БАДАВИЙНИНГ ТУЯСИ
Воқеа қадимда, туялар карвони мағрибдан машриққа,
машриқдан мағрибга қатнаб юрган пайтда юз берганди.
Бир куни жуда катта бир карвон Дамашқдан Бағдодга
йўл олди. Карвондан бир кекса бадавий ҳам ўрин олган-
ди. Карвон узоқ йўл юриб, бир манзилда тўхтади. Сав-
догарлар туялар устидан юкларни тушириб, шу жойда
чодир тикишди.
Бадавий ҳам ўз туясининг юкларини енгиллатиб, бош-
қа туялар қатори боғлаб қўйди. Ўзи бошқа ҳамроҳлар
қатори овқатланиб олгач, чодирга кириб, ухлаб қолди.
Эрталаб карвон аҳли уйғониб йўл тадоригига тушишди.
Ҳамма ўз туялари ва юклари томон кетди. Бадавий ҳам
туялар боғланган ялангликка чиқди. Э воҳ! Унинг туяси
йўқ эди. Чамаси арқон бўш боғлангани сабабли туя ечи-
либ кетганди.
Бутун карвон аҳли бадавийнинг туясини қидира бош-
лади. Аммо яқин атрофда унинг туяси кўринмасди.
– Биродар, туянг шу саҳрода, аллақайси барханлар
ортида янтоқ кавшаб юргандир, – деди карвонбоши, –
майли, туянгни излаб топиш учун карвонга бироз вақт
бераман.
115
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
Бадавийнинг ичига чироқ ёқса ёришмас, қўлида туя-
сидан қолган ягона ёдгор – бўш арқонни ғижимлаб аса-
бийлашарди.
– Падарига лаънат бу саёқ туянинг, – деди охири
бадавий бўғилиб. – Бу учинчи марта йўқолиши. Аввал
ҳам бошқа карвонлар билан йўлга чиққанимда шунақа
ҳолат юз берган. Бу ҳайвонни излайвериб, сарсоним
чиққан. Аллоҳ ҳаққи онт ичаманки, агар бу гал ҳам туям
топилса, бу ярамас жониворни бир дирҳамга пуллаб
юбораман.
Унинг гапини бутун карвон аҳли эшитиб турарди.
– Бекор қасам ичдинг, – деди карвонбоши кулиб, –
ҳали туянг топилиб қолса, ичган қасамингдан пушаймон
бўласан.
– Чиндан ҳам, туянинг нархи нақ юз дирҳам туради.
Сен уни юздан бир нархига сота олармидинг?
Бошқалар ҳам бу гапларни қўллаб-қувватлашди. Туя-
дан дарак бўлмагач, карвон яна йўлга тушди. Бадавий
ночор бошқа бир савдогарнинг туясига мингашиб бо-
рарди. Бир соатлар чамаси йўл босишгач, бир ўзи ўтлаб
юрган туяни кўриб қолишди.
– Ие, анави туяни қаранглар, балки у бадавийнинг
туя сидир?
– Ҳа, бу саҳрода ундан бошқа эгасиз туя нима қилади?
– Бу айнан менинг туям-ку, – деди бадавий севиниб.
Ҳамроҳининг уловидан тушиб, бамайлихотир янтоқ кав-
шаётган туясининг олдига югурди. Туясининг бўйнига
эркалаб сийпалади. – Мени қаерларга ташлаб кетдинг,
қадрдоним? Сендан айрилиб қолдим, деб дилим хуфтон
бўлиб турувди-я!
Туя ҳам эгасини кўриши билан айбдорона бошини
эгди, кейин тиз чўкиб, ҳожасини ўркачига миндирди.
– Ие, энди қасаминг нима бўлади? – деди савдогар-
лардан бири. – Бу ярамасни топсам, бир динорга сота-
ман, демаганмидинг?
Рустам Жабборов
116
– Ҳа, худди шундай дегансан. Аллоҳни ўртага қўйиб
онт ичгансан.
– Ҳозироқ туянгни бир дирҳамга сотиб олишга рози-
ман.
– Мен ҳам...
– Мен ҳам...
– Эҳ, нодон, ўйлаб гапириш керак эди, – деди карвонбо-
ши бадавийнинг елкасига шапатилаб. – Сенга айтмаганми-
дим, ҳали бу гапингдан пушаймон бўласан деб.
...Бадавий қўлидаги арқонни туянинг бўйнига ташла-
ди-да, бир зум ўйга толди. Кейин бамайлихотир карвон аҳ-
лига шундай гап айтдики, натижада у ўз қасамига ҳам со-
диқ қолди, шу қасам туфайли моддий зарар ҳам кўрмади.
Айтинг-чи, бадавий бу вазиятдан қандай чиқиб
кетган бўлиши мумкин?
Олтмиш иккинчи ҳикоя
Do'stlaringiz bilan baham: |