330
ПАХТА МОЙИНИНГ ТАРКИБИ ВА ҲУСУСИЯТЛАРИ
Омонова М.С., Ибрагимова Г.О.
Фарғона политехника институти Кимё технология факультети
Пахта ёғида, бошқа ўсимлик ёғларининг турларидан фарқли ўлароқ,
доривор модаларни ишлаб чиқаришда фармацевтикада қўлланиладиган
тўйинган ёғ кислоталар (С16:0+С18:0) ва госсиполни специфик
компонентлари ва унинг ҳосилалари миқдори кўпроқ бўлади.
Дунё миқёсида актуал йўналишлардан бири пахта ёғини сифатини
ошириш ва уни самарали қўлланилиши қуйдаги йўналишлар бўйича олиб
борилмоқда:
- гидратация усули ёрдамида пахта ёғи таркибидан юқори фаол
хоссаларига эга бўлган фосфолипидларни ажратиб олишни эффектив
усулларини ишлаб чиқиш;
- пахта ёғи таркибидан хлорофилл ва унинг хосилаларини, госсиполни
ажратиб олишнинг оптимал шароитларини ишлаб чиқиш;
- пахта ёғини ишқорий нейтрализациялашда ва гидратация жараёнини
интенсификацияланишида электрофизик усулларини қўллаш;
- атроф-муҳит экологиясининг талабларидан келиб чиқиб анъанавий 3 -4
марта ювиш ўрнига пахта ёғини бир маротаба ювиш шароитларини ишлаб
чиқишлардир;
Республикамизда
озиқ-овқат
саноати
корхоналарида, ёғ-мой
комбинатларида янги асбоб-ускуналар ва ускуналарни қайта жиҳозлаш,
сотиб олиш ва ишга тушириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини
кенгайтириш, ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни камайтириш ва
маҳсулотларни алмаштириш бўйича маҳаллийлаштириш дастурининг бир
қисми сифатида ишлаб чиқариш бўйича муайян муваффақиятларга
эришилди.
Мазкур йўналишда қабул қилинган чора-тадбирлар асосида ўсимлик
ёғларини
ишлаб
чиқариш
ва
қайта
ишлаш
жараёнларини
жадаллаштиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш
борасида муҳим натижалар қўлга киритилди.
Шу билан бир қаторда олинаётган ёғ хажмини кўпайтириш,
йўқотилишини камайтириш каби жараёнларида ноаъанавий усуллар
қўлланилишига аҳамият қаратилмаган.
"Маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча
қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни, юқори
технологияли
ишлаб
чиқариш
тармоқларини
ривожлантиришни
жадаллаштиришга йўналтирилган саноатни янада модернизация қилиш ва
диверсификация қилишни сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш йўли
билан Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш стр атегияси"
вазифалари ишлаб чиқилган.
332
Фосфолипид миқдори бўйича пахта ёғи ўсимлик ёғлари орасида етакчи
ўринлардан бирини эгаллайди, уларнинг таркиби 0,6 дан 1,8% гача.
Пахта
ёғи
фосфолипидларининг
гуруҳ
таркиби
асосан
фосфатидилхолинлар (48,4-50,4%), фосфатидил-инозитоллар (20,4-22,6%) ва
фосфатидилэтаноламинлар (14,1-14,3%) билан ифодаланади. Бундан
ташқари, полиглисерофосфатидлар ва фосфатид кислоталар каби
фосфолипидларнинг шакллари мавжудлиги тўғрисида маълумот мавжуд.
Жадвал 1.1
Do'stlaringiz bilan baham: