Жамоат бинолари класификацияси ва уларга кўйиладиган талаблар


Биноларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қуриш майдони ва қаватликларини ҳисоб-китоб қилиш тартиблари



Download 117 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi117 Kb.
#231898
1   2   3   4
Bog'liq
Жамоат бинолари

Биноларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қуриш майдони ва қаватликларини ҳисоб-китоб қилиш тартиблари


1.Умумий майдон бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади ( техник, мансард, цокол, ертўла қаватлари майдонлари ҳам ушбу йиғиндига киритилади).
Бинонинг қавати майдони ташқи деворлар ички юзаси чегараларида ўлчанилади. Антресоллар, бошқа бинога ўтиш йулаклари, томоша ва бошқа залларнинг ойналанган верандалари, галереялари ва балконлари майдонлари ҳам бинонинг умумий майдонига қўшилади. Қаватлараро тепа қопламаси бўлмаган (тепаси очик) хоналарнинг майдони умумий майдонни ҳисоблашда фақат бир қаватдаги майдони ҳисобга олинади.
Ташқи деворлар қия булса майдон пол сатхи бўйича ҳисобланади.
2. Фойдали майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндисига тенг (заллардаги, фойелардаги ва бошқаларидаги балконлар ва антресоллар майдонлари ҳам қўшилади), зинапоялар катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоя ва пандуслар бундан мустасно.
3.Ҳисобий майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндисига тенг, ички йулаклар, тамбурлар, утиш йулаклари, зинапоя катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоялар, ҳамда муҳандислик жиҳозларини ва муҳандислик тармоқларини жойлаштириладиган хоналар майдонлари бундан мустасно.
Ўқувга мўлжалланган биноларнинг, даволаш-соғломлантиришга мўлжалланган биноларнинг, дам олиш уйларининг, клубларнинг ва бошқа муассасаларнинг рекриация-йулак майдонлари ҳисобий майдонга қўшилади, жумладан дам олиш ёки хизмат кўрсатувчиларни кутиб туриш ёруғ холлкармонлари ҳам.
Радиоузел, коммукацион хоналар, эстрада ва сахна кошидаги ёрдамчи хоналар, киноаппарат хоналари майдонлари, ҳамда 1 м кенгликдан кам бўлмаган ва баландлиги камида 1.8 м бўлган нишалар, қўзғалмас киритиб ўрнатилан жавонлар (муҳандислик ниша ва жавонлари бундан мустасно) майдонлари ҳисобий майдон миқдорига киритилади.
4. Бўғот, техник бўғот, полидан тепа қопламасидан туртиб чиққан конструкциягача масофа 1.8 м дан кам бўлган техник ер пол ости майдонлари, ҳамда лоджиялар, тамбурлар, ташқи балконлар, портиклар, ташқи кириш жойлари, ташқи очиқ зинапоялар майдонлари бинонинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари ҳисобига киритилмайди.
5.Бино хоналарининг майдони пардоз қилинган деворлар ва перегородкалар юзаси оралиқларида, пол сатхи буйича, плинтусларни ҳисобга олмай аниқланиши зарур; мансард қаватидаги хоналар майдони қия шипгача 1.6 м булган жойлар оралиғи буйича ҳисобланади.
Қурилиш ҳажми ер устки қурилиш ҳажми - ±0,00 сатхдан бошлаб (ер устки қисми) ва ушбу сатхдан паст (ер ости қисми) қурилиш ҳажмлари йиғиндиси сифатида аниқланиши керак.
Бинонинг ер устки ва ости қисмларининг қурилиш ҳажми ҳар бир қисмларининг тоза пол сатхларидан бошлаб бинонининг ташқи юзалари буйича ўраб турган конструкцияларни, ёруғлик туширувчи фонарларни, гумбазларни ва шунга ўхшаш.
Конструкцияларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, туртиб чиқиб турувчи архитектура деталлари ва конструкция элементлари, ер пол ости каналлари, портиклар, террасалар, балконлар, бино остидан ўтувчи машина йулаклари ва бино устунларига ўрнатилган холлардаги бино таги бўшлиқлари ҳажмлари мустасно.
Бинонинг цокол сатхи горизонтал қирқими буйича, ушбу сатх ташқи деворларидан ташқарига туртиб чиқиб турувчи конструкция ва деталларнинг майдонларини ҳисобга олган ҳолда, бинонинг ташқи деворлари юзалари оралиғи буйича, бино остидан ўтиш машина йулаклари юзаларини, устунларга ўрнатилган жойлари бўлса, унинг майдонини ҳам қўшган ҳолда, бинонинг қурилиш майдони ҳисобланади.
Бино қаватлар сонини аниқлашда барча ер устки қаватлари қўшилади, яъни техник, мансард, тепа қопламаси ернинг режавий сатхидан камида 2 м юқори бўлган цокол қаватлари ҳам. Факат энг юқори қават устидаги техник қават этажлар сонига киритилмайди.
Бинонинг турли қисмларида ҳар хил қаватлик бўлса, ҳамда бинони нишаб ерларга жойлаштарилганда нишаб ҳисобига қаватлар сони ошса, бино қаватлиги бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида аниқланади.
Дўконнинг савдо майдони савдо заллари майдони ва қўшимча хизмат кўрсатиш учун майдонлар йигиндиси тарзида аниқланади (буюртмалар қабул қилиш ва тарқатиш заллари, кафетерия, барлар ва бошқалар).

Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish