УЎК:821.512.133-3
КБК:84(5ў)7
Ж-13
Жабборов,
Рустам
100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги
аср авлоди, 2020. – 208 б.
ISBN 978-9943-20-708-0
Мазкур китоб юзта ҳикоядан иборат. Ҳикоялар асосан, риво-
ятлар, тарихий ҳақиқатлар, қизиқарли фактлар асосида ёзилган.
Ва ҳар бир ҳикояда бир сир яширинган. Ҳикоя сўнгида келти-
рилган саволга тўғри жавоб топиш ҳамманинг ҳам қўлидан кела-
вермайди. Уриниб кўринг-чи, нечта ҳикоядаги жумбоқни китоб
охиридаги жавобларга қарамасдан топар экансиз?
УЎК:821.512.133-3
КБК:84(5ў)7
ISBN 978-9943-20-708-0
© Рустам Жабборов, «100 жумбоқли ҳикоя». «Янги аср авлоди»,
2020 йил.
Биринчи ҳикоя
УЧ ЭШИК
Бир сайёҳ тақдир тақозоси билан Шарқ
мамлакат-
ларидан бирига саёҳат қилиш учун боради. Анча пайт
мамлакатни сайр қилади. Иттифоқо, уни миршаблар гу-
мондор шахс сифатида қўлга олишади. Ҳалиги сайёҳнинг
ватани ва ушбу мамлакат ўртасида анчадан бери муноса-
бат дўстона эмаслигидан бу юртга келган нариги мамла-
кат фуқаролари қаттиқ текширув остига олинарди.
Сайёҳни жосусликда гумон қилиб, гарчи тайинли бир
далил бўлмаса-да, уни ҳибсга олишади. Сайёҳ бир неча
ой ҳибсда қолиб кетади. У билан миршабларнинг ҳам
иши бўлмайди.
Мамлакат султонининг ғалати одатлари бор эди. У
маҳбуслар билан кўнгил ёзишни хуш кўрар, ашаддий
жиноятчиларни турли усулларда қийнаб ўлдиришлари-
ни томоша қилар, улар иштирокида турли эрмакларни
ўйлаб топарди.
Вақти-вақти билан султонга янги маҳбуслар ҳақи-
да маълумотлар киритилиб турар, у ўз ўлжасини ушбу
рўйхатдан танлаб оларди.
Кунларнинг бирида у жосус
сифатида айбланган сайёҳ ҳақидаги маълумотларни
ўқиб, у билан қизиқиб қолади. Унинг айби аниқланмага-
ни боис, уни озод этиб ҳам, жазолаб ҳам бўлмасди. Сул-
тон унинг ақлу заковатини синаб кўрмоқчи бўлади. Агар
чиндан ақлли бўлса, бемалол ўз уйига, оиласи бағрига
кетаверади.
Султон бу гал ҳам ўзича ажойиб бир томоша ўйлаб
топди. Унинг амри билан
учта эшиги бор битта катта
Рустам Жабборов
4
хона қурилди. Ҳар бир эшик яна биттадан хонага очи-
лар, кейинги хоналарнинг эшикларидан эса бемалол кў-
чага чиқиб кетиларди.
Гумондор сайёҳни асосий хонага олиб киришди. Сул-
тоннинг мулозими ўйин шартини унга тушунтирди.
– Муҳтарам сайёҳ, сизнинг айбингиз бор ёки йўқли-
гидан қатъи назар, уйингизга эсон-омон етиб олиш им-
конияти туғилди.
– Хўш, мен нима қилишим керак? – маҳбуснинг кўз-
ларида умид порлади.
– Мана, қаршингизда учта эшик турибди, – деди му-
лозим унга эшикларни кўрсатиб. – Уларнинг ҳар бири
битта алоҳида хонага, ундан кейин эса кўчага олиб
чиқади. Мен чиқиб кетганимдан сўнг, хоналарнинг би-
рига султонимизнинг учта ваҳший шерлари олиб кели-
нади. Иккинчи хонага эса султонимизнинг махсус ҳову-
зида боқилаётган учта тимсоҳ келтирилади. Айтиб қўяй,
тимсоҳлар ҳам, шерлар ҳам уч кундан бери ҳеч нарса
ейишмаган. Учинчи хонадан ўтишни ҳам
сизга тавсия
этмаган бўлардим. Чунки бу хонанинг шифт қисмида
улкан ва қудратли лупа ўрнатилган. У қуёш нурини бир
неча минг марта яқинлаштириб беради ва бу хонани ке-
сиб ўтаман дегунингизча, кулга айланасиз. Хуллас, сиз-
га эртагача муҳлат берилади. Шер ёки тимсоҳларга ем
бўлмасдан, қуёш тафтида куймасдан, ўзингиз
танлаган
эшикдан чиқиб кета олсангиз, марра сизники.
Шунда
сиз султонимизнинг буюк марҳаматларига ноил бўласиз.
Йўл харажатларингиз султонимиз хазинасидан қоплана-
ди ва албатта уйингизга қуруқ қўл билан бормайсиз.
Мулозим унга айёрона кўз қисиб, хонани тарк этди. Зум
ўтмай, хоналарга шерлар ва тимсоҳларни жойлаштириш-
ди. Сайёҳ эса ўйлай-ўйлай шундай бир чорани топдики,
натижада зиён-заҳматсиз кўчага чиқиб олди. Ваъда қи-
лингандек, совға-саломлар билан ўз ватанига кузатилди.
Савол: Сайёҳ қандай қилиб ўлимдан қутулиб қолди?