Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЎҒРИНИ ТУТГАН ХЎРОЗ
Айтишларича, бу воқеа қадим замонларда бўлиб ўт-
ган экан. 
Бир мактабда муаллим бир қанча ўқувчига сабоқ бе-
рарди. Кунларнинг бирида муаллимнинг ҳамёни йўқо-
либ қолди. Ҳар қанча қидирса-да, топа олмайди. Ҳамён-
ни синфдаги болалардан бири олганига унинг шубҳаси 
йўқ эди. У энг аввало, йўқолган пулига эмас, ўқувчила-
ридан бирининг ана шундай ёмон ишга қўл урганидан 
қайғуда эди. 
Болаларни ҳар қанча қисти-бастига олгани билан 
айбдорни топиб бўлмасди. Шўрлик ўқитувчига бир то-
мондан ўқувчиларидан бирининг қилиғи азоб берса
иккинчи томондан уни аниқлашга чора топа олмаётга-
ни изтиробли эди
У роса бош қотирди. Ўйлай-ўйлай, ниҳоят йўлини 
топ гандек бўлди. Ҳеч иккиланиб ўтирмай, муаллим бир 
ҳийла ишлатишга қарор қилди. У эртаси куни мактаб-
га битта xўрозни қўлтиқлаб келди ва болаларни тўплаб 
шундай деди:
Азиз болалар, минг афсуски, орангиздан биров 
ҳам ёнимни олибди. Мен уни қандай топишни биламан. 
Мана бу xўроз жуда ғаройиб xусусиятга эга. Мен ҳозир 
бу xўрозни бир қоронғи ҳужрага қамайман. Ҳар бирин-
гиз бир мартадан ҳужрага кирасиз ва xўрознинг боши-
ни аста силаб чиқасиз. Айбдор боланинг қўли xўрознинг 
бошига тегиши билан у қичқириб юборади. Шу тариқа 
ўғрини ҳам аниқлаймиз.
Болалар рози бўлишди. Муаллим xўрозни бир қо-
ронғи xонага олиб кирди. Кейин ўзи ташқари чиқиб, 
болаларни битта-битта ҳужрага киритди. Шу тариқа бо-
лаларнинг ҳар бири ҳужрага кириб чиқди. Аммо xўроз-
нинг овози чиқмади.


15
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Устоз, xўроз қичқирмади-ку, демак, ўғри орамиздан 
эмас экан-да, – чувиллашди болалар.
– Ўғри шу ерда, – деди муаллим кулимсираб. 
Кейин эса ҳамма болаларга кафтларини очиб кўрса-
тишни буюрди. Ҳамма болалар кафтларини очиб кўр-
сатишди. Муаллим дарсдан кейин болалардан бирини 
ёнига чорлади.
– Ҳамёнимни сен олгансан, тўғрими? – деди. 
Бола бошини қуйи солиб айбига иқрор бўлди. Муал-
лим унга ўғрилик қанчалик ноxуш амал эканини тушун-
тиргач, бола қайтиб бу ишга қўл урмасликка ваъда берди.
Лекин муаллимнинг ўғрини қандай қилиб билиб ол-
гани бошқаларга сир бўлиб қолди.
Айтинг-чи, муаллим ўғрини аниқлаш учун қандай 
йўл тутган?
Саккизинчи ҳикоя

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish