II. Давлат активларини сотиш:
Ўтган январ-октябрь ойларида жами 24 та давлат активлар 378,040 млрд.сўм ва 23,2 млн. долл. харид қийматида, 100,0 млрд. сўм ҳамда 25 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция киритиш, 150 та янги иш ўрни яратиш шарти билан сотилган.
Шунингдек, ушбу сотилган давлат активларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда жами 6 565,042 млн сўм маблағ чегирма берилган.
III. Савдода турган давлат активлари:
Тошкент шаҳрида жами 342,016 млрд.сўмлик 32 та давлат активи савдоларда турган бўлиб, шундан:
8 та акция пакетлари 100,477 млрд.сўмлик;
17 та улушлар 217,719 млрд.сўмлик;
7 та бино ва иншоотлар 23,820 млрд.сўмлик.
2. Савдода турган активлар (муддати бўйича):
- 1 ойгача савдода турган – мавжуд эмас;
- 1 ойдан 3 ойгача савдода турган – 3 та;
- 3 ойдан 1 йилгача савдода турган – 29 та.
Шунингдек, Агентлик, Тошкент шаҳар ҳокимлиги топшириқлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, жавоб хатлари юборилди. Давлат активларини савдо чиқариш олди ишлари жумладан, хатлов, баҳолаш ва экспертиза ишлари амалга оширилди. Давлат активлари бўйича қўшимча келишувлар тузилди. Давлат активларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ҳамда сертификатлари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4388-сон Қарорга асосан 16 та давлат улушлари савдога чиқарилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Асака” акциядорлик тижорат банкининг фойдаланилмай бўш турган бино ва иншоотлари, асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш, уларнинг негизида юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида"ги 87-Ф-сон Фармонига асосан “Асака банк” АТБнинг бўш бино ва иншоотлари бошқарма балансига олиниб, оммавий савдоларга чиқарилган (жами 2 та) ҳамда 1 та давлат мулки сотилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги “Paxtasanoat ilmiy markazi” акциядорлик жамиятининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги ВМҚ-351-сон Қарорига асосан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8-уйда жойлашган бино ва иншоотлар баҳоланган нархида (68 789,3 млн сўм) “Paxtasanoat ilmiy markazi” АЖнинг устав фондига Давлат активларини бошқариш агентлигининг улушини ошириш ҳисобига берилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон Фармонига асосан Тошкент шаҳрида сотлиши белгиланган 241 та давлат активлари киритилган.
Мазкур Фармоннинг 4-иловасида 64 та ДУКлар мавжуд бўлиб, шулардан:
- 15 та давлат унитар корхоналар хўжалик жамиятларга ўзгартирилди;
- 40 та давлат унитар корхоналар қайта ташкил этиш юзасидан Давлат тендер комиссияси баён лойихасига киритилди.
2020 йил давомида жами 27 та давлат активи 364 633,56 млн сўм қийматда хусусий секторга сотилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |