Изланувчилар online илмий-амалий


  ТОВУҚ ГЎШТИНИ ТИФТН БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 


335 
ТОВУҚ ГЎШТИНИ ТИФТН БЎЙИЧА ТАСНИФЛАШ 
МУАММОЛАРИ 
Ўринов Хамроз Қаххоржон ўғли магистрант, (PhD) Саттарова Барно 
Набиевна 
Фарғона политехника институти 
Амалда фойдаланиб келинаётган ТИФТНдан фойдаланишда айрим 
товарларни, озиқ-овқат маҳсулотларини, айниқса миллий-маданий, миллий 
ҳунармандчилик, ўймакорлик, тикувчилик, бадиий каштачилик ва бошқа 
буюмларни таснифлашда аниқ товар позицияси белгилаш муаммо бўлиб, кўп 
ҳолларда “бошқалар” (прочие) товар ўрнидан ёки ўхшаш товарлар 
позициясидан фойдаланишга тўғри келади. Масалан, айрим товарлар: 
хонтахта мойчироқ, лўла болишлар, миллий кийим-кечакларимиз (дўппи, 
чопон, яктак, белбоғ, калиш-махси, ковуш, келин ёки куёв кийимлари, 
аёлларнинг ва раққосаларнинг кийимлари, безак ва тақинчоқлари), 
ўймакорлик билан ишланган сандиқ, жовон, хонтахта, ўриндиқлар, устунлар, 
қутичалар. Бухоро, Самарқанд воҳаларида учрайдиган ўзига хос зар ипд ан 
тикилган кийим-кечаклар, олтин меросимиз хазинасига кир адиганбуюмлар 
ва бошқаларни таснифлашда айрим муаммоларга дуч келишимиз табиий 
холдир. Бундай ҳолатларда, айниқса, кимёвий товарларни таснифлашда 
муаммолар туғиладики, улар бевосита товарлардан ундириладиган тўловлар 
билан боғлиқ бўлиб, иқтисодий камомадларга сабаб бўлади. Айрим 
маҳсулотларни таснифлашда уларнинг кимёвий таркибига эътибор 
берилади[1; 172-б]. 
Юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон ташқииқтисодий 
фаолият товар номенклатурасини тузиш ва маълум тадқиқотлар мажмуасини 
олиб боришни тақазо этади. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника 
Давлат қўмитасининг 1997 йил 15 июлдаги 14-сонли қарори билан ушбу 
муаммони ҳал этилишидаўзига хос илмий аҳамиятга эга бўлганкимё ва 
техника фанлари соҳасила халқаро миқёсда янги “Товарларни кимёвий 
таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш” – (02.00.22) ихтисослиги 
очилиб, ихтисосликлар номенклатурасига киритилди, бу малакатимиз 
иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган 
илмий-тадқиқот ишларини олиб борилишига имкониятлар яратди. 
Халқ хўжалиги ва саноатда янги технологияларни қисқа муддатларда 
ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида янги товар турларининг 
вужудга келиши ва савдо-сотиқнинг, экспорт-импорт жараёнларининг 
ривожланиши ва мураккаблашиши уларга оид бўлган ҳужжатларни 
такомиллаштирилишига ёки уларга керакли замонавий қўшимчалар 
киритилишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, ТИФТНнинг узлуксиз бойитиб 
борилишини тақазо этмоқда. 
Республикамизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ТИФТНни 
божхона йўли билан тартибга солиш мақсадида ТИФТНдан фойдаланиш 
йўлга қўйилди. Товар номини рақамлар билан кодлаш тизими йиғимлар 
олишда, ахборотларни етказиб беришда ва уларни автоматик қайта ишлашда, 
юк 
ташувчилар, 
импортер, 
экспортер 
ва 
брокерларишини 
мукаммаллаштириш, электрон маълумотларни қайта ишлаш, савдо -сотиқ ва 
валюта маълумотларини анализ қилишда ҳамда маҳсулотларни сифати ва 
хавфсизлигини таъминлашда унинг аҳамияти каттадир. 


336 
Божхона юк декларациясида товарга нотўғри код берилиши божхона 
органлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирувининг бузилиши 
ҳисобланиб, у божхона органлари томонидан қаттиқ назорат қилинади. 
Республикамизга импорт қилинаётган ва экспортга чиқарилаётган товуқ 
гўшти ва унинг маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси ТИФТНнинг 
амалдаги 2017 йилги вариантида [2; 735-б] қуйидаги тарзда 0207 позиция 
билан 4 хил субпозицияда (0207 11, 0207 12, 0207 13, 0207 14) ҳамда 23 хил 
подсубпозицияда таснифланган. 
Лекин товуқ гўшти ва унинг субмаҳсулотлари учун белгиланган товар 
кодлари гўштнинг ҳолати, қисмлари бўйича таснифланиб, ушбу код 
рақамларининг бирортаси товуқ гўштининг кимёвий таркиби асосида 
белгиланмаган. 
Республикамизнинг иқлими иссиқ бўлганлигидан гўшт ва гўшт маҳсу- 
лотларини музлатгичларсиз очиқ жойда сақлашга имкон бермайди. Лекин 
баъзи тадбиркорлар ушбу муаммони ҳал этиш учун товуқ гўшти ва унинг 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотни сақлаш муддатини 
узайтирувчи синтетик кимёвий воситалар, жумладан, антиоксидантлар: 
бутилгидрокситолуол, ёки ионол (Е321), бутилгидроксианизол (E320), 
витамин E-токофероллар (E306, E307, E308, E309) дан, консер вантлардан, 
стабилизатор-каррагинан (Е407) лардан фойдаланилмоқда [3; 4-б, 4; 58-59-б]. 
Хулоса қилиб айтганда товуқ гўшти ва унинг субмаҳсулотлари учун 
белгиланган товар кодлари гўштнинг ҳолати, қисмлари бўйича таснифланиб, 
ушбу код рақамларининг бирортаси товуқ гўштининг кимёвий таркиби 
асосида белгиланмаган. ТИФТНга киритилган шу кунгача амалда 
қўлланилиб келинаётган код рақамларини товуқ гўштининг кимёвий таркиби 
асосида такомиллаштириш илмий тадқиқотлар олиб борилиши давр талаби 
бўлиб, бугунги кун озиқ овқат саноатидаги асосий вазифалардан биридир. 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Таможенная экспертиза и классификация товаров на основе их 
химического анализа.// Аскаров И.Р., Каримкулов К.М.,, “Назаров К.П. и 
др..-Ташкент: Фан ва технологиялар маркази, 2003.- 172 б.”. 
2. Товарная номенклатура внешнеэкономической деятельности 
Республики Узбекистан (версия 2007 года).–Т. ГТК, МВЭС РУз. – 2008. – 
С.735.. 
3. Boichard J., Tirouflet I. - Sur les derives 1-2 condenses du methylferro-
cene // Compt. rend. 1961. – P.1337-1338.. 
4. Аскаров И.Р. // Производные ферроцена. – Фергана. – 1999. С.124-125. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish