ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ВМ-24 сон қарори ва 2022 йил 7 матрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши 101-F сон билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 21-22 апрель кунлари «Математика ва информатика фанларини ўқитишнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари (Проблемы и их решения обучения предмета математики и информатики)» мавзусида республика миқёсида илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуманни ўтказиш муддати ва жойи: 2022 йил 21-22 апрель, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Анжуманнинг мақсади: Математика ва информатика, уларни ўқитиш муаммолари ва татбиқлари бўйича олинган охирги натижалар ҳамда ўқитиш методикаси истиқболларини муҳокама қилиш. Жаҳонда ҳамда Республикамизда аниқ ва табиий фанларни ўқитишни замонавий ахборот ва педагогик технологиялар, амалга оширилаётган тадқиқот натижаларини таълим жараёнига татбиқ этиш асосида такомиллаштириш муаммоларини ўрганиш ва тегишли таклифлар тайёрлаш.
Анжуманда қуйидаги масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган:
1-шўъба: Математика ва уни ўқитишнинг муаммолари ва ечимлари;
2-шўъба: Информатика ва уни ўқитишнинг муаммолари ва ечимлари;
Анжуманнинг ишчи тили: қорақалпоқ, ўзбек, рус, инглиз тиллари.
Материалларни тайёрлашга қўйиладиган талаблар:
- тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, илмий даражаси, кафедра номи ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади.
- тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 2-3 бет ҳажмида (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади;
- матнда математик формулалар махсус “формулалар редактори(яъни MathType)” ёрдамида киритилади;
- барча кўчирмалар квадрат қавсда берилиб, муаллиф фамилияси кўрсатилади: [А.Игиликов: 27];
- фойдаланилган адабиётлар тезис охирида алфавит тартибида келтирилади;
- тезис электрон ва қоғоз нусхада эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади. Эксперт хулосаси берилмаган тезислар қабул этилмайди;
- тезисларнинг мазмунига, кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.
Do'stlaringiz bilan baham: |