Маъруза № 4 Ўлчов ишларидаги нуқсонлар, хатоликлар классификацияси, туркумлари, яхлитлаш, систематик тасодифий ва қўпол нуқсонлар Синаш учун мулжалланган конструкция ва иншоотларни тайёрлаш экспериментал тадкикот утказишнинг мухим боскичларидан биридир. Уларни тайёрлашдаги эътиборсизлик натижаларни шу даражада бузиб юборадики, уларни кандайдир бахолаш хам мумкин булмай колади.
Конструкция ва иншоотларнинг экспериментал намуналарини тайёрлаш жараёнига куйиладиган асосий талаблар куйидагилардан иборат:
1. Ашёларга булган талаблар. Экспериментал намуналарни тайёрлаш учун ашёларнинг физик-механик тавсифлари имкони борича меъёрий курсаткичларга якин булиши лозим. Иншоотларни синашнинг мураккаблигини хисобга олган холда, одатда текширишга бир нусха буюм куйилади. Моделларни синашда камдан-кам холларда намуналарнинг сони учтага етади. Шу сабабдан экспериментал иншоотларни тайёрлаш учун ишлатиладиган ашёларни танлаш ва тайёрлаш усули одатдаги технологияга караганда ашёнинг физик-механик тавсифлари нихоятда паст дисперсияни таьминлаши лозим.
2. Конструктив улчамларининг аниклигига булган талаблар. Синашга мулжалланган иншоотларнинг конструктив улчамларининг аниклиги нихоятда баланд булиши керак. Бу айникса иншоотнинг белгиловчи хисобий схемасига тааллукли улчамларига алокадордир.
3. Ташки юзага булган талаблар. курилиш конструкциялари ва иншоотларининг замонавий синовлари синалувчи иншоот юзасига тегиб турувчи катта микдордаги асбоблар билан тавсифлидир. Конструкция юзасига синовлар учун ахамияти муттасил ошиб борувчи тензорезисторлар ёпиштирилади. Бу эса иншоот юзасининг тозалигига булган талабни оширади. Конструкцияни тайёрлаш мобайнида вужудга келган нотекисликлар иншоотнинг ишлашига умуман таъсир этмаса хам, юзага ёпиштирилган ёки урнатилган асбобларнинг курсатмаларини каттик бузиши мумкин.
Шу талабларни хисобга олган холда синаладиган иншоот конструкцияларни тайёрлаш одатдаги технологияларда амалга оширилади. Купинча иншоот конструкцияларини тайёрлаш мобайнида синовлар вактида улчов асбобларини махкамлаш учун мослама ва курилмалар куйиб кетилади. Баъзан эса улчов асбобларининг узи хам урнатилади. Масалан, темир бетон конструкцияларнинг арматураларига тензорезисторлар ёпиштирилади, бетон массивларига хажмий зурикиш холати компонентларини улчаш учун тензометрик элементлар жойлаштирилади. Экспериментал конструкцияни тайёрлаш технолгияси нуктаи назаридан, экспериментал тадкикот услубини жорий этишни таъминловчи бундай деталларга булган талаблар уларнинг йигинчоклигида, синаладиган иншоот кесимини хам заифлашувидадир. Иншоотни тайёрлаш боскичлари махсус журналда кайд этилади, бунда тайёрланадиган элементлар, кулланиладиган ашёлар ва тайёрлаш технологияси таърифланади. Элементлар ювилмайдиган буёк билан тамгаланади. Тайёрлаш санаси худди шундай буёк билан элементни узига ёзилади. Купинча аслий иншоот урнига унинг модели синалади.
Тайёрлаш технологиясини хисобга олишни моделни лойихалашдан бошлаш лозим. Хусусан, элементнинг барча кесимлари нихоят даражада йириклаштирилган (ухшашликни саклаш доирасида) ва соддалаштирилган булиши лозим. Унинг юк кутарувчанлигига ва деформацияланишига таъсир этмайдиган деталларини чикариб ташлаш керак. Масалан, йирик панелли биноларнинг моделини лойихалаштиришда вазифаси чокларнинг герметиклигини таъминлашдан, хамда монтаж вактида элементларни урнини белгиловчи деталлар, агар улар кейинчалик иншоотнинг ишлашига кушилмаса, бундай деталларни тушириб колдириш мумкин. Моделларни тайёрлашда уларнинг элементлари улчамларининг аниклигига булган талаб анчагина юкори булади.
Хар кандай синовнинг бошланиши иншоот ёки унинг моделини шаходатлашдан бошланиши лозим. Унинг натижасида иншоот ёки унинг моделини синовгача булган якуний бахоси таркиб топади. Бунда хам бутунлай иншоотнинг узи, хам уни тайёрлаш учун ишлатиладиган ашёлар бахоланади. Бу ерда тайёрлаш мобайнида юз берган лойихадан беихтиёр огишларни бахолаш масаласи куйилади. Шу билан бирга иншоотдаги бир ашёни иккинчиси билан алмаштириш ва аввал белгиланган тайёрлаш технологиясини узгариши билан боглик булган мажбурий узгаришлар хам бахоланади. Ашёлар сифатини бахолаш иншоот билан бир вактда тайёрланган назорат намуналарини синаш оркали амалга оширилади.
Иншоот ёки унинг моделини бир намунада тадкик этишда одатда синовларнинг етарли даражада катта дастури руёбга чикарилади. Уларнинг хар бири конструкцияда озми-купми сезиларли колдик деформация туплайди, дарзлар пайдо булади, у ёки бу богламлар ва элементлар бузулади. Синовларнинг хар бир кейинги боскичини бошлашдан аввал шаходатлашни кайтариш лозим. Купинча унинг натижаси синалувчи объектни кисман ремонт килиш, унинг хисобий схемасини узгартириш хакида карор кабул килиш булади.