Расм 12. Юрак ритмик фаолияти, (59) нинг Пуанкаре
туридаги лимит цикллари шаклида
(чапда бир даврли, ўнгда икки даврли цикл)
Кёнигс-Ламерей диаграммалари орқали
ЭҲМда тасвирланиши
Юракнинг аритмик фаолияти (59)нинг норегуляр, хаотик ечимлари орқали ифодаланса, унинг тўсатдан тўхтаб қолиши («қора уммон» эффекти) (59) ечимларининг тўсатдан х03 атрофидаги тебранма ҳаракатдан, х01 тривиал, турғун аттрактор тортиш кучи кучли бўлган [0, х02] областига тушиб қолиши билан характерланади. Бу ерда эса ечимлар координата боши – тривиал аттракторга интиладилар.
|
|
Расм 13. Юрак аритмик фаолияти (чапда)
ва тўсатдан тўхтаб қолиш (ўнгда) ҳодисаси (59) нинг
Кёнигс-Ламерей диаграммалари орқали
ЭҲМда тасвирланиши
|
Расм 14. (59) нчи тенгламанинг параметрик портрети
Демак, юрак фаолияти “қора уммон” эффектида шиддатли пасайиб, қисқа вақт ичида бутунлай тўхтаб қолади. Ҳозирги замон юрак биомеханикасининг долзарб масалаларидан бири – хаос ва “қора уммон” хусусиятларини чуқур ўрганиб, юрак фаолиятини шу ҳодисалар вақтида идора қилиб туриш ва нормал ҳолатга келтириш йўлларини тадқиқ қилиш, олинган натижаларни клиникага татбиқ қилишдир.
Бу соҳадаги илмий тадқиқотлар учун юрак фаолияти тенгламаларининг параметрик портретини қуриш жуда катта ёрдам беради (расм 14). Параметрик портретда тенглама параметрлари фазосида асосий, бир турдаги ечимлар областлари, улар чегаралари ифодаланади.
Юрак биомеханикасининг кўрилаётган йўналишидаги долзарб масалалардан бири – юрак фаолияти тенгламаларининг яна ҳам аниқ турларини тузиш ва уларнинг асосий, характерли ечимларини таҳлил қилиш, параметрик портретларини тузишдир. Бу эса бемор ҳолати клиник параметрлари қиймати орқали унинг параметрик фазодаги ўрнини аниқлаш ва бемор ҳолатини яхшилаш учун тадбирлар излашни биомеханика усуллари орқали осонлаштириш имконини беради.
Адабиётлар
Бранков Г. Основў биомеханики. М.: Мир, 1981. 254 С.
Регирер С.А. Лекции по биологической механике. М.: Изд-во МГУ, 1980. 144 С.
Биомеханика систем человек-машина. М.: Наука, 1981. 117 С.
Биомеханика сердечной мышцы. М.: Наука, 1988. 733 С.
Механика биологических сплошных сред. М: МГУ, 1986. 173 С.
Ремизов А.Н. Тиббий ва биологик физика. Т.: Ибн Сино номидаги нашриёт, 1992. 615 б.
Ландау Л.Д., Лифшиц В.М. Гидродинамика. М.: Наука, 1988.
733 С.
Каро К., Педли Т., Шротер Р., Сид У.. Механика кровообращения. М.: Мир, 1981. С. 384.
Механика в истории мировой науки. М.: Наука, 1993. 232 С.
Лайтфут Э. Явление переноса в живых системах. М.: Мир, 1977. 320 С.
Хидирова М.Б. Моделирование гидродинамических процессов кровообращения (с учетом структурно-функциональной организации сердечной активности). Канд.дис. физ.-мат. наук, Т., 1998. 124 С.
Do'stlaringiz bilan baham: |