Izbullaeva indd



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/112
Sana06.07.2022
Hajmi1,84 Mb.
#745110
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112
Bog'liq
Izbullaeva 2015.02.26

Ж
алолиддин
 Р
умий
 
асаРлаРида
 
юксак
 
маънавиятли
 
шахс
 
таРбияси
 
164
3.3. Инсонда қалб поклиги ва виждон 
уйғоқлигини тарбиялаш
Шахсни юксак маънавият соҳиби қилиб тарбиялашда 
руҳий тарбиянинг ўрни беқиёсдир. Чунки инсон баркамол-
лиги нафақат жисмоний, ақлий, балки руҳий тарбияга ҳам 
боғлиқ. Шахсларнинг руҳий тарбияси қалб поклиги ва виждон 
уйғоқлиги билан характерлидир. Илмий адабиётларда “Руҳ – 
объектив дунёнинг фаол инъикосини англатувчи тушунча”, 
деб келтирилган бўлиб, борлиқни акс эттириш фақат инсонга 
эмас, жониворлар, ўсимликлар, ҳатто ноорганик дунёга ҳам 
хосдир. Руҳга таъриф берилганда, психологик жиҳатдан киши-
нинг ички ҳолатини, психик кечинмаларини, ҳис-туйғуларини 
акс эттирувчи кайфияти, педагогик жиҳатдан кишининг ички 
дунёсини, маънавий қиёфасини, ўй-фикрларини, маслак ва 
мақсадларини акс эттирувчи кайфияти деб тушунилади. Айни 
пайтда ёшларни миллий руҳда тарбиялаш миллатнинг ички 
ҳолати, кечинмалари, ҳис-туйғулари, маънавий дунёси, ўй-
фикр лари, мақсад ва маслак билан боғлиқ мулоҳазалар ма-
жмуи билан қуроллантиришга қаратилган. 
Инсонларнинг руҳий тарбияси, уларнинг ботиний-маъна-
вий оламини ўз асарларида кенг ёритган мутафаккир олим 
Жалолиддин Румий “Маснавийи маънавий”да жон (руҳ), 
тан борасида қуйидагиларни баён этади: “Ул ҳақдаким, тан 
руҳнинг либоси, қўл руҳнинг енги, оёқ руҳ оёғининг этаги-
дир”. 
Сен биларсен, руҳга тан эрмиш либос,
Бор, либос кийганни кўргил рўй-рост.
Тавҳиди Аллоҳ келур жонларга хуш,
Зоҳир эрмас қўл-оёқлар бор эмиш.
Баъзида уйқуда зоҳир бўлса ул,
Рост бил, беҳуда ёлғон билмагил.
Бас, баданким бебадан эрса, ҳамон,
Қўрқмагил, бир кун бадандин чиқса жон
409
.
Румий руҳ (жон), тан ҳақида фикр юритар экан, “тан 
руҳнинг либоси” дейди. Яъни инсон тузилиши тана ва руҳдан 
иборат. Тана руҳсиз фаолият кўрсата олмайди, руҳий тарбия-
сиз тараққий этмайди. Фан тилида танага руҳ жон билан кира-
ди ва жон билан чиқади, дейилади.
409
Ўша жойда. –Б. 292.


3-БОБ. “Маснавийи маънавий” асарида инсонни маънавий-ахлоқий тарбиялаш 
165
Ул ариқ эрмишки, сув жавлони бор,
Одамий улдирки, танда жони бор
410
.
Демак, одамнинг тузилиши тан ва руҳдан иборат экан, шахс 
ҳаёти давомида жисмоний (миқдор) ва руҳий (сифат) жиҳатдан 
шаклланиб боради. Инсон тан тарбияси, яъни жисмоний тар-
бия орқали физиологик характердаги ўзгаришлар жараёни-
да жисмоний баркамолликка эришса, руҳ тарбияси орқали 
диққат ва хотира даражаси, тафаккур хусусиятлари, сўз бой-
лиги ҳамда нутқнинг ривожланганлик даражаси, яхши амали 
орқали етуклик, комиллик даражасига етади. Ҳар бир одам 
шахс сифатида турлича намоён бўлади. У ўзининг хусусия ти, 
қизиқиши, қобилияти, ақлий жиҳатдан ривожланганлик да-
ражаси, эҳтиёжи, меҳнатга муносабати билан бошқалардан 
фарқланади. Булар шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, 
мазкур хусусиятлар ривожланиб, маълум бир босқичга етган-
да, у камол топган шахс сифатида намоён бўлади. Демак, шахс 
ижтимоий муносабатлар жараёнида қарор топадиган, миқдор 
ва сифат жиҳатидан ўзгаришлар жараёнидир. Шахснинг шакл-
ланишида шахсий хислат ва сифатнинг ривожланиб, тараққий 
этиб бориши муҳим ўрин тутади. Шахс сифатларини тўғри 
аниқлаш учун турли муносабатлар жараёнида уни ўрганиш 
мақсадга мувофиқдир. “Инсон танаси ҳаммом унда руҳнинг, 
ақл ва нафснинг иссиқлиги бор”
411
. Шоир инсон руҳий тарбия-
си борасида шундай дейди:
Жон кўзи кимларда равшан бўлса гар,
Мардумингни бошқалармас, ул кўрар
412
.
Шоирнинг фикрича, инсон руҳини пок ва равшан тутиши 
орқали ўз-ўзини тарбиялаши ва ҳаёт моҳиятини англаши 
жараёнида жон кўзи равшанлашади. Мардум – одамий, инсо-
нийлигини бошқалардан кўра жон кўзи равшан кўради ва ан-
глайди. Инсон ўз-ўзини англамас экан, тириклик моҳиятини 
умуман тушунмайди. Аллома инсон ўз танасидаги жон (руҳ)
ни тушунмаслиги яъни ўз-ўзини тушунмаслиги борасида яна 
қуйидаги мисраларни битади:
410
Ўша жойда. –Б. 595.
411
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадур / Улуғбек Ҳамдам тарж. –Т.: 
Янги аср авлоди, 2003. –Б. 46.
412
Жалолиддин Румий. Маснавийи маънавий / Форсийдан Ўзбекистон халқ 
шоири Жамол Камол тарж. –Т.: “MERIYUS” XHMK, 2010. –Б. 347.



Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish