Жамоат бинолари класификацияси ва уларга кўйиладиган талаблар



Download 117 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi117 Kb.
#231898
1   2   3   4
Bog'liq
Жамоат бинолари

Эслатма: 1. Қаватлик ҚМҚ 2.01.03 га асосан ҳудуд зилзилавийлиги ҳисобга

олинган ҳолда аниқланади. Жадвалда берилмаган бино ва иншоотлар лойиҳаланишида қаватлар ушбу норманинг кейинги матнларидаги талаблари бўйича аниқланади.
Махсуслашган болалар ўқув-тарбиявий муассасалари, болалар боғчалари ва кўр, нафас олиш аъзолари хаста болалар учун мактаб-интернатлар бирикки қаватлик қилиб лойиҳаланади
Мавсумий иншоотлар 1-2 қаватлик бўлиши шарт болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ павильонлари бир қаватлик бўлиши шарт.
Жамоат биносининг хоналари баландлиги пол сатҳидан шип сатҳигача 3.0 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳар-хил вазифали заллар, аудиториялар, лабораториялар, спортзаллар, манежлар ва бошқа хоналарнинг баландлиги функционал-технологик жараёнларни ва ушбу лойиҳалаш нормалари матнларида келтирилган технологик асос ва талабларга асосан, жиҳозларнинг габаритларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Жамоат хоналарининг сиғдираолишлик миқдори 30 кишидан ошмаганда, ҳамда турар-жой бинолари ҳажмида қурилган хизмат кўрсатиш муассасалари, жумладан дўконлар, кафелар хоналарининг баландлиги 2.8 м бўлиши мумкин.
Хоммом ва ўрни 100 ва ундан ортиқ хоммом-соғломлантириш мажмуалари асосий хоналарининг баландлиги 3.3 м дан, кир ювиш ва кимёвий тозалаш ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги 3.6 м дан кам бўлмаслиги дарқор.
Кишилар доимий равишда бўлмайдиган айрим иккинчи даражали хоналар, шу қатори бинонинг ҳажмий-режавий ечимига монанд йўлаклар ва ўтиш йўлаклари хоналарининг баландлигини камайтиришга йўл қўйилади, лекин 2.2 м дан паст бўлмаслиги керак.
Илова: 1. Қия шипли ёки баландлиги бўйича ҳар хил қисмли (погонали) хоналар баландлигининг энг кичик жойи 2.5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Инсонлар доимий равишда бўлмайдиган, мўлжалланиши техникавий бўлган хоналарнинг баландпиги 1.9 м бўлиши мумкин.
Техник қаватларнинг баландлиги ҳам ҳар бир конкрет ҳолатда муҳандислик жиҳозларининг габаритларига асосланиб ва улардан фойдаланиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жиҳозларга қараш ва таъмирлаш йўлакларида баландлик конструкциянинг пастга чиқиб турган сатҳигача 1.8 м дан кам бўлмаслиги шарт. Техник қаватда ёки ер полостида баландликни 1.6 м қилиб олиш фақат у хоналарда ёнмайдиган, изоляция ашёси ўралган, қопламали қувур ўтказгич муҳандислик тармоқлари жойлашгандагина рухсат этилади.
Бино остини кесиб ўтувчи транспорт йўлаги кенглиги (конструкция ташқи сатҳлари оралиғи) 3.5 м дан, баландлиги 4.25 м дан кам бўлмаслиги керак; ушбу талаб автотранспортга, ёнғин машиналарига мўлжалланмаган йўлакларга тадбиқ этилмайди.
Бинога кираверишдаги хона пол сатҳи киравериш ташқи йўлак сатҳидан 0.15 м дан кам бўлмаган баландликда бўлиши керак. Бу баландликни камайтиришга хонага ёнгингарчилик тушмаслиги учун махсус ҳимоя воситалари қўлланилгандагина йўл қўйилади.
Бино ва иншоотларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қурилма майдони миқдорларини ҳисоблаш қоидалари мажбурий 3- иловада келтирилган.
Барча жамоат бинолари ва иншоотларида, мулкдорлик шаклидан қатьий назар, ногиронлар кресло-коляскада қулай кириб-чиқишлари учун қия йўлакчалар, ҳамда ногиронларнинг қулай фойдаланишлари учун бошқа тадбирлар ШНҚ 2.07.02 га асосан кўзда тутилиши шарт (кўтаргич қурилмалар, махсус жиҳозланган ҳожатхоналар ва бошқалар).
Ертўла ва цокол қаватида жойлаштиришга рухсат этилган хоналарнинг рўйхати мажбурий 4-иловада келтирилган. Ертўлани икки ва ундан ортиқ қаватли килиб қуриш тақиқланган.
Поли отмосткадан пастга ҳисобланганда 0.5 м дан ошмаган цокол қаватда, яшаш, болалар учун жамоат ва ўқув, даволов муассасаларининг асосий хоналаридан ташқари (яъни, палатали бўлимлар, врач кабинети, даволовчи хона, операция хонаси), барча хоналарни жойлаштириш мумкин.
Фуқаро ҳимояси хоналарининг габаритлари ва жойлаштирилиши ҚМҚ 2.01.17 талабларига мувофиқ тузилган лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади.
Бино ҳажмидаги индивидуал иссиқлик пункгларини (ИИП) алоҳида кириш жойи бор хоналарга ёки хона ҳавоси иқлимини мўътадил қилувчи ва шамоллатувчи ускуналар ўрнатилган хоналарга жойлапггириш зарур. Хонада шипдан пастга чиқиб турувчи конструкциягача 1.8 м дан кам бўлмаган баландлик бўлиши шарт.
Шамоллатиш камералари, насос жойлаштирилган хоналар (ёнгинга қарши қўйилган насосхоналардан ва автомат ёнғинўчиргичлар учун насосхоналардан ташқари), иссиқлик пунктлари, машина бўлимлари ва бошқа шовқин ва вибрация берадиган жиҳозли хоналар инсонлар доимий бўладиган хоналарга ёнбош қилиб, тепасига ёки пастига жойлаштирилишига рухсат этилмайди, шулар қатори томоша ва репитиция заллари, ўқув хоналари, врач кабинетлари, операция хоналари ҳам юқоридагилар жумласидандир.
Бино ва унинг хоналарига, ертўла ва том бўғотига жиноий мақсадда ва бошқа мақсадларда бегоналарнинг киришини чеклаш учун нигоҳий ва техник назорат ўрнатиш назарда тутилади; лойиҳа топшириғи асосида кучайтирилган тўсиқ конструкциялари, махсус ойна ва эшик конструкциялари ва бошқа тадбирлар қўлланилади.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, қўлланилган киришни чеклаш ва мулкни қўриқлаш тадбирлари ёнғин ва бошқа фавқулодда содир бўладиган ҳодисаларда одамларни эвакуация қилиш шароитини ёмонлаштирмаслиги керак.
Одамлар доимо фаолият кўрсатадиган хоналардаги ойналарда решеткали қурилмалар ўрнатилишига (барча қаватларда) йўл қўйилмайди, махсус асосланган ва лойиҳа топшириғи бўйича ашъёвий қадриятларни (мулкни) сақлайдиган ва инсонлар доимо бўлмайдиган хоналар бундан мустасно.
Қимматли буюмларни тажовуздан сақлаш мақсадида ва лойиҳа топшириғи маълумотига асосан лойиҳалашда ҳар хил қўриқлаш ва сигнал берадиган, техник назорат воситалари, махсус девор, перегородка, эшик, облицовкалар, ҳимоя ашёлари ва бошқалар ҳисобга олинади.
Йўл қўйиладиган шовқин даражаси, хоналарнинг шовқиндан ҳимоясини таъминлаб бериш ҚМҚ 2.01.08 талабларига мос бўлиши шарт.
Биноларнинг (иншоотларнинг) том усти, шунингдек фойдаланишдагиларининг таъмири ҳам, ҚМҚ 2.03.10-95* талабларига мос лойиҳаланиши даркор.
Бинонинг баландлиги ер сатҳидан том тепа қиррасигача 10 м ва ундан юқори бўлса томда қор тутқич мосламалари назарда тутилиши керак.
Жамоат биноларида, уларнинг том бўғотида, ажратилган блокларида бинонинг асосий жамоавий муассасалик фаолиятидан бошқа объектларни (алоқа объектлари, транспорт, ишлаб чиқариш ва коммунал ташкилотларини, бошқаларни) жойлаштириш масаласи муассаса асосий фаолияти йўналишидаги вазирлик, қўмита ёки идоралар норматив актларига асосан аниқланади. Шундай объектлар жойлаштирилган тақдирда, бино учун санитар нормаларда ўрнатилган, зарарли моддалар концентрацияси ва ушбу жамоат биносида, ҳамда яқин атофидаги қурилмаларда нурланиш даражаси меъёрлардан ошиб кетмасликни таъминлаш шарт.
Бино ҳажмидаги, ҳажмига кириб турадиган олд қисмидаги, жумладан ер ости гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини лойиҳалаш юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги санитар, ёнғин хавфсизлиги ва автоуловларга хизмат қилиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.
Гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини даволовчи муассаса, болаларнинг мактабгача, мактаб ва ижтимоий муассасалари, ҳамда ўрта махсус ўқув юртлари-академик лицей ва касб-хунар коллежлари биноларининг ертўла ёки сокол қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Download 117 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish