МАЪРУЗА № 6 Стандартлаштиришни рўйхатга олиш ва қайд қилиш органларини тузулиши. Маҳсулотларни хили ва ўлчамларини стандартлаш. Стандартлаштирилган маҳсулотларнинг асосий параметрлари. Бирхиллаштириш, турлаш, агрегатлаштириш усуллари ва ўзаро алмашувчанлик асослари. Хозирги вактда конструкцияларнинг зурикиш холатини экспериментал тадкик этиш асосан деформацияни улчаш билан боглик булиб колади. Деформация кийматини билгач, зурикишни назарий йул билан аниклаш мумкин.
Иншоот конструкцияси ташки куч микдори ва куйилиш схемасига, уни тайёрлаш учун ишлатилган ашёларнинг физик-механик хоссаларига, хамда курилаётган конструкциянинг геометрик улчамларига боглик равишда деформацияланади.
Юк таъсири остида конструкция ёки унинг элементининг геометрияси узгаришга юз тутади: толаларининг кискариши ёки узайиши, кесим ёки нукталарнинг узаро сурилиши ва шу кабилар руй беради. Синов жараёнида бу узгаришларни аниклаш конструкциясининг зурикиш холати, унинг деформацияланиши ва юк кутарувчанлиги хакида фикрлаш имконини беради.
Айрим богичлардаги деформациялар, богичларда конструктив элементларнинг узаро силжиши ва бурилиши, хамда фибр деформацияларини махаллий деформациялар деб аташ кабул килинган. Улардан фаркли умуман иншоот конструкцияларининг деформацияси ва сурилиши умумий деформация дейилади. Бундан келиб чикадики, конструкцияни юк остида ишлашини бахолаш учун юклангунча, юк остида ва юк олингандан кейин камида уч холатдаги геометрик параметрлари хакида ахборотга эга булиш лозим.
Бирок факатгина юк таъсирининг энг сунгги натижасинигина эмас, балки юк узгариши мобайнида деформациянинг кандай ривожланишини, яъни деформация – юк богликлигини дискрет ёки кабул килинган синов услубига боглик равишда муттасил богланишни билиш фойдадан холи эмас.
Синаладиган конструкциянинг ишлаш схемасини тахлил этиш улчаш лозим булган параметрларни аниклаб беради. Синаш жараёнида катталиклари улчанувчи параметрларнинг туплами кузатув таркиби ёки улчаш таркиби деб аталади.
Конструкцияни синашда хал килиниши лозим булган масалаларнинг хажми ва мазмуни синов тадкикот ёки амалий максадни кузлаб утказилаётганига кура аникланади.
Биринчи холатда масала хисоблаш назариясини текширишга олиб боради. Бунда синов натижасида олинадиган ахборот хажми анчагина кенгайтирилади.
Масаланинг иккинчи холатида эса, сифат назорати буйича синалаётган конструкциянинг мустахкамлик ва деформацияланишини аниклаш билан чегараланилади.
Синов утказилишидан аввал иншоот конструкцияси геометрик улчамлари улчаниб ва богич бирикма ва чоклари диккат билан текширилиши оркали синчиклаб курикдан утказилади. Барча топилган лойихавий чекинишлар ва нуксонлар синов журналига киритилади, лозим булганда эса махсус чизма ва фотосуратларга олинади.
Синовга тайёргарлик даврида кайд этилган нуксонлар ва лойихавий чекинишларни хисобга олган холда конструкция хисоблаб чикилади ёки тайёрланган хисоблар текширилади. катор холларда турли фикр ва мулохазалар ва тахминлардан келиб чикиб бир неча хисоблар килишга тугри келади. Бу синов давомида конструкциянинг хакикий иш холатини курсатиш, ашёларнинг физик-механик хоссаларини идеаллаштиришни хисобга олган холда уларни хисоблашнинг окилона схемасини белгилаш имконини беради.
Синовларда юкни меъёрийга, махсус холатларда эса хисобий ёки бузувчига тенг килиб олинади. Охирги холатда махсус экспертизанинг карори талаб этилади.
Синалувчи объектга юкни таксимланиши лойихавий хисобий схемага кура амалга оширилади.