Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фаннинг “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” қисми маъруза ва лабора-тория машғулотлари доирасида курс иши кўзда тутилган.
Курс иши мақсади берилган мавзу бўйича ўқув, илмий ва бошқа адаби-ётлар, интернет манбаалари билан ишлаш, назария ва амалиёт натижаларини қандай татбиқ этилаётганини ўрганиш ва таҳлил қилиш, олинган натижаларга баҳо бера олиш малака ва кўникмаларини ҳосил қилишга қаратилган.
Курс иши қўлёзма матни кўринишида 1,5 интервал, хажми 16 бетдан кам бўлмаслиги лозим. КУрс иши титул варағи, мундарижа, кириш, асосий қисм (боб ёки қисмларга бўлинган ҳолда), хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиши лозим.
Курс иши титул варағида ЎзР ОМТВ, ОЎЮ, факультет номи, уни бажарган талаба исми-шарифи, курс иши мавзуси, курс ишини қабул қилувчи ўқитувчи исми-шарифи келтирилади.
Кириш қисмида берилган мавзу аҳамияти, курс иши мақсад ва вазифалари, назарий ва услубий асоси, амалий аҳамияти ва тузилиши келтирилади.
Курс ишини асосий қисмида мундарижада кўрсатилган масалаларнинг назарий ҳолати ва амалий тадбиғи ёритилади. Асосий қисмининг ҳар бир боби якунида хулосалар келтирилади.
Курс ишини хулоса қисмида олинган натижалар умумлаштирилади ва таҳлил этилади, талаба томонидан қўйилган мақсад ва вазифалар қай тарзда бажарилганлиги аниқланади, мавзу доирасидаги муаллиф таклиф-мулоҳазалари баён этилади.
Курс ишлари тахминий мавзулари
-
Одам ва хайвонлар физиологиясининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи.
-
Ҳайвон организмининг турли физиологик фаолиятларини ўрганиш услублари.
-
Ҳайвон организми алохида тизимларининг турли шароитдаги фаолияти.
-
Ҳайвон организмининг турли шароитга мослашишлари
-
Гипертоник (сув) шароитда хайвон организми ички мухитининг гомеостази
-
Тропик ва сахро шароитида одамларнинг физиологик холатлари
-
Юқори хароратларда иссиқик алмашинуви
-
Жисмоний тарбиянинг турли тизимлар фаолиятига таъсири
-
Гербицид ва пестидцидларни турли тизимлар фаолиятига таъсири
-
Ўпкада газлар алмашинуви ва диффузияси
-
Тўқималарда газлар диффузияси
-
Қоннинг кислород ва карбонат ангидрид ташиши
-
Бўшлиқдаги, хужайра ичидаги ва мембрана юзасидаги хазмлар
-
Организмда энергия алмашинуви
-
Тана хароратини бошқарилиши
-
Қоннинг асосий функциялари
-
Гормонларнинг таъсир кўрсатиш механизмлари
-
Тўқима гормонлари
-
Синапсларнинг тузилиши ва ишлаш механизмлари
-
Постнатал онтогенезда олий асаб фаолиятининг шаклланиши
-
Флаваноидларнинг организмда модда ва энергия алмашинувига таъсири
Do'stlaringiz bilan baham: |