Жаҳон амалиётидан маълумки, ҳар қандай давлат ўз иқтисодиётига чет эл сармояларини, инвестицияларни жалб қилмасдан туриб тараққий эта олмайди


Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими



Download 65,81 Kb.
bet7/12
Sana09.07.2022
Hajmi65,81 Kb.
#766554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Rustamov Hazratjon

Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар худудий бошқармаси тўғрисидаги низомга ҳамда Агентликнинг 2020 йил 11 августдаги “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритишни ташкил этиш ҳамда ҳудудий бошқармалар тузилмасини қайта тасдиқлаш тўғрисида”ги 165 к-ЛС-сон буйруғига мувофиқ, Давлат активларини хусусий мулкка бериш бўлимининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди. Уш бу бўлим Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг таркибий тузилмаси бўлиб, бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари–иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш унинг фаолиятини жадаллаштириш ҳисобланади ва бўлим бевосита ҳудудий бошқармага бўйсунади ва бошқарма бошлигига ҳисобот беради.
Бўлимнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлаш ва реализация қилиш соҳасида:

  • манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойихаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ва Тошкент шахар хокимлигига тақдим этади хамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

  • хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади;

  • хусусийлаштириш объектлари, шартлари ва шакллари юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди,

  • хусусийлаштириладиган корхоналар–эмитентлар ва улар томонидан чиқариладиган қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни тарқатади, шунингдек махаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;

  • Эркин иктисодий худудларнинг маъмурий кенгаши қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташкари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширилишини таъминлайди, уларнинг бошланғич сотув нархини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халкаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташкари савдоларда сотади;

  • хусусийлаштириш объектларининг олди-сотдиси бўйича бошқарма томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминланишини назорат қилади;

  • устав капиталига берилган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга депо топшириғини тақдим этади;

  • хусусийлаштириш билан боғлик жараёнларни таҳлил қилади хамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;

  • давлат корхона ва объектларини хамда акция ва улушларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, сотишдан олдинги тайёргарлик ишларини жорий этиш ва реестр тузиш;

  • бозор механизмларни ривожлантириш, жумладан хусусий мулкнинг усиши рағбатлантирувчи давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларини амалга ошириш;

  • давлат активларининг олди-сотди шартномаларига мувофик

  • харидорлар томонидан шартнома мажбуриятларини сўзсиз бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

  • давлат акция пакетлари, улушлари ва объектларнинг тўлалигича олди-сотдиси бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни харидорлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилишни таъминлаш.

  • бўлим ўзига ажратилган вазифаларга мувофиқ давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат активларини бошқариш жараёнларини таҳлил қилади ҳамда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни шакллантиради;

  • манфаатдор вазирликлар, идоралар, хокимликлар ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат дастурлари лойихаларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш хамда улар тасдиқланганидан сўнг уларнинг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг, муассаса ва вазирликларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳаларига тегишли бўлган сўровнома ва мурожаатлари хамда таклифларига тавсия тариқасидаги хат ва жавоблар йўллайди;

  • корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин кўллаб-қувватлашда, улар томонидан таркибий ўзгартириш тадбирларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;

  • корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш жараёнини қатъий белгилайдиган меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

хусусийлаштирилган корхоналарни диагностик текширувдан ўтказиш, уларни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлаш дастурини шакллантириш бўйича бўлим фаолиятини ташкил этади;

  • корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бўйича ахборотларга ишлов берадиган программа мажмуи ва маълумотлар базасини ташкил этиш учун техник топшириқлар лойихасини тайёрлайди;

акция пакетлари, улушлар ва объектларни тўлиғича сотиш юзасидан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган инвесторлар билан ўзаро фаолият юритади;

  • бўлим ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этишда зарур бўлган ҳужжатларни олиш учун давлат бошкарув органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

  • шартномаларни тузишда қатнашади, шартномаларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тўлиқ тайёрланиши учун масъул ҳисобланади;

  • ҳудудий бошқарма раҳбарияти ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг тегишли бошқармасига шартнома мажбуриятларини бажариш масалаларига доир ҳужжатларни тақдим этиш учун таҳлилий ва умумлаштирилган маълумотларни тайёрлайди;

  • Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тузилмавий бўлинмалар, депозитарийлар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда давлат активларини савдоларга чиқариш билан боғлиқ муаммоли масалалар бўйича ўтказиладиган махсус семинарларда қатнашади;

  • ўз ваколатлари доираси давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, бошқариш ва тасарруф этиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш бўйича зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, давлат бошқарув органларининг ноқонуний қарорларини бекор қилиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъволар тақдим этиш, шунингдек материалларни тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига жўнатиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

бўлим кадрларини танлаш ва тайинлаш юзасидан таклифлар киритади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish