ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУСТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ
ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
КИМЁ ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КАФЕДРАСИ
МАГИСТРАТУРА ТАЪЛИМИ 2-БОСҚИЧИДА
БАЖАРИЛАДИГАН
ИЛМИЙ –ПЕДАГОГИК ВА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ МАЗМУНИ
ТЎҒРИСИДАГИ ИЧКИ
Н И З О М
Жиззах-2021
Мазкур ички Низом магистратура таълим 2-босқичида бажариладиган малака амалиёт мазмуни ёритишга қаратилган бўлиб, педагогика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда бўлажак педагог бўлиш учун таҳсил олаётган магистрантларга мўлжалланган.
Мазкур ички Низом илмий педагогик ва малакавий амалиёт давомида магистрантлар томонидан бажариладиган вазифалар мазмуни ҳамда унинг натижаларини баҳолаш тизимига оид масалалар ёритилган.
Тузувчилар:
М.Султонов – кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири
Э.Шомуродов– кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси доценти
А. Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти Илмий Кенгаши томонидан тасдиқланган , 2021 йил 27 августдаги № 1-сонли баённомаси
Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикасида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика институтида Олий таълимнинг иккинчи босқичи магистратура таълими жорий этилди.
Институтда очилган магистратура бўлими «Таълим» соҳасида бўлиб, у 5A110301-аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) мутахассислиги бўйича юқори малакали педагог кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб кўяди.
Бакалавр тизимида бўлгани каби магистратура босқичида хам малакавий педагогик амалиёт олиб бориш кўзда тутилади ва у «Илмий педагогик ва малакавий амалиёт» номи билан юритилади. Уни ўтказиш учун ўқув режада жами 21 хафталик вақт ажратилган.
Илмий-педагогик ва малакавий амалиёт ўқув жараёнининг муҳим узвий бўлаги бўлиб, унинг асосий мақсади олий таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига юқори малакали, илмий салоҳиятга эга бўлган ўқитувчи-педагог ходимларни тайёрлашдан иборатдир. «Магистратура тўғрисидаги Низом» да уни ўтказишда қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:
Ихтисослик фанлари бўйича турли машғулотларни ўтказиш бўйича тажриба орттириш;
Маърузалар матнлари ва машғулотлар ўтказиш режаларини тузиш;
Янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва қўллаш;
Талабалар билимларини рейтинг-назорат қилиш тизимини ўрганиш ва қўллаш;
Талабалар мустақил билим олишининг ташкилий ва ўқув-услубий таъминотини ўрганиш;
Услубий кўрсатмаларни ишлаб чикиш;
Тарбиявий ишларни олиб боришни кўздатутиш1.
Do'stlaringiz bilan baham: |