Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЎН УЧИНЧИ МЕҲМОН
Таниқли бир тадбиркор бир шаҳарда меҳмонхона 
очиб, ҳамма шароитларни яратди, зарур ашёларни со-
тиб олди. Фақатгина уни бошқариш учун ақлли, ҳалол, 


121
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
ишбилармон иш бошқарувчи керак эди. Маҳаллий га-
зетада эълон берилгач, тадбиркорнинг ёнига жуда кўп 
талабгорлар кела бошлашди. Бироқ, ҳар бир талабгор-
нинг нимасидир тадбиркорга тўғри келмасди. 
Ниҳоят, бир талабгор унга маъқул тушгандек бўлди. 
Йигитчанинг ёши ҳали ўттизга бормаган, меҳмонхона 
бизнеси бўйича олий маълумотга эга, уч йиллик мала-
каси ҳам бор экан. Кўринишидан ишончли йигитга ўх-
шайди. Таржимаи ҳолидан ҳам рад этишга лойиқ бирор 
сабаб кўринмади. 
Тадбиркор йигитчанинг ишбилармонлиги, топқирли-
гини ҳам синовдан ўтказмоқчи бўлди ва миясига урил-
ган бир саволни ўзи ҳам мулоҳаза қилиб ўтирмай ҳали-
ги талабгорга берди:
– Тасаввур қилинг, сиз кичкина бир меҳмонхонани 
бошқаряпсиз. Меҳмонхонангизда 12 та бир кишилик 
хона бор. Шу пайт меҳмонхонанинг эшигини бир гуруҳ 
сайёҳлар тақиллатишди. Уларнинг сони 13 нафар. Ҳар 
бири алоҳида хонада тунамоқчи. Ва ҳаммаси айнан 
битта меҳмонхонада қолишни истайди. Уларни қўлдан 
чиқарсангиз, яхшигина даромаддан қуруқ қоласиз. Хўш, 
сиз уларни қандай қилиб жойлаштирган бўлардингиз?
Талабгор йигит бироз ўйланиб қолди. Олдида турган 
қоғоз қалам билан нималарнидир ҳисоблаб чиқди. Ке-
йин меҳмонхона эгасига юзланди:
– Бунинг қийин жойи йўқ. Мен ҳозир сизга ҳаммасини 
ҳисоблаб бераман. Демак, хонамиз 12, меҳмонларимиз 
эса 13 нафар. Мен биринчи ва ўн учинчи рақамли меҳ-
монимизни вақтинча, бир неча дақиқага битта хонада 
ўтириб, қўшимча хона топилишини кутиб туриш ларини 
илтимос қиламан. Албатта, улар йўқ дейишмайди. Шун-
дан сўнг учинчи меҳмонни иккинчи хонага, тўртинчи 
меҳмонни учинчи хонага, бешинчи меҳмонни тўртинчи 
хонага, олтинчи меҳмонни бешинчи хонага, шу тариқа ўн 
иккинчи меҳмонни ўн биринчи хонага жойлаштираман. 
Демак, ўн иккинчи хонамиз ҳали бўш турибди. Дарҳол 


Рустам Жабборов
122
биринчи хонага келиб, ўн учинчи меҳмонни оламан-да, 
уни ўша бўш – ўн учинчи хонага жойлаштираман.
Меҳмонхона эгаси аввалига ҳайрон қолди. Рақам-
лар уни шошириб қўйганди. Кейин ўзича йигитчанинг 
жавобини салмоқлаб кўра бошлади. Чиндан ҳам унинг 
гапида жон бордек туйилди. Ортиқча бош қотириб ўти-
радиган вақт эмасди. Ҳар қалай бу йигит бошқалардан 
кўра уддабурон кўринади. 
Дарҳол ҳалиги йигитча билан меҳнат шартномаси 
имзолади ва уни янги меҳмонхонанинг менежери этиб 
тайинлади. 
Аммо унинг миясини йигитчанинг жавоби бутунлай 
маҳв этганди. Ахир у бу саволни ўйлаб ҳам ўтирмай бер-
ган, мантиқан бу саволнинг жавоби йўқлигини ўзи ҳам 
биларди-ку? Йигитча қандай қилиб, ўн уч меҳмонни ўн 
икки хонага жойлаштириб чиқа олди. Унинг жавобида 
қандай сир бор? 
Орадан анча пайт ўтиб, тадбиркор меҳмонхона иш 
жараёни билан танишиш учун келди ва менежерни 
ёнига чақирди. 
– Сен ўша куни бу жумбоқни қандай ҳал этдинг? Ахир 
бир кишига жой етмай қолиши керак эди-ку? Лекин се-
нинг жавобинг бўйича…
Менежер кулиб юборди ва ўз жавобини изоҳлаб берди. 
Айтинг-чи, у қандай қилиб, 13 нафар меҳмонни 12 
хонага бир кишидан тақсимлай олганди?
Олтмиш бешинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish