Маъруза № 3
Ўлчов асбоблари, уларни характеристикалари, аниқлик даражалари хақида тушунчалар ва ўлчов воситаларидан фойдаланиш.
Илмий-техникавий прогресснинг тезланиши шароитларида курилишда курилиш конструкциялари, деталлари ва богичларини унификациялашга, курилиш конструкцияларини тайёрлаш ва монтаж килиш сифатини оширишга алохида ахамият берилмокда. куйилган масалаларни ечиш, курилишда метрология ва стандартлаштириш ролини кескин оширишни такозо этади.
Метрология – бу улчашлар, уларнинг бирлигини ва талабдаги аниклигига эришиш йулларини таъминловчи усул ва воситалар хакидаги фан. Метрологияда: улчашларнинг умумий назарияси, физикавий катталиклар ва уларнинг тизимини бирликлари, улчаш усуллари ва воситалари, улчаш аниклигини топиш усуллари, улчаш муштараклиги ва улчаш воситаларининг бир хиллигини таъминлаш асосларини, улчов бирликларини эталон ёки намуна улчов воситаларидан ишчи улчов воситаларига узатиш усуллари курилади.
Метрология – метрологик таъминотнинг илмий асосидир. Метрологик таъминотда улчашнинг ягоналиги ва талабдаги аникликка эришиш учун керакли илмий ва ташкилий асосларни, техникавий воситаларни, коида ва меъёрларни урнатилади ва кабул килинади. Метрологик таъминот куйидаги тизимларни:
-бирликларни юкори аникликда акс эттиришни таъминловчи физик катталикларнинг давлат эталон бирлиги;
-улчашнинг намунавий воситалари ва бошка текширув воситалари ёрдамида улчам бирликларини барча улчов воситалари эталонларидан физик катталикларга узатиш;
-моддий ишлаб чикариш сферасида, фаолиятнинг илмий-тадкикод ва бошка турларидаги махсулот, технологик жараёнлар ва бошка объектларнинг тавсифларини талабдаги аникликларини белгилашни таъминловчи ишланмаларни ишлаб чикаришга куйишни ва ишчи улчов воситаларини муомалага куйиш;
-ашё ва конструкцияларни олиш ва фойдаланишдаги технологик жараёнларни ишлаб чикиш ва илмий-тадкикодларни ишончли маълумотлар билан таъминловчи физик константалар ва модда ва ашёларнинг хоссалари хакидаги стандарт маълумотномаларни уз ичига олади.
Булардан ташкари метрологик таъминотга:
-серияли ёки оммавий ишлаб чикаришга ва хориждан партиялар билан келтирилишга мулжалланган улчаш воситаларини ишлаб чикишда ва муомалага чикаришда бир хилликни таъминловчи улчов воситаларининг давлат синови ёки метрологик шаходатлаш;
-тайёрлаш, эксплуатация килиш ва ремонт килишда улчов воситаларининг бир хиллигини таъминловчи мажбурий давлат ва махкамавий текшируви;
-киймат бирликларини акс эттиришни таъминловчи, модда ва ашёларнинг таркиб ва хоссаларини тавсифловчи таркиб ва модда хоссаларининг стандарт намуналари киради.
Улчашнинг метрологик таъминоти муаммоси стандартлаштириш олдида турган масалалар билан узвий богланган. Стандартлаштириш – маълум бир соханинг фаолиятини фойдали йулга куйиш учун коидалар ишлаб чикиш ва куллашдир. Стандартлаштириш объектига фанда, техникада, курилишда фойдаланиладиган, куп марта кулланиш истикболига эга булган муайян махсулотлар, меъёрлар, талаблар, усуллар ва атамалар киради. курилишда стандартлаштиришга конструкция ва иншоотларни хисоблаш усуллари ва лойихалаштириш, ашё ва буюмларга булган талаблар, бино ва иншоот конструкцияларини курилиш ва монтажи боскичидаги куйимлар, синаш ва улчов утказиш усуллари, олинган улчов натижаларини такдим этиш ва кайта ишлаш усуллари ва бошкалар моликдир.
Стандартлар ишлаб чикаришнинг тараккиёт суратига ва даражасига катта таъсир курсатади. Фан, техника ва амалий тажрибаларнинг энг охирги ютукларига таяниб стандартлаштириш куп холларда ишлаб чикаришда эришилган муваффакиятларни кайд этибгина колмай, шу билан бирга илм ва техника тараккиётининг ричагларидан бирига айланиб колади.
Do'stlaringiz bilan baham: |