Қон, лимфа ва тўқима суюқлиги Қоннинг асосий фаолияти. Қоннинг миқдори ва таркиби. Танада айланувчи қон миқдори ва ундаги ўзгаришлар. Қоннинг физик-кимёвий ҳоссалари. Коллоид-осмотик босим. Қоннинг буфер хусусияти. Қон ўрнини босувчи суюқликлар. Плазма ва қон зардоби эритмалари. Оқсил ва плазма липопротеидлари.
Қон шаклли элементлари ва уларнинг вазифалари. Эритроцитлар. Тузилиши, фаолияти, миқдори. Лейкоцитлар. Уларнинг турлари, миқдори, лейкоцитлар формуласи. Қоннинг химоя фаолияти. Тромбоцитлар. Уларнинг тузилиши, фаолияти, миқдори. Эритрон хақида тушунча.
Организм ички мухитининг доимийлиги сақланишини асосий механизмлари. Гомеостаз ва қон ивиши. Гомеостазнинг томир-тромбоцитлар занжири ва унинг бошқарилиши. Қон ивиши ва унинг гомеостаздаги ўрни. Қон ивишида қатнашувчи оқсиллари ва жараён ингибиторлари. Гепарин. Фибринолиз.
Қоннинг суюқ ҳолда ушлаб турилиши ва ивишининг нейро-гуморал бошқарилиши. Қон ивишига қаршилик қилувчи тизим.
Лимфатик тизим ва қоннинг ҳимоя фаолоияти. Хужайравий ва гуморал иммунитет ҳақидаги замон тасаввурлари. Қон гуруҳлари. Резус-омил. Эритроцитларнинг агглютинацияси. Қон қўйиш усуллари ва амалий аҳамияти. Ҳужайралар оралиғи суюқлиги.
Қон айланиши физиологияси Эволюцияда юрак қон-томир тизимининг ривожланиш бос-қичлари. Юқори даражали организмларда юрак-қон томирлар тизимининг ёпиқлиги. Катта ва кичик қон айланиш доиралари.
Юрак ва унинг эволюцияси, ривожланиши ва фаолияти. Сут эмизувчилар ва одамда юрак. Бўлмача ва қоринчалар фаолияти.
Юрак цикли динамикаси: асосий фазалари, юрак бўшлиқлари ва аортадаги босим, клапанлар аппарати, юрак тонлари. Систолик ва дақиқавий ҳажмлар. Юрак мушакларининг умумий ҳусуси-ятлари.
Юрак автоматияси ва унинг табиати. Юракда қўзғалишнинг ўтказилиши. Юракнинг ўтказувчи тизими. Синус тугуни ва унинг аҳамияти. Атриовентрикуляр тугун ва унинг фаолияти. Гисс боғламлари. Пуркинье толалари. Автоматия градиенти. Ҳақиқий ва латент ритм қўзғатувчилар.
Юрак мушакларининг тузилиши. Қисқарувчанлик. Рефрактерлик даври ва унинг хусусиятлари. Қўзғалиш ва қисқариш жараёнларининг давомийлиги.
Юракнинг турли бўлимлари ҳаракат потенциаллари ва ўтказувчи тизимлар. Электрокардиограмма ва унинг компонентлари. Юрак физиологиясини ўрганишда ва тиббиётда электрокардиографиянинг аҳамияти.
Юрак тож томирлари ва юрак мушакларининг қон билан таъминланишидаги алоҳидаликлар.
Юрак фаолиятининг бошқарилиши: миоген, нейроген ва гуморал. Юракнинг авторегулятор бошқарилиш механизмлари. Юрак иннервацияси: юрак ишининг бошқарилишида вегетатив асаб тизими симпатик ва парасимпатик бўлимларнинг роли. Юрак ишининг бошқарилишида марказнинг аҳамияти. Бошқарувнинг рефлектор механизми. Юрак ва томирларнинг рефлексоген зоналари. Руҳий ҳолат ва унинг юрак ишига таъсири.
Томирлар тизимининг тузилиши: артериялар, артериолалар, капиллярлар, венуолалар, веналар. Қон оқимини тадқиқ қилиш усуллари. Томирдаги қон босими ҳолати. Қоннинг оқим тезлиги, унга таъсир килувчи сабаблар. Томирлар қаршилиги. Артериялар ва уларнинг қон тақсимланишидаги роли.
Томирлар таранглиги ва уларнинг асаб ва гуморал йўл билан бошқарилуви. Томирлар иннервацияси. Вазомотор марказ. Нейроген тонус ва унинг бошқарилиши. Томирларнинг рефлексоген зоналари (барорецепторлар, хеморецепторлар).
Ишга боғлиқ, гипертемия ва унинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳозирги замон тасаввурлари. Томирларнинг ўз-ўзини бошқаруви.
Лимфатик тизим ва унинг вазифаси. Лимфанинг харакати. Қон айланишни бошқаришда лимфатик тизимни ахамияти. Лимфа хосил бўлиши ва лимфа айланишини асаб-гуморал бошқарилиши.