ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ
ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ТАРИХ ДАРСЛАРИНИ ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ДАРС ЎТИШ –ДАРС САМАРАДОРЛИГИ ГАРОВИДИР
(Сурхондарё вилояти илғор тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибалари мисолида)
Тошкент – 2021 йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ
ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ТАРИХ ДАРСЛАРИНИ ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ДАРС ЎТИШ –ДАРС САМАРАДОРЛИГИ ГАРОВИДИР
(Сурхондарё вилояти илғор тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибалари мисолида)
Тошкент – 2021 йил
Ушбу илғор тажриба Сурхондарё ВХТХҚТ ва УМОҲМ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси”кафедрасининг 2021 йил____________ ойидаги илмий-методик йиғилишида муҳокама қилинди ва чоп этишга тавсия этилди.
Тузувчилар: Р.Усмоналиева –кафедра катта ўқитувчиси
Н.Бозорова-кафедра катта ўқитувчиси
Тақризчи: Ш.Тешабоева – кафедра катта ўқитувчиси
Нашр ва дизайнга тайёрловчи: Ж.Қаршиев -“Аниқ ва табиий фанлар методикаси” катта ўқитувчиси
Сўз боши
Мамлакатимизда таълим тизимининг модернизация қилиниши, уни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, таълим,фан, техника ва технологиянинг, иқтисодиёт ва маданиятнинг жаҳон миқёсидаги замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини ўзгартириб, янгилаб боришни кўзда тутади.
Умумтаълим мактабларида ҳар бир фаннинг ўқитилишига алоҳида эътиборни қаратиш, ўқитувчининг юксак касб маҳорати, болага дўстона муносабатда бўлиш ҳозирги куннинг долзарб масаласидир. Ҳар бир юртнинг бугуни том маънода мамлакат таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан ўғил-қизларнинг камоли билан чамбарчас боғлиқ. Аслида юртимизнинг таълим тизими ислоҳотига устивор вазифа сифатида қаралишнинг замирида ҳам айни фарзандларимизнинг келажагини ўйлаш орқали Ватаннинг эртанги тараққиётини кўриш истаги мужассам. Бу халқимиз орзу-ҳавасининг нақадар буюклигидан, эртанги кунга ишончидан дарак беради. Ёшлар билан ишлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб қилади. Биз мамлакатимизнинг истиқболини ёш авлодимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадлар қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак. Бизнинг бугунги меҳнатимизга қандай баҳо берилиши ҳам ана шунга боғлиқ.
Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур.
Таълим-тарбия беришдек масала ўқитувчи масаласига бориб тақалади. Унинг ижодкорлигига, бунёдкорлигига, фидойилигига, саводхонлигига, унинг маҳоратига боғлиқ бўлиб қолаяпти. Шундай экан, ўзимизнинг фанимизга чуқурроқ кириб боришимиз учун, ўзимизнинг устимизда кўпроқ ишлашимиз керак.
Мантиқий тафаккурни ўстирилиши эса аввало бериладиган назарий маълумотларнинг аниқлиги, тўғрилиги, таъриф ва қоидаларини изоҳлаш учун келтирадиган мисолларнинг ишонарлилиги ва мукамаллигига боғлиқ.
Ўқитувчилар олдида ижодий тафаккур соҳибини етиштириш вазифаси турибди. Таълим мақсади, усули, воситалар мазмуни, ўқув материали, ўқувчи-ўқитувчи муносабатлари, дарсни ташкил этиш тамойиллари табиий равишда таълим технологияларини тубдан янгилаш зарурат бўлиб қолди.
Ўқитувчи олдида турган улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда буни таълимда акс эттираётган илғор тажрибали ва маҳоратли ўқитувчилар республикамизда кўпчиликни ташкил этади,жумладан Сурхондарё вилояти умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат қилаётган тарих фани ўқитувчилари Денов туманидаги 13-мактабдан Шерзод Холиёров, Бойсун тумани 7-мактабдан Ғаффоров Ҳасан, Ангор тумани 14-мактабдан Ёрматов Турғун, Қизириқ тумани 17-мактабдан Курбанова Угулойларнинг иш тажрибалари мисолида кўришимиз мумкин. Бугунги кунда Сурхондарё вилояти умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган илғор тажрибали ўқитувчиларни дарс жараёнини кузатиб, таҳлил қилар эканмиз,уларнинг мудом изланишда эканлигини,уларнинг ҳар бир дарси очиқ дарсдек қизиқарли ва самарали эканлигининг гувоҳи бўлдик. Ўқитувчилар дарс жараёнида интерфаол усуллардан,илғор педагогик технологиялардан,ўзларининг ижоди намуналаридан фойдаланади ва дарсини ўз ижоди билан янада бойитади. Дарсларини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этиш ва ўтиш дарс самарадорлигининг гарови эканлигини кўришимиз,кузатишимиз мумкин.
Ушбу илғор иш тажрибаларда турли фан ўқитувчиларининг иш тажрибаларини ўрганиб, келтирилган дарс усуллари умумтаълим мактабларининг барча фан ўқитувчилари эътиборига ҳавола этмоқдамиз. Ушбу илғор иш тажрибалари ўқитувчиларга дарс ўтиш жараёнида амалий ёрдам бўлади деган умиддамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |