Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов, О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/79
Sana06.07.2022
Hajmi1,65 Mb.
#744106
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Хасанбоев Педагогика



Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов,
О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
П Е Д А Г О Г И К А
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
“Фан” 
 



 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
 
 
 
 
 
Ж. Ҳасанбоев, Ҳ. Сарибоев, Г. Ниёзов,
О. Ҳасанбоева, М. Усмонбоева
 
 
 
 
П Е Д А Г О Г И К А
Ўқув қўлланма 

 
 
 
 
Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
“Фан” нашриёти
2006
 



 
 
 
 
Ушбу қўлланма педагогика олий ўқув юртларининг мутахассис факультетларининг та-
лабалари, педагогик лицейлари ва коллежларнинг ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими Вазирлиги, Республика таълим маркази ушбу асарни ўқув қўлланма сифатида 
тавсия этган. 
Масъул муҳаррир:
п.ф.д. проф. Н.С. Сайдахмедов 
Тақризчилар:
проф. К.Х. Ҳошимов 
п.ф.д. проф. М. Ҳайдаров 
JSBN 5-648-03521-7 © Ўзбекистон Республикаси ФА “Фан” нашриѐти, 2006 йил. 



К И Р И Ш 
Инсонни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, халқимизнинг азалий орзуси бўлиб 
аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни қандай қилиб ѐш авлодга ўргатиш – уларни 
комилликка етаклаш йўллари, қонун - қоидаларни муттасил излаганлар. Бу эса педагогика фа-
нини майдонга келишига сабаб бўлган. Чунки, инсонни маърифатли ва маьнавий комилликка 
эришиши педагогика фанининг етакчилигида амалга оширилади. 
Педагогика тарбия ҳақидаги фандир. Педагогика – грекча сўз бўлиб "пайдогогос" – бола 
етакловчи маъносини англатади. Инсонларнинг маърифий ва маънавий баркамолликка муноса-
батларини ўзгариб бориши натижасида педагогика (болани тўғри ҳаѐтга бошлаш санъати) фани 
халқ орасида ўз мавқеига эга бўлди. Шу тариқа инсонни тарбияловчи фан сифатида педагогика 
дунѐвий фанлар тизими қаторидан алоҳида ўрин эгаллади. Унинг бош масаласи тарбиядир. 
Тарбиядаги кенг маьно таьлим, ривожланиш, маьлумот билан боўланган ҳолда барка-
мол инсонни вояга етказишни ўзида мужассамлаштиради. 
Инсонни тарбияси ҳақидаги ўоялар, қоидалар, қонунлар дастлаб қиссаларда, пандно-
маларда, ѐзма ѐдгорликларда, халқ оўзаки ижодида асослаб берилган бўлса, кейинчалик мустақил 
фан тарзида ўз мавқеини мустаҳкамлайди.
Зотан, ота-боболаримиз азал-азалдан бола тарбиясига алоҳида эътибор қаратганлар. 
Имом ал-Бухорий, Исо ат-Термизий, Беруний, Аз-Замахшарий, Навоий, Бобур, Огаҳий, Абдулла 
Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон сингари улуў олиму адиблар, фозилу фузола-
лар таълим-тарбия борасида кўп асарлар битганлар. Шарқ педагогикасининг асосчилари ҳисо-
бланмиш Форобийнинг "Фозил одамлар шаҳри", Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асари 
Алишер Навоийнинг "Маҳбуб ул-қулуб"и, Кайковуснинг "Ўобуснома"си, Воиз Кошфийнинг 
"Футувватномаи Султоний" асари кабилар бунга далилдир. Тарихдан маълумки, бир вақтлар 
Шарқ педагогикаси гуллаб-яшнаган. Олмон олими Херлер "Шарқ Европанинг муаллимидир" 
деганда ана шу ривожланиш даврини кўзда тутгандир, эҳтимол. 
Бугун республикамиздаги барча олий ўқув юртларида педагогика фанини киритилиши, 
яъни ҳар қандай касб-ихтиссослик эгаси педагогика асосларидан хабардор бўлишини таъминлаш 
замирида инсон камолоти ѐтади. 
Қабул қилинган “Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури” нинг миллий моделидаги бош 
муддаоси комил инсон тарбияси, мустақил фикрловчи ижодкор шахсни тарбиялаш масалала-
ридир. Бу вазифани эса педагогика асосларидан хабарсиз киши меъѐрига етказиши амримаҳол-
дир. 
Ушбу маънода бўлажак ўқитувчилар олдига қўйиладиган янги педагогик тафаккурни 
шакллантириш вазифаси бугунги педагогика фанининг моҳиятини ташкил этади шунингдек, 
жамият олдига кўндаланг турган миллий мактаб моделини яратиш миллий таълим тизимини 
унинг мазмунини жаҳон тажрибаси мезонларига мос давлат стандартлари асосида яратиш вази-
фасини ҳал этиш ўзбек педагогикаси фанининг ҳам олдига қўйилган.



Ўзбекистон Республикасидаги педагогик олий ўқув юртларида ўрганиладиган педагогика 
фани ўқитувчилик касбига тайѐрлаш тизимида алоҳида ўрин тутади ва ихтисосга йўналтирувчи 
фан ҳисобланади. 
Мазкур ўқув фани ўзбек халқининг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, халқ 
педагогикаси ақидаларига асосланиб, бўлажак ўқитувчини миллий мустақиллик шароитида ѐш 
авлодни тарбиялаш, шахсини камол топтириш, эътиқод ва маслакларини шакллантириш, 
маънавий- ахлоқий юксалтириш жараѐнига олиб киради.
Маърифат дарўаси Абдулла Авлоний “Туркий Гулистон ѐхуд ахлоқ” асарида педагогика 
фанига қуйидагича таъриф берган эди: 
“Педагогия - яъни бола тарбиясининг фани демакдир. Илми ахлоқнинг асоси тарбия . . . 
боланинг саломатлилиги, саодати учун уни яхши тарбия қилмоқ, танини пок тутмоқ, унга яхши 
хулқларни ўргатмоқ, ѐмон хулқлардан сақлаб ўстирмоқдир”. Педагогика комил инсонни тарби-
ялашда ҳаѐтий тажрибаларга суянган ҳолда юксак маънивиятни, миллий мафкурани шакллан-
тирувчи, қонун - қоида ва методларни ўрганувчи ҳодисалар доирасидаги фандир. 
Педагогика фани ижтимоий фанлар тизимига кириб, ўзининг назарий, илмий ва амалий 
асосларига эга. 
Педагогиканинг назарий асослари: Педагогика фанининг назарий асослари инсон ка-
молотига қаратилган, халқ яратган бой тажриба, илмий тадқиқотга доир назарий ва методик 
манбаларга Ўрта Осиѐ ва жаҳон маърифатпарвар, мутафаккир олимларнинг асарларига суянган 
ҳолда комил инсонни тарбиялаш, ўқитишнинг қоида ва умумий қонуниятларига асосланади. 
Педагогиканинг миллий асослари: Педагогиканинг миллий асоси таълим масалаларини 
ҳар бир миллатнинг миллий мероси билан умумбашарий, умуминсоний қадриятларни боўлаган 
ҳолда амалга оширишдир. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос мерос ва қадриятларига суянган ҳолда 
тарбияшунослик масалаларининг миллий асосда ѐш авлодга етказиш мазмуни, шакли, метод ва 
тамойилларини миллийлаштиришдир. 
Бир сўз билан айтганда, бугунги педагогика фани Ҳақли равишда табиатни олий 
маҳсули-инсоннинг маънавий-маърифий шаклланиши унинг шахс сифатида ривожланиши ва 
мустақил фикр юритувчи комил инсон бўлиб етишиши йўлидаги қонуниятларини ўргатувчи фан 
сифатида жамиятда ўз ўрнини топиши лозим. 
Бу эса инсоният ўзлигини англашга янгича ѐндошиш фақат унинг ўзига, жамиятга, та-
биатга муносабатларида эмас, балки унинг фаолиятида илмий-амалий, ислоҳий ўзгаришлар со-
дир этиб, янгича фикрлаш асосларини эгаллашга замин яратади. Ҳар қандай мутахассис ўзлигини 
англаши фуқаро маънавий-интеллектуал етук шахс бўлиб етишиши учун педагогика асосларидан 
етарли хабардор бўлиши шарт. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish