Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

СЕН ҚУЛМИ, МЕН ҚУЛ?
Ривоят қиладиларки, ўтган замонларда Шарқ мамла-
катларидан бирида бир ўзига тўқ савдогар яшаган эди. 
У кунларнинг бирида қул бозорига чиқиб, уй ишлари-
га яраб турар деб, бир қул сотиб олди. Қул бақувват, 
оёқ-қўли чаққонгина йигит эди. Янги ҳожаси унга имкон 
даражада яхши муомалада бўлди. Уст-бошдан, ейиш- 
ичишдан уни қисмади. Қисқа вақт ичида у қулига анча 
боғланиб қолди. Қул ҳам меҳнаткашлиги, итоаткорлиги 
билан ҳожасининг меҳри ва эътиборини қозонди. 
Савдогар бир куни олис сафарга чиқадиган бўлди. 
Қули билан бир карвонга қўшилиб, бегона бир шаҳар-


Рустам Жабборов
12
га кириб бордилар. Бу шаҳарга савдогар биринчи бор 
келиши эди. Аммо бу ердаги нарх-наво анча арзон эка-
нини танишларидан эшитганди. Савдогар қулини олиб, 
бир карвонсаройга кириб борди. У ерда бир хонани 
ижарага олиб, бир оқшом дам олиб, эртаси куни бозор 
айланадиган бўлишди. 
Савдогар қулини ҳам худди ўзига ўхшатиб, башанг 
кийинтириб қўйганди. Бир қарашда ким ҳожа, ким қул – 
ажратиб ҳам бўлмасди. Тонг отгач, савдогар ухлаб ётган 
қулини секин туртиб, уйғотди. 
– Тур, бозорга эртароқ кириб, савдони бошламасак, 
арзон моллар тугаб қолади. 
– Турмайман, – деди қул ёстиқдан бошини кўтар-
май. – Сен ким бўпсанки, эрталабдан менинг уйқумни
бузасан?
Савдогар унинг бу муомаласидан ҳайратга тушди. 
– Бу нима деганинг? Кимлигингни унутдингми? – 
сўради савдогар қизишиб. – Мен сенинг ҳожанг бўла-
ман. Сен эса менинг қулим, шахсий мулкимсан. Бундай 
қўрслик қилишга қандай ҳаддинг сиғди?
– Бу шаҳарда ким сени танийди ва мен сенинг қулинг 
эканимни ким билади? Ҳожам эканингни тасдиқлайди-
ган бирор ҳужжат ёки далил борми ёнингда?
– Ақлинг йиғ, – бақирди ҳожа. – Ҳали уйга қайтиб 
борганингда кунингни кўрсатаман, қулвачча! 
– Мени уйингга қайтиб боради, деб ким айтди сенга? 
Оёқ-қўлимни боғлаб олиб кетмассан? Хўш, ҳозир қў-
лингдан нима келади?
Уларнинг мунозарасини эшитиб, бир зумда карвон-
сарой ходимлари ва у ерда дам олаётган савдогарлар 
уларнинг бошига тўпланишди.
Нима гап, тинчликми? – сўрашди уларда қул ва 
унинг ҳожасидан.
– Манави нобакор менинг қулим бўлади, – деди сав-
догар уни кўрсатиб. – Аммо бу ерда бирорта танишим 


13
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
йўқлигидан фойдаланиб, ўзининг қуллигини тан олма-
япти. Қўйиб берсам қочиб қолмоқчи.
– Ёлғон, – деди қул ҳожаларга хос кибр ва салобат 
билан. – Бу нонкўр қулим бўлсаям уни худди ўз акамдек 
кўриб, яхши едириб-ичирдим, кийинтирдим. Ўзим би-
лан сафарга олиб чиқдим. Энди эса, бу ярамас, мендан 
тониб ўтирибди. 
Одамлар уларнинг қай бир қул, қай бири ҳожа эка-
нини фарқламоқдан ожиз эдилар. Иккиси ҳам бир 
хилда кийинган, афтидан ким қул, ким ҳожа эканини 
фарқлаш мушкул эди. 
– Биз ҳеч нарсани ҳал қилолмаймиз, – деди сав-
догарлардан бири. – Буларни шаҳар қозисининг ол-
дига олиб бориш керак. Ўзи сўроқ қилиб, аниқлаб
олади. 
Шундан сўнг икки даъвогарни қозининг олдига олиб 
боришди. Қози оқил киши эди. У ҳар икки даъвогар-
ни диққат билан эшитди. Даъвогарлар ўз даъвосини 
такрорлади. Яъни, уларнинг ҳар бири иккинчисининг 
устидан ҳожаликни даъво қиларди. Ҳар қанча сўраб-су-
риштирмасин, бу суриштирувлар бирор наф бермади. 
Кимнинг ҳақиқий қул, кимнинг ҳожа эканини аниқлаш 
жуда душвор эди. Шундан сўнг қози ҳар иккисини олиб, 
нариги хоналардан бирига олиб ўтди. Хонанинг дево-
рининг бир кишининг боши сиғадиган туйнуклар бор 
эди. Қози, даъвогарларнинг ҳар иккисига бошларини 
ана шу туйнукдан ташқарига чиқаришни буюрди. Улар 
қозининг амрини бажо келтиришди. 
Қози шундан сўнг кутилмаган бир ишга қўл урдики, 
бир сония ичида ким ҳақиқий қул эканини дарров ой-
динлашди. 
Айтинг-чи, қози қандай йўл тутган бўлиши мумкин?


Рустам Жабборов
14
Еттинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish