savollar
Инсон капитали тушунчасининг моҳиятини тушунтириб беринг?
Инсон капиталининг қандай назарий асосларини биласиз?
Инсон тараққиёти ва иқтисодийўсиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунтиринг?
Инсон капиталининг таркибий компонентларини ёритиб беринг?
БМТнинг инсон тараққиётини таъминлашдаги ўрнини баҳоланг?
Инсон тараққиётини таъминлашнинг зарурияти нималардан иборат?
Javoblar:
1. Инсонни улуғлайдиган, унинг шаънини кўтарадиган омиллар бу, – асрлар оша яшаб келаётган ўлмас қадриятлар саналади. Улар ҳаётга мазмун бахш этади, маънавиятни юксалтиради ва жамият тараққиётига катта ҳисса қўшади.Таълим, билим ва умуман илм-фан инсоният учун энг зарур қадриятлар сирасига киради.
Шуни мамнуният билан қайд этиш жоизки, мамлакатимизда нафақат ёш авлоднинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганиб малака орттириш, жаҳон тараққиёти билан ҳамқадам бўла олиши баробарида инсон капиталини ривожлантириш учун кенг имконият ва шарт-шароит яратилган.
Таълим жараёнлари орқали “инсон капитали” – яъни билим даражаси, малакасини шакллантириш, ундан оқилона фойдаланиш мумкин. Эндиликда билим, таълим қиймати “инсон капитали” атамаси билан аталиб келинади. Шу вақтга қадар адабиётларда инсон капитали тушунчаси асосан бирёқлама, яъни инсон капитали инсоннинг ўзига бевосита келадиган фойда ёки шахсни ижтимоий ҳимоялаш имконияти сифатида тушиниб келинди.
Инсон капитали орқали фақат биргина инсоннинг ўзига эмас, балки бошқаларга ҳам наф келтириши мумкин.
2. Инсон капитали бу-даромад келтирадиган инсон қобилиятидир. Инсон капиталининг таянч асосини инсон капитали ташкил этади. У ишчининг махсус таълим, касб-хунарга тайѐрлаш ва ишлаб чиқариш тажрибаси асосида тўпланган билимлари, уларни амалга ошириши ва маҳоратини ифодалайди. Инсон капитали назарияси неоклассик, неокейнсчилик каби назарияларга асосланиб шакллантирилган. Мазкур назарияни вужудга келиши орқали маълум бир иқтисодий, ҳаѐтий саволлар ўз ечимини топди. Инсоннинг ақлий фаолияти натижаси жамият турмуш тарзи ва иқтисодиѐт ривожланишида намоѐн бўлишини тушуниб етишда турли қарама – қарши фикрлар вужудга келган. Инсон капитали назариясини асосланишига иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларнинг классик ѐндашувга эга бўлганлиги ва мазкур мамлакатларда ривожланиш омили этиб инсоннинг лаѐқати кўрсатилганлиги туртки бўлди. Иқтисодий ривожланиш омилларини ўрганиш натижаларига кўра ривожланган мамлакатларда ақлий салоҳият талаб этадиган тармоқлар кенг ривожланган. Адам Смит қарашларига кўра, ―Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши энг аввало ҳодимнинг салоҳиятига боғлиқ, кейинги навбатда эса ҳодимнинг иш қуроллари билан қуролланганлигидир
3. Ҳар қандай демократик давлатнинг ривожланишдан асосий мақсади – инсондир. Жамият тараққиѐти эса, нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига қанчалик йўналганлиги билан ҳам ўлчанади. Инсон капитали инсонга даромад келтирувчи қобилияти эканлигини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатлар инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратадилар. Инсон капитали мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларига тўғридан – тўғри таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Бундан ташқари инсон капитали мамлакат рақобатбардошлик даражасини ҳам ўзида мужассамлаштирида. У ишчининг махсус таълим, касб – ҳунарга тайѐрлаш ва ишлаб чиқариш тажрибаси асосида тўплаган билимлари, уларни амалга ошириши ва маҳоратини ифодалайди. Инсон капитали назарияси асосланишига иқтисодиѐти ривожланган мамлакатларнинг классик ѐндашувга эга бўлганлиги ва мазкур мамлакатларда ривожланиш омили этиб инсоннинг лаѐқати кўрсатилганлиги туртки бўлди. Иқтисодий ривожланиш омилларини ўрганиш натижаларига кўра мамлакатларда ақлий салоҳият талаб этадиган тармоқлар кенг ривожланган
4. Жаҳон иқтисодиѐтининг глобализациялашув шароитида ҳар қандай капиталнинг, жумладан инсон капиталининг ҳам мамлакатдан мамлакатга, региондан регионга, шаҳардан шаҳарга оқиб ўтиши рақобатнинг кескинлашуви ва юқори техналогияларнинг узвий тарзда ривожланиб боришига туртки бўлади. Буларнинг барчаси турмуш тарзини яхшилаш, иқтисодий билимларнинг такомиллашуви, ахборотлар алмашинувини такомиллаштириш ва ўз навбатида инсон капиталининг инвестициялашуви жараѐнининг стабил (бир маромдаги) ривожланишига олиб келади. Аҳолининг маълумот (билим) даражаси, саломатлиги, турмуш тарзи қанчалик юқори даражада бўлса, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, рақобатбардошлик даражаси, таълим, соғлиқни сақлаш, ва бошқа турли соҳаларда жаҳон миқѐсида етакчилар қаторига қўшилади. Маълумки, ҳар бир мамлакат ўз ахолисига эга бўлиб, ўзининг миллий инсон капиталига ҳам эгалик қилади. Миллий инсон капиталини баҳолашни биринчилардан бўлиб 1988 йилда Америкалик иқтисодчи Р. Лукас амалиѐтда қўллади. У мамлакатларнинг ХХ аср сўнгги 10 йиллик кўрсаткичларини ўрганиб чиқди. Ишчи кучларининг қобилиятларини комплекс тарзда бахолашда ―хизматларни бахолаш‖ методидан фойдаланди. Ишчилар салохияти натижаларини уларнинг маошлари орқали баҳолади. Р.Лукас ўз изланишларида инсон капиталининг иқтисодий ривожланишдаги аҳамиятини кўрсатиб берди. Иқтисодий ва инсон капитали кўрсаткичлари ўзаро тўғри мутаносибликка эга деган хулосага келди.
5. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасидаги бутунжаҳон дастурида фаол иштирок этмоқда. «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси» ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат дастурининг ижроси юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасалари аҳоли орасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва риоя қилиш тамойилларини оммалаштиришга, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этилган.
Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, фикр, сўз ва виждон эркинлигини таъминлашда жамият ва давлат бошқарувидаги кенг қамровли туб ўзгаришлар катта аҳамиятга эга. Парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмлари мустаҳкамланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг парламент олдидаги масъулияти сезиларли даражада кучайтирилди. «Электрон парламент» ва «Электрон ҳукумат» тизими ривожлантирилмоқда, давлат хизматларининг турларини кенгайтириш, уларнинг имкониятлари, сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Парламент, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади» тамойилларини амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Олий Мажлис палаталари томонидан инсон ҳуқуқларининг ҳолати тўғрисидаги маърузалар, инсон ҳуқуқларини таъминлашда халқаро ва минтақавий механизмлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича миллий ҳаракат режалари («йўл хариталари»)ни тасдиқлаш амалиётининг йўлга қўйилиши қонун ижодкорлигида янги муҳим қадам бўлди.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уни ҳимоя қилишнинг миллий механизмларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимлари жорий қилинди.
Фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлашнинг ноёб тизими яратилди. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ёшлар — келажагимиз», «Беш ташаббус» каби 20 дан ортиқ давлат ижтимоий дастурлари ва концепциялари амалга оширилмоқда. БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида миллий мақсадларни рўёбга чиқариш, инсон тараққиёти бўйича юқори индексга эга бўлган (интеллектуал салоҳияти, саводхонлиги, инсоннинг ўртача умр кўриш давомийлиги) давлатлар даражасига эришишга, ижтимоий соҳага инновацияларни кенг жорий этишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Таълим ва тарбия соҳасида кенг кўламли туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 2025 йилга бориб, 3 — 7 ёшдаги болаларнинг 74,5 фоизини мактабгача таълим билан қамраб олишни назарда тутувчи мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепцияси ҳаётга жорий этилмоқда. 11 йиллик мактаб таълими тизими қайта тикланди. Бугунги кунда давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртларининг сони ортиб бормоқда.
Ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётидаги нуфузи оширилмоқда ҳамда халқаро даражада «Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари» тамойили асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар натижасида аҳолининг сифатли тиббий-санитария хизматларидан фойдаланиш имконияти ошди. Энг асосийси, мамлакатдаги ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилдаги 67,2 ёшдан 2020 йилга келиб 74,6 ёшга етди, оналар ўлими бир ярим баравар ҳамда болалар ўлими эса, тўрт бараварга камайди.
Ўзбекистон иқлим ўзгаришлари бўйича Париж битимига қўшилди, мамлакатда Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси амалга оширилмоқда.
6. Жамиятнинг ривожланиш стратегияси – бу бош мақсад ва устуворликларни ҳамда сиёсий ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни амалга оширишнинг изчиллиги, бирин-кетинлигини аниқ белгилашдир. Яққол ифодаланган стратегиясиз барқарор ижтимоий тараққиёт, ҳокимиятнинг турли тармоқлари ва даражаларида хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ресурслар ва кучларнинг оптимал тақсимланишига эришиш мумкин эмас. Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси мамлакат Президенти И.А.Каримов асарларида Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш хусусиятлари, ўтиш даври муаммолари ва умумбашарий тараққиёт тенденцияларини чуқур таҳлилига асосланган ҳолда ҳар томонлама ишлаб чиқилган. Мамлакатимиз олдида турган юксак стратегик мақсад ҳақида сўз юритар экан, Президент И.А.Каримов қайд этганидек, у “барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқёсида обрў-эътибор қозонган жамият барпо этиш”дан иборатдир
Do'stlaringiz bilan baham: |