Маъруза № 2
Ўлчов ишлари. Ўлчов ишлари тўғрисида тушунча.
Қурилиш конструкциялари ва иншоотларини лойихалаш, барпо этиш ва эксплуатация килиш жараёнлари катор мураккаб мухандислик масалаларини назарий ва экспериментал ечимлари билан богликдир. Бунда экспериментал тадкикотларнинг урни назариядаги камчиликларни аниклаш ва уларни бартараф этиш йулларини топишдан иборат. катор холларда тадкикотларнинг назарий усуллари иншоот ва конструкцияларнинг ва унинг мустахкамлигини бахолашда ожизлик килиб зурикиш-деформация холати колади. Бундай холларда юкоридаги курсатгичлари буйича хулосалар бериш учун ягона йул – иншоотларни синаш булади.
Иншоот ва конструкцияларни синаш метрологияси мустакил сохаси сифатида бир асрдан зиёд мавжуддир. Катта хажмда курилиш ишларининг олиб борилиши, йирик илмий текшириш институтларининг барпо этилиши синаш жараёнини мислсиз усишига олиб келди.
Хозирги вактда илмий-тадкикот ишлари ва уларга боглик конструкция ва иншоотларни синашга уларнинг хар бирини барпо этиш ва эксплуатация килиш боскичлари бир вактда олиб борилади.
Конструкцияни ишлаб чикиш боскичига кура синашнинг максадини куйидагича ифода этиш мумкин:
1. Иншоотларни лойихалаш, уларнинг катта кисмини камраб олувчи мавжуд назарий ишланмаларга асосан амалга оширилади. Иншоотни хисоблашнинг назариясини ишлаб чикиш, олинган назарий натижаларни ойдинлаштиришга имкон берувчи катор экспериментал тадкикотларга таянади. Бунда куйидаги масалалар характерли булиши мумкин:
а) Иншоот ва унинг моделларини синаш йули билан конструкциянинг зурикиш-деформация холатини аниклаш, унинг хисобий схемасини ойдинлаштириш. Синов натижасида олинган маълумотлар ишлаб чикилган назарияни бахолашга хизмат килади.
б) Юкнинг киймати ва интенсивлиги, иншоотнинг айрим физик мухитлар билан узаро таъсири натижаси сифатида аниклаш.
2. Одатда лойихалаштирилган иншоот экспериментал текширувдан утказилиши лозим булади. Бу боскичда куйидаги масалалар ечилади:
а) Иншоотнинг хисобий схемасини текшириш ва ойдинлаштириш. Бу масалага мисол булиб йигма ва йигма-яхлиткуйма иншоотларнинг хисобий схемасини ойдинлаштириш хизмат килиши мумкин.
б) Иншоотнинг айрим богламларини конструкциялашни тугрилигини текшириш.
в) Иншоотнинг юк кутариш кобилиятини аниклаш. Иншоотни бузулишга кадар олиб бориш, унинг схемасини ва бузувчи юк кийматини урнатиш тадкикот боскичидаги синовнинг пировард максади булиб колади.
3. Замонавий курилиш амалиётида синов иншоотларни барпо этиш, ва эксплуатация килиш жараёнида хам утказишни кузда тутади:
а) Иншоотларнинг йигма элементларини курилиш индустрияси корхоналарида оммавий равишда тайёрлашда сифат назорати.
б) Иншоотнинг юк кутарувчи конструкциялари едирилган ва ишлаш номеъёрий булган такдирда иншоот холатини текшириш.
в) Ахамиятли иншоотларни эксплуатацияга топширишдан аввал синов юки билан текшириб куришни лозим топади.
Иншоот ишлашини урганишнинг экспериментал усулларига авариялар тахлилини хам киритиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |