Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли “Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 1 июндаги 133-п-сонли буйруғи билан тасдиқланган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси тўғрисидаги низомга ҳамда Агентликнинг 2020 йил 11 августдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритишни ташкил этиш ҳамда ҳудудий бошқармалар тузилмасини қайта тасдиқлаш тўғрисида”ги 165к-ЛС-сон буйруғига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш бўлимининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди. Бўлим Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг таркибий тузилмаси бўлиб, бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари - иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат мулкини ҳисобга олиш, ҳисобини юритиш, акциядорлик жамиятлари ва бошқа хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини бошқариш ва корпоратив бошқарув тизими тамойилларини такомиллаштириш ҳисобланади. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Қонунларига, Олий Мажлис Палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъати қарорлари, агентлик раҳбариятининг буйруқлари, қарорлари, фармойишларига, шу билан бирга, бошқарманинг буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади ва ўз фаолиятини Давлат активларини бошқариш агентлигининг Марказий аппаратига тегишли бошқармалари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ва ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.
Бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Тошкент шаҳридаги давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари бошқарувида акциядорлар, Кузатув кенгаши ва бошқа ички органлар ролини тубдан оширишга йўналтирилган корпоратив бошқарув тамойилларини такомиллаштириш, корхоналар фаолиятининг натижалари учун ижроия органларининг масъулиятини ошириш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат дастурлари учун таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
бўлим ваколатлари доирасида устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолияти натижадорлиги юзасидан мониторинг олиб бориш;
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг тезкор фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш;
муассисларнинг ўрнатилган тартибда тақдим қилинган давлат корхонасини ташкил этиш бўйича қарорини кўриб чиқиш;
давлат корхонаси муассисининг давлат корхонаси мулкини тасарруф этиш тўғрисидаги тақдим этилган қарорини келишиш;
ўрнатилган тартибда маълум қилингандан сўнг, давлат корхоналарининг ваколатхоналари ёки филиалларини ташкил этишни кўриб чиқиш;
давлат корхонаси муассисининг корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича қабул қилинган қарорини келишиш;
акциядорлик жамиятлари ва бошқа хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини бошқариш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этишдан иборат. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга ўз ваколатлари доирасида устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари умумхўжалик фаолиятини таҳлил қилиб, мавжуд камчиликларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
хўжалик жамиятларидаги давлат улушини бошқаришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар тайёрлайди;
давлат корхоналари, давлатга тегишли акция назорат пакетлари бўлган хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалаларида жамият Кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилишларига, шунингдек, ҳудудий бўйсинувга кўра маҳаллий ҳокимият органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан ташаббускорлик кўрсатади;
Бошқарма ва унинг тузилмавий бўлинмалари, хўжалик бирлашмалари ва жамиятларининг мутахассислари иштирокида хўжалик жамиятларидаги давлат вакиллари, хўжалик субъектлари устав фондидаги давлат улушини самарали бошқариш бўйича мониторинг билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича семинарлар ташкил этадишдан иборат.