V. Янги мавзуни умумлаштириш: Ўқитувчи Ўқувчиларнинг янги ўтилган мавзу бўйича берилган жавобларни баҳолайди. Ўқувчиларда янги мавзу бўйича пайдо бўлган саволларга жавоб беради.
VI. Уйга вазифа Янги мавзуни дарслик бўйича ўқиб, матндаги атамаларни изоҳи билан дафтарга кўчириб ёзиш.
Илғор педагогик технология асосида дарс ўтиш- дарс самарадорлигининг гаровидир. Тарих дарсларида интерфаол усуллардан фойдаланиш, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш дарс самарадорлигини оширибгина қолмай, балки Ўқувчиларда фанга бўлган қизиқишни орттиради. Юқорида тилга олинган моҳир педагогларнинг ўз меҳнат фаолиятида, тарих дарсларида фойдаланиб келаётган ва яхши самара бераётган технологияларидан айримлари ҳақида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Ушбу педагогик технологиялардан дарс жараёнида фойдаланишингизни тавсия қиламиз.
Баҳс-мунозаралар (ёзма равишда) Таърифи. Ўтказиш усули. Ўқувчилар ўз уйларида (ёки дастлабки машғулотларда) баҳс-мунозара юритиш предметига айланадиган мавзу билан танишадилар.
Ўқитувчи дарсда Ўқувчиларга бўлажак мавзу тўғрисида ахборот бериб, баҳс-мунозаралар қай тарзда ўтиши юзасидан қисқача маълумот беради (бундай баҳс-мунозаралар илк бор ўтказилаётган бўлса, айниқса, муҳим аҳамиятга эга).
Синф 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлинади (ёнма-ён парталарда ўтирган Ўқувчилар бир-бирига қараб ўтириб олишлари ҳам мумкин). Гуруҳлар сони жуфт бўлиши лозим, чунки икки гуруҳ бир муаммо устида иш олиб боради.
Бир гуруҳ муҳокама қилинаётган муаммонинг ҳимоячиси, бошқаси эса қарши томон бўлиб чиқади.
Таклиф этилган нуқтаи назарни ҳимоя қиладиган гуруҳларга ўқитувчи томонидан дарсдан олдин тайёрлаб қўйилган ва жадвал чизилган ватман қоғози берилади. Сўнг улар 5 дақиқа давомида таклиф этилган нуқтаи назарни (мавзуни) ҳимоя қилувчи биринчи далилни ифодалайдилар ва ватман қоғозидаги “Ҳа” учун 1-далил” сатрига ёзиб қўядилар.
Мавзу: “Ҳа” учун 1-далил:
Жавоб:
“Қарши”учун 1-далил:
Жавоб:
“Ҳа” учун 2-далил:
Жавоб:
“Қарши”учун 2-далил:
Жавоб:
“Ҳа” учун 3-далил:
Жавоб:
“Қарши”учун 3-далил:
Жавоб:
гуруҳлар ўзларининг биринчи далилларини ифодалагунга қадар, ижобий фикрларга қарши чиқиши лозим бўлган гуруҳлар ҳам ўз нуқтаи назарларини асослашга тайёрланадилар (болаларнинг нуқтаи назари улар ҳимоя қилиши лозим бўлган нуқтаи назарга доим ҳам мос келавермайди, лекин бугун уларга шундай қилишга тўғри келади).
сўнг варақлар иккинчи гуруҳларга (таклиф этилган ифодага қарши чиқадиганларга) ўтади ва уларга рақиблар далилларини ифодалаш ва уларга жавоб ёзишга (плакатга “жавоб” сўзларидан кейин ёзилади) ҳамда ўзларининг қарши далилларини баён қилишга (“қарши”учун 1-далил плакатида ёзилади) 6-7 дақиқа ажратилади.
бу каби далиллар билан алмашиш жараёни 2-3 марта такрорланади, шу билан бирга ҳар бир гуруҳ шеригининг далилига албатта жавоб қайтариши ва ўзининг шахсий қарши далилини қўшиб ёзиб қўйиши лозим.
шундан кейин бир мавзу бўйича иш олиб бораётган иккала гуруҳ ёзилганларни ўқиб чиқадилар ва рақибларнинг энг яхши далилларини белгилаб қўядилар.
охирги босқичда гуруҳлар плакатларни бутун синфга тақдим қиладилар: плакатнинг барча бандлари изоҳ берилмасдан ўқиб чиқилади. иккала тарафларнинг энг яхши далили айтилади.
гуруҳнинг барча иштирокчиларига бир хил баҳолар қўйилади.
фойдаланиш доиралари. айни дамда болаларни ҳаяжонлантираётган мавзулар ёки асосан гуманитар ёки табиий фанлар дарсларида ўрганиладиган мавзулар бўйича Ўқувчилар билан режалаштирилган мулоқотларни ўтказиш учун.
афзалликлари ушбу услуб берилган мавзу доирасида Ўқувчилар билимларини чуқурлаштиришгаимкон беради,мулоқот юритиш маданиятига ўргатади, асослаш қобилиятини ривожлантиради. шунда ўқитувчи баҳолаш учун асос бўла оладиган ажойиб материалга эга бўлади. ёзма баҳс-мунозаралар услубияти синфнинг барча Ўқувчилари иштирокида ёзма равишда мулоқот юритиш учун имкон беради. ушбу услуб айниқса мунозарали, турли маъноли мавзуларга нисбатан, айниқса, яхши ва самаралидир.
қийинчиликлари. аниқ фанлар дарсларида қўллаш қийин. бу жараёнда Ўқувчиларда норозилик, тортишувда ютиш истаги пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун Ўқувчиларга баҳс-мунозараларни ўтказиш қоидаларини эслатиб қўйиш керак.
Қарорлар дарахти
Ечим
Варианти
қ -
Ечим
Варианти
қ -
Ечим
Варианти
қ -
Таърифи. Ўтказиш усули:
Машғулотлардан олдин бошловчи таҳилил қилинадиган муаммони белгилайди ва гуруҳлар учун жадвалларни тайёрлайди (кўриб чиқилаётган муаммо дарахти чизилади).
Аввал бўлиб ўтган машғулотларда (уй иши давомида) иштирокчилар муҳокама қилинаётган муаммо билан боғлиқ жиҳатлар, тарихий шароитларни билиб олганлар.
Бошловчи иштирокчиларни 4-5 кишидан иборат гуруҳларга бўлади. Ҳар бир гуруҳга тўлдириш учун жадваллар ва маркерлар берилади. Жадвални тўлдириш учун 10-20 дақиқа ажратилади.
Гуруҳларда иш олиб бориш вақтида иштирокчилар ҳар бир вариантнинг афзалликлари ва камчиликларини ёзиб чиқадилар, охирида эса улар танлаб олган муаммо ечимини ёзиб оладилар.
Тақдимот ўтказиш вақтида гуруҳ муаммони ҳал қилиш бўйича ўз вариантини ёпиб туради. Бошқа гуруҳлар иштирокчилари ўз дўстларини диққат билан тинглайдилар ва улар тақдим этган «қ» ва «-» жиҳатлар натижалари бўйича гуруҳ қандай тўхтамга келганлигини аниқлашга ҳаракат қиладилар.
Гуруҳларга уларнинг тушунчаларини аниқлаштириш учун саволлар берилиши мумкин. Агар гуруҳлар муаммони ҳал қилиш бўйича бир хилда йўл танлаган бўлсалар, натижаларни изоҳлашга рухсат этилади.
Фойдаланиш доиралари. Тарих дарсларида фойдаланилади. Аввалги вазиятларда қарор қабул қилиш учун амал қилинган сабабларни таҳлил қилиш ва тўлароқ тушунишга ёрдам бериши мумкин.
Афзалликлари. Қийин ва кўп маъноли вазиятларда қарор қабул қилишнинг энг оқилона техникаси ҳисобланади. Ўқувчиларга ўрганилаётган фан бўйича билимларини бойитишга, салоҳиятли ечимларнинг барча вариантларини таҳлил этиб чиқиш ҳамда ҳар бир вариантнинг ижобий ва салбий жиҳатларини аниқлашга ёрдам беради. Болаларда бағрикенглик фазилатларини тарбиялайди ва мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Қийинчиликлари. Машқни бажариш учун керак бўладиган вақтни ҳисоблаб чиқиш қийин.
“Бумеранг” технологияси