Асаб тизимининг хусусий физиологияси
Орқа мия. Уммумий тузилиши. Афферент, эфферент ва оралиқ нейронлар ва уларнинг жойланиши. Моносинаптик ва полисинаптик рефлектор ёйлар. Орқа миянинг ўтказувчанлик йўллари. Орқа мия рефлектор фаолияти: миостатик, букувчи, ёювчи ва ритмик реф-лекслар.
Орқа миянинг ҳаракат тизимлари: ҳолатни ушлаб турувчи, ҳолат тонуси рефлекслари, мушак тонусининг тақсимланиши. Ҳолат-тонус рефлексларида лабиринт ва бўйин проприорецеп-торларнинг тутган ўрни, мушак тонусининг бошқарилишида узунчоқ мия, мияча ва ўрта миянинг иштроки. Децереблар ригидлик. Ҳаракат фаоллигининг координацияланиши.
Орқа мия ҳаракат тизимлари. Бирламчи афферентларнинг пресинаптик тормозланиши, қайтар тормозланишнинг аҳамияти. Реншоу ҳужайралари ва антогонист мушакларнинг реципрок тор-мозланиши.
Бош мия устунининг ҳаракат тизимлари: узунчоқ мия вести-буляр ядроларининг роли, мия кўпригининг ретикуляр ядролари, ўрта мия, миячанинг пўстлоқ ва ядролари. Мия пўслоғининг ҳаракат фаолияти (сенсор-мотор, премотор ва қўшимча мотор қисмлари), базал чигаллар ва таламус. Мия устуни ретикуляр формациясининг қўзғотиш ва тормозлаш таъсири.
Миянинг лимбик тизими. Лимбик тизимнинг пўслоқ қисми, бодомсимон ядро, гипоталамик ва таламик ядролар. Гипоталамус ядроларига киритиб қўйилган жараёнлар дастурларининг лимбик тизим орқали фаоллантирилиши. Бодомсимон ядронинг хулқ-атворни идора қилишдаги роли. Лимбик тизим ва эмоция, эмоции-онал хотира.
Вегетатив асаб тизими ва унинг гомеостазни ушлаб туришдаги роли. Преганглионар ва постганглионар нейронлар.
Вегетатив асаб тизимининг парасимпатик қисми: парасимпатик қисм ядролари, интрамурал ганглийлар, афферент қисм.
Вегетатив асаб тизимининг симпатик қисми: преганглионар нейронлар, симпатик қисмнинг паравертебрал ва превертебрал ганглийлари.
Қўзғалишнинг вегетатив тугунлар орқали узатилиши. Вегетатив асаб тизимининг медиатор ва рецепторлари, асаб тизимининг эффектор аъзоларга таъсир этишига мисоллар: узунчоқ миянинг вегетатив фаолиятни бошқаришдаги роли.
Нафас ва қон томирларни бошқарувчи марказлар. Гипотламус интегратив фаолияти, вегетатив бошқарилишнинг олий маркази сифатида номоён бўлиши.
Бош мия ярим шарлари физиологиясининг асослари. Бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг гистологик тузилиши. Пўстлоқ қисмининг электрофизиологик фаоллиги. Электроэнцефалограмма.
Уйқу ва фаол ҳолат, фаолловчи юқорига кўтарилувчи ретикуляр тизимнинг ўрни.
Иккала ярим шарлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши. Ўрганиш (ўқиш) ва ҳотира.
Do'stlaringiz bilan baham: |