Жамоат бинолари класификацияси ва уларга кўйиладиган талаблар
Режа:
Жамоат бинолари ва иншоотларидаги умумий талаблар
Жамоат бинолари ва иншоотларидаги ёнғин хавфсизлиги.
Жамоат бинолари ва иншоотларида эвакуация йўллари.
Жамоат бинолари ва иншоотларидаги умумий талаблар
Жамоат бинолари ва иншоотларининг янги қурилиши ва реконструция қилиниши ушбу ҳужжат талабларига ва бошқа Ўзбекистон Республикасида амал қиладиган қурилиш лойиҳаси нормаларига асосланиб ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида амалга оширилиши шарт. Лойиҳалаш нормалари инсонларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи ҳимояси, бино ва иншоотлардан юқори сифатли функционал фойдаланиш даражасининг оширилиши, уларнинг узоқ сақланиши ва таъмирланишга яроқлиги, энергия тежамкорлиги, ҳамда атроф муҳитнинг ҳимоя қилиниши тадбирларининг таъминлашига қаратилган.
Жамоат бинолари ва иншоотларининг ер майдонига жойлашуви ва режаланиши, ШНҚ 2.07.01 талаблари доирасида, қурилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилиши шарт. Қишлоқ жойларда жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалашда қўшимча ШНҚ 2.07.04 талаблари ҳам ҳисобга олиниши керак.
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ҚМҚ 2.01.01 га (лойиҳалаш учун иқлимий ва физика-геологик шартлар) асосланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди қурилиш-иқлимий зоналарининг табиий-иқлим шароитлари ҳисобга олиниши зарур. ШНҚ 2.08.01 да Ўзбекистон маъмурий туманлари бўйича қурилиш-иқлим зонаси ва зона ости ҳудудлари келтирилган.
қурилиш-иқлим зонада- экстремал шароитли ярим дашт ва даштли ҳудудларда асосий хоналарни ортиқча қуёш таъсиридан ва қизиб кетишидан, ёзда қизиган шамол ва қишда совуқ шамол таъсиридан эффектив ҳимоялашни таъминлаш зарур; ички муҳитни ноқулай ташқи таъсирлардан максимал ҳимоялашни таьминловчи бино ва иншоотларнинг компакт композицион-режали ечимларини кўллаш, эффектив қуёш ва чангли шамоллардан ҳимояловчи қурилмаларни қўллаш, ҳамда хоналарда қулай микроклимат ҳосил қиладиган техник воситаларни қўллаш усуллари таклиф этилади.
қурилиш-иқлим зонада-воҳа ва тоғолди ҳудудларда бино ва иншоотларнинг композицион-режали ечимлари қулай табиий-иқлим шароитларидан максимал тўлиқ фойдаланишга қаратилган бўлиши, асосий хоналарни ортиқча қуёш таъсири ва қизиб кетишидан ҳимояловчи (соябон, хоналарни шамоллатувчи) қулай очиқ майдонли жойлар билан боғланиши ҳисобларига таъминланиши шарт.
қурилиш-иқлим зонада-чўзилиб кетадиган совуқ қишли тоғлик ҳудудларда компакт композицион-режали ечимлари, аввалом бор, бино хоналарининг қиш мавсумида иссиқлигини таъминлашга қаратилиши керак.
Бино ва иншоотларнинг композицион-режали ечими, уларнинг қавати, бино ва блокларнинг бўй кўлами, блокларни жойлаштириш вариантлари комплекс талабларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан бино ва иншоотларни хавфли геологик жараёнлардан, зилзила ва ёнғин хавфларидан (ҚМҚ 2.01.11, ҚМҚ 2.01.03, ШНҚ 2.01.02 ва бошқ. асосан) ҳимоясини таъминлаш билан аниқланиши шарт.
Жамоат бино ва иншоотларининг қаватлилиги функционал-типологик талаблар, зилзила ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи талаблар (ушбу нормаларнинг 2.20 бандига асосан бинолар конструкциясининг оловбардошлиги эътиборга олинган ҳолда) ҳисобга олиниб белгиланади; асосий оммавий бино турлари бўйича қаватлик 1- жадвалда берилган.
1-жадвал
|
№№
т/б
|
Бино турлари
|
Қаватлик (кўпи
|
|
1
|
2
|
3
|
1.
|
Ҳамма турдаги болалар боғча-яслилари; бошланғич ва кам комплектлашган мактаблар; болалар боғчалари-бошланғич мактаблар
|
2
|
2.
|
Умумтаълим мактаблар, интернат-мактаб ўкув корпуслари, ўрта- махсус ўқув юртлари - академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, мактабдан
|
3
|
3.
|
Махсус мактаблар ва жисмоний ва ақлий ривожланиши заиф болаларнинг интернат-
мактаблари
|
2
|
4.
|
Мактаб интернатларининг ётоқ корпуслари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ корпуслари
|
2
|
5.
|
Ногиронлар ва қариялар учун ижтимоий марказлар, болалар ижтимоий марказлари, болалар уйлари, интернат уйлар
|
2
|
6.
|
Даволаш муассасаларининг(касалхона) стационарлари
|
3
|
7
|
Болалар ва ўсмирлар УЧУН санатория ётоқ корпуслари
|
|
8.
|
Амбулатория-поликлиника муассасалари
|
3
|
9.
|
Маҳалла бошқаруви ва микротуман уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти муассасалари
|
2
|
10.
|
Савдо ташкилотлари, умумий овқатланиш, оммавий маиший хизмат бинолари (ноёб тоифали бинолардан ташқари)
|
3
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |