Нафас олиш физиологияси
Нафас олиш тизимининг (тери, жабра, трахея, ўпка) эвол-юцияси. Нафас олиш, унинг асосий этаплари: ташқи нафас, ўпка ва тўқималарда газлар алмашинуви, қонда газларни ташилиши, тўқима нафаси. Ўпка нафаси. Ўпкадаги ҳаво мосламалари. Ҳаво ўтувчи йўллар ва алвеолалар. Нафас олиш ҳаракат механизми. Плеврал босим ва унинг нафас олиш ва қон айланишдаги аҳамияти.
Сурфактант. Унинг табиати, хосил бўлиши ва унинг ўпка фаолиятидаги аҳамияти.
Ўпка тириклик сиғими, нафас олиш, нафас чиқариш ва альвеолар ҳавонинг газ таркиби.
Ўпкадаги қон айланишнинг ўзига хос хусусиятлари. Қонда газларнинг ташилиши. Ўпка ва тўқималарда газ алмашинувининг асосий хусусияти. Альвеоляр ҳаво, веноз, артериал қон ва ҳужайралараро суюқликда кислород ва карбонат ангидридининг парциал босими. Кислород ва карбонат ангидриднинг қон орқали ташилиш механизми ва уни амалга оширилишида эритроцит-ларнинг роли.
Гемоглобин. Кислороднинг гемоглобинга бирикиш механизми. Оксигемоглобиннинг диссоциация эгри чизиғи. Кислороднинг умуртқасиз ва умутқали ҳайвонларда ташилиши. Карбонат ангидриднинг ташилиш механизми, карбоангидраза ва унинг карбонат ангидридни ташилишидаги роли.
Бульбар нафас олиш маркази. Нафас олиш марказида бирламчи ритимнинг хосил бўлиши ҳақидаги ҳозирги замон тасаввурлари. Пневмотаксик марказ ва унинг нафас олиш фазалари алмашинувидаги роли. Периферик ва марказий хеморецепторлар ва уларнинг ўпкада адекват ҳаво алмашинув даражаси ҳосил қилишдаги роли.
Овқат ҳазм қилиш физиологияси
Овқат ҳазм қилиш тизимининг таърифи. Тадқиқот усуллари. И.П. Павловнинг ишлари. Овқат ҳазм қилиш энзимлари. Овқат ҳазм қилиш йўли деворларининг тузилиши. Ҳазм йўлларининг бошқарилиши. Овқат ҳазм қилиш йўлларининг секретор фаолияти.
Сўлак безлари. Сўлак таркиби. Сўлак ажратишнинг бошқарилиши.
Меъда шираси, унинг таркиби. Меъда ширасининг ажратилиш механизми: гуморал ва рефлектор фазалари. Гастрин. Меъда ширасини ўрганиш: ёлғон овқатлантириш, изоляция қилинган меъда.
Ўн икки бормоқли ичакда ҳазм қилиш.
Меъда ости бези ва унинг энзимлари. Ишининг бошқарилиши. Секретин ва холицистокинин.
Жигар. Ўтнинг овқат ҳазм қилишдаги аҳамияти.
Ичаклардаги ҳазм жараёни. Ичак энзимлари. Ичак бўшлиғи, деворлари ва мембранадаги ҳазм. Ҳаракатнинг асосий ҳиллари. Ютиниш ҳолати.
Меъданинг харакат фаолияти ва унинг бошқарилиши: кўзғатувчи ва тормозловчи асаб ва гуморал таъсиротлар.
Ичакнинг ҳар хил қисмларидаги ҳаракат фаолиятининг ҳусусиятлари. Илеоцеркал сфинктернинг роли.
Ворсинкаларнинг тузилиши ва вазифалари. Овқат ҳазм қилиш бўшлиғида ёғ, карбонсув, оқсил, туз ва сувнинг сўрилиш механизмлари.
Йўғон ичак фаолияти.Ичаклардаги ҳазм жараёнларида бактерияларнинг роли.
Дефекация. Иштаха, очлик, чанқоқлик, тўйиниш. Сўриш, чай-наш ва ютиниш рефлекслари.
Do'stlaringiz bilan baham: |