Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Рақобатнинг асосий шакллари ва белгилари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

2-§. Рақобатнинг асосий шакллари ва белгилари 
Рақобат кураши мазмуни тўғрисида тушунчага эга бўлиш учун 
унинг асосий шакллари ва белгиларини таҳлил этамиз. 
Рақобатнинг асосий турлари. 
Жуда умумий шаклда рақобатни 
учта турга: сотувчилар, харидорлар, сотувчилар билан харидорлар 
ўртасидаги рақобатларга 
бўлиш мумкин. 
Харидорлар ўртасидаги рақобат.
Ривожланган бозор хўжали-
гида рақобатнинг бошқа турларига нисбатан кичикроқ роль ўйнайди. 
Албатта, сотувчи харидорлардан товар учун камроқ ҳақ ундиришни 
афзал кўради. Бироқ ишлаб чиқариш билан таклиф талабга бемалол 
мослаша оладиган вазиятда харидорлар ўртасидаги рақобат иккинчи 
ўринга ўтадики, мувозанат ѐки таклифнинг талабдан ортиқчалиги 
иқтисодий тизимнинг ҳукмронлик қилувчи ҳолатини ифодалайди. 
Бирор бир товарни таклиф этишни кўпайтириш учун тўсиқ пайдо 
бўлган пайтдагина рақобат кескинлашади. Зеро, товар етишмаслиги 
сезилса, харидорлар уни сотиб олиш учун бир-биридан ўзишга инти-
либ, сотувчиларга баландроқ нарх таклиф қиладилар. Сотувчилар эса 
тақчил товарни талаб бўйича, яъни харидори чиқса, иложи борича 
юқори нарх бўйича сота бошлайдилар. Ушбу вазиятда харидорлар 
имкониятларининг ҳар хил бўлганлиги сабабли уларнинг кўпроқ ҳақ 
тўлай оладиганлари афзалликка эришадилар. Бундай рақобат натижа-
сида ҳеч нарса сотиб ола олмайдиган харидорлар озми-кўпми ютқаза-
дилар, чунки уларнинг эҳтиѐжлари қондирилмайди. 
Сотувчилар билан харидорлар ўртасида рақобат
мувозанат 
нархлари шаклланиши жараѐнида содир бўлади. Бундан олдинги боб-
да мувозанат дарҳол юзага келмайди ва унинг даражаси талаб билан 
таклифнинг нисбатига боғлиқ деб, кўрсатилган эди. Агар дастлаб 
шаклланган нарх бўйича талаб таклифдан ортиқ бўлса, нарх ошиб 
боради. Бундай вазиятда сотувчилар биргаликда ҳаракат қилишга ин-
тиладилар. Натижада харидорлар пароканда бўладилар ва уларнинг 
ҳар бири тақчил молни сотиб олиш учун бошқасидан ўзиб кетишга 
интилади. Борди-ю, дастлабки нарх вазиятида таклиф талабдан ортиқ 
32
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. -Т.: “Ўзбекистон”, 1999, 34-бет. 


бўлса, харидорлар сотувчиларни бир-бири билан рақобат қилишга ва 
нархни пасайтиришга мажбур этадилар. Натижада мувозанат бирин-
чи ҳолдагига қараганда пастроқ даражада қарор топади. Бундан хари-
дорлар ютадилар, чунки улардан ҳар бири товарни арзонроқ сотиб 
олишга муваффақ бўлади. Иқтисодчилар учун сотувчилар ўртасидаги 
рақобат ғоят қизиқарлидир. Бозор иқтисодиѐти шароитида сотувчи-
лар (товар ишлаб чиқарувчилар) истеъмолчларнинг пули учун кура-
шадилар. 
Эркин рақобат даврида рақиблар курашининг икки асосий 
шакли амал қилади: 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish