Ж арро ҳ ли к стоматологияси пропедевтикаси


Жаррохлик стоматологик бўлимда



Download 5,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/155
Sana25.02.2022
Hajmi5,69 Mb.
#273552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155
Bog'liq
Жарроҳ стом пропед Азимов М И 2009

Жаррохлик стоматологик бўлимда 
(кабинетда) ишни ташкил килиш.
Эрталабдан ҳамшира хонани иш ҳолатига тайёрлиги-санитар 
ҳолатни назорат килиб чиқади ва иккита стерил столни тайёрлайди.
10


Биринчиси асбоблар учун, иккинчиси боглам материаллар учун. Кат- 
та стол бўлса яримига асбобларни, яримига боғлам материалларни 
жойлаштириш мумкин.
Поликлиника 
шароитида 
беморларга 
кўрсатиладиган 
жарроҳлик муолажалар ҳажми шундай бўлиши керакки, бемор ўзи 
ёки ёнидаги ҳамроҳ ёрдамида уйга етиб бора оладиган бўлиши керак. 
Поликлиникада кичик операциялардан ташкари стационар бўлимга 
етказиладиган беморлар текширилади ва операцияга таёрланади. 
Стационардан чиқарилган беморлар охиригача даволанади. Диспан­
сер гуруҳларга киритилган беморлар кузатилади, ҳар бир шифокор 
маҳсус шаклдаги кундалик иш ҳисоботини тўлдириб боради.
Ж арроҳлик стоматологияда беморларни 
текшириш асослари
Жарроҳлик 
муолажасига 
муҳтож 
стоматологик 
беморлар 
тиббиётда 
қабўл 
килинган 
анъанавий 
усулда 
текширувдан 
ўтказилади. Бу сўров-( шикоятларни сўраш, касаллик ривожланиш 
тарихи, ҳаёт даврида кечирган касалликлар).
Д аст лаб - бемор билан суҳбат ўтказиб касаликка оид 
маълумотлар тўпланади. Бу жуда масъулиятли иш. Ш ифокор 
биринчи саволидаёқ бемор ишончини қозонишга ҳаракат қилиши 
зарур. Хушмуомалалик билан, касалликни билан боғлиқ шикоятларни 
аниклаш керак. Ш икоятлар жуда кўп ва хилма-хил бўлиши билан 
айримларининг аҳамияти \а м бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун 
шифокор аҳамиятли бўлганини ажрата олиши керак.
Кўпчилик беморларнинг шикояти оғрикка бўлади. Аниқлаш 
керак - оғрикнинг бошланиши нимага боғлик, кучи қандай, 
кайтарилувчанми, таркалувчанми, тез-тез хуруж бериб турадими. 
Жағнинг ҳаракатига боғлиқми, йўқми?
Бир 
гурух беморлар огиз очилишининг чегараланишига, 
ютиниш кийинлигига, холсизликка, терлашга, тана ҳароратининг 
кўтарилишига шикоят қиладилар. Бундай шикоятлар яллигланиш 
касалликларига кўпрок хос бўлади.
Агарда 
бемор 
оғиз 
куришига 
шикоят 
килса 
бу 
сўлак 
безларининг касаллигига, ёки канд касаллиги белгиси бўлиши 
мумкин.
11


Бемор юзининг шакли ўзгаришига шикоят килса, унга сабабини 
аниқлаш учун йўналтирилган саволлар бериб, қачондан бери бу 
ҳолатни сезгани, нимага боғлиқлигини сўраш зарур.
Баъзан бемор ўзи шикоятларини айтиб бера олмайди (масалан 
ёш бола, ёки кекса одам). Ш ундай ҳолда болани ота-онасидан
кексанинг ҳамроҳ бўлиб келганларидан сўраш керак бўлади.

Download 5,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish