«Йўналтирувчи матн» методининг афзалликлари:
Ўқувчиларнинг кўникма ва малакаларининг шаклланишига олиб келади;
Ўқувчиларнинг мустақил ўрганиш кўникмаларини шакллантиради;
Ўқувчиларда мулоқот қилиш, ўз натижаларини ўзи текшириш кўникмаларини ривожлантиради;
Ўқувчиларда иш-ҳаракатларни режалаштириш, мустақил қарор қабул қилиш каби кўникмаларини ривожлантиради.
«Йўналтирувчи матн» методининг камчиликлари:
Танланган мавзу ўқувчининг билим даражасига мос келиши талаб этилади;
Ўқитувчидан катта тайёргарлик кўриш талаб этилади.
«ДЕБАТЛАР» МЕТОДИ
Дебатлар –бу қарама-қарши нуқтаи-назарларнинг ўзаро баҳси (тўқнашуви) бўлиб, у Ўқувчиларни танқидий фикрлашга, турли масалаларни ўрганиш ва ўзлари ҳақ эканлигига бошқаларни ишонтиришга ўргатади.
Дебатлар Кадимги Грецияда яратилган бўлиб, улар демократиянинг муҳим элементи бўлган. Афинада фуқаролар тақдим этилаётган қонунларнинг афзал томонлари ва камчиликлари ҳақида тортишар эдилар, масалани яхши тушуниш учун уни турли томондан таҳлил қила туриб, баҳслашиш усулларига ўрганар эдилар.
Дебатлар бу жамоа ўйини бўлиб, бунда жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзининг бурч ва мажбуриятларига эга бўлади, ким ғалаба эришганини эса дебат якунида жамоаларнинг аргументлари, фактлари, фавқулодда саволлар ва уларга берилган жавоблар асосида ҳакамлар жамоаси ёки ҳакам белгилаб беради.
Ўқувчилар билан дебат ўтказганда 3 та тамойилга амал қилиш керак:
Дебатлар кўп нарсага ўргатади. (Чунки дебат ўтказишдан мақсад фақат ғалаба қозониш эмас, балки асосий мақсад дебатлар ёрдамида янги билимларни эгаллашдир)
Чиндиллик ва виждонлилик мажбурияти. (Бу тамойил дебатнинг ўзаги бўлиб, нотўғри аргумент келтириш ва чапараста саволларга жавоб беришда мантиқан нотўғри йўлдан кетишнинг олдини олади.)
Ўзаро ҳурматни сақлаш. (Дебат иштирокчиларининг шахсига тегмаслик шарт, ўзга ўқувчи томонидан айтилган назария ёки фикрга қарши чиқаётган бўлса унинг обрўсини тўкиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки дебат -ғоялар ва бу ғояларнинг тўқнашувидан иборат).
Дебатда 2 та жамоа иштирок этади.
1-жамоа: Тасдиқловчи томон сифатида
2-жамоа: Қарама-қарши ёки инкор этувчи томон сифатида.
Жамоалардан сўзга чиқувчилар спикерлар дейилади.
Т1, Т2, Т3-тасдиқловчи томон спикерлари
Қ1, Қ2, Қ3-қарама-қарши томон спикерлари
Дебатларда қуйидаги маҳоратлар зарур бўлади:
Танқидий тафаккур (танқидий фикр юритиш).
Тадқиқий малакалар.
Ташкилий малакалар.
Қулоқ солиш ва ёзма қайд қилиш малакаси.
Ўтказиладиган дебатнинг мавзуси аниқ, тасдиқловчи тугалланган фикр шаклида бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |