш ва иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш катта миқдордаги инвестиция ресурсларини талаб этади. Бунда инвестицияларни молиялаштириш ички ва ташқи манбаларидан унумли ҳамда уйғун равишда фойдаланиш, шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг инвестицион фаоллигини ҳар томонлама таъминлаш лозим бўлади.
Ҳозирда республикамизда иқтисодиётнинг барча устувор соҳаларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш юзасидан фаол сиёсат юритилиб, катта тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун инвестиция дастурларининг молиялаштириш манбаларини топиш, лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг мониторингини олиб бориш долзарб масалалардан бирига айланди. Чунки бу тадбирлар инвестиция лойиҳаларининг мувафаққиятли оширилишини таъминлайди.
2. Юқорида билдирилган таҳлил ва мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда таъкидлаш лозимки, модернизация қилиш жараёнлари ошиб бораётган бир шароитда инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
- миллий иқтисодиётнинг юқори суръатдаги рақобатдошлигини таъминлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил амалга ошириш;
- ҳудудий бойликни оширишда капитал ресурсидан унумли ҳамда омилларнинг чекли камайиб бориш қонунидан келиб чиқиб, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш ва мақбул мутаносибликда фойдаланиш бўйича моделларни ишлаб чиқиш;
- ҳудудларнинг бир маромда барқарор ривожпанишини таъминлаш ва уларнинг бир текисда катта тафовутларсиз тараққий этишига хизмат қиладиган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўриш;
- иқтисодиётнинг импорт ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган, шунингдек, юқори қўшимча қиймат яратадиган этакчи устувор тармоқларни қўллаб-қувватлаш;
- минтақавий инфраструктура соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
3. Бизнинг фикримизча, иқтисодий потенциал иқтисодий категория сифатида иқтисодий тизимнинг ҳолати ва имкониятларини аниқлайди ва юқори иқтисодий потенциални юзага келишини таъминлаш учун хизмат қилади. Бунда муҳими – фақат товар ва хизматларни ишлаб чиқариш эмас, балки уларнинг сифати, корхоналарнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий тизимнинг келажакда самарали фаолият юритишини ҳам эътиборга олиш зарур.
Шуни қайд этиш жоизки, ҳудудларнинг маъмурий-иқтисодий бошқаруви сиёсатини юритишда иқтисодий потенциалга оқибат сифатида қаралади ва ундан самарали фойдаланиш билан ҳудуднинг келажаги аниқланади. Шунинг учун ҳам ҳудудларни бошқаришда, инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишда иқтисодий потенциални тўғри баҳолаш ва ундан дастак сифатида иқтисодий сиёсатни тўғри олиб бориш муҳимдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Ўзбекистон Республикаси Гаров тўғрисидаги Қонун;
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси;
Ўзбекистон Респуюликаси Президентининг 19.02.2019 йилдаги
ПФ-5666-сон Фармони;
Ўзбекистон Респуюликаси Президентининг 14.01.2019 йилдаги
ПҚ-4112-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2006 йилдаги215-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2009 йилдаги343-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2017 йилдаги 66-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2019 йилдаги404-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 йилдаги 273-сон қарори
Do'stlaringiz bilan baham: |