ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА – ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ “ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ, БУЮМЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ” КАФЕДРАСИ Мавзу: Бетон тўғрисида асосий тушунчалар. Бетоннинг таркибий қисмлари ва турлари.
Маъруза: Бетон тўғрисида асосий тушунчалар. Бетоннинг таркибий қисмлари ва турлари.
Режа:
- 2. Бетоннинг таркибий қисмлари ва турлари.
Режа:
- 1. Бетон тўғрисида асосий тушунчалар.
Бетон сифати асосан тайёрланадиган материалларга боғлиқ. Материалларни бетон учун тўғри танлаш, яъни бетонга қўйиладиган талаб, материалларнинг ўзининг хусусиятларини ҳисобга олиш бетон технологиясида юқори ўрин тутади. Бунда бетон ишлаб чиқаришда цемент ва меҳнат сарфининг максимал иқтисодига эришилади. - Бетон сифати асосан тайёрланадиган материалларга боғлиқ. Материалларни бетон учун тўғри танлаш, яъни бетонга қўйиладиган талаб, материалларнинг ўзининг хусусиятларини ҳисобга олиш бетон технологиясида юқори ўрин тутади. Бунда бетон ишлаб чиқаришда цемент ва меҳнат сарфининг максимал иқтисодига эришилади.
- Қурилиш конструкциялари бетонини тайёрлаш учун ноорганик боғловчи моддалардан кенг фойдаланилади. Бу моддалар сув билан аралаштирилганда ички физик-кимёвий жараёнлар таъсирида юмшоқ ҳамир ҳолатидан аста-секин қотиб, мустаҳкамлиги оша боради ва тошдек қаттиқ ҳолатга айланади. Ноорганик боғловчи моддалар сувда (цементлар) ва ҳавода (оҳак, гипс ва б.) қотади.
Бетон ишлаб чиқаришда энг кўп қўлланиладигани портландцементдир. - Бетон ишлаб чиқаришда энг кўп қўлланиладигани портландцементдир.
Портландцемент – гидравлик боғловчи моддадир, сувда жуда яхши қотади ёки ҳавода. Бу – кул рангдаги кукун бўлиб, клинкерни майин туйиб гипс қўшиб олинади. Клинкерни эса аниқ миқдорда олинган таркибида 75-78% Са СО3 ва 22-25% (Si O2+Al2 O3+ Fe2 O3) бўлган хомашё аралашмасини бир текисда пишгунга қадар куйдириб, олинади.Юқори сифатли цемент олиш учун, унинг кимёвий таркиби, шунингдек хомашё араламасини таркиби барқарор бўлиши шарт. Цемент клинкерини туйиш даврида 10-20% гранулланган домна печининг шлаки ёки актив минерал қўшимчалар (кремнеземли) қўшилади. 1200-14500С ҳароратда куйдириш натижасида клинкер минераллари ҳосил бўлади: ўзгарувчан таркибли кальций алюмоферритлар хСaO·yAl2O3·zFe2O3, уч кальцийли алюминат 3CaO·Al2O3, икки кальцийли силикат 2СaO·SiO2 ва уч кальцийли силикат 3CaO· SiO2. Бу тўрт бирикма цемент клинкерининг асосий таркибий қисмидир, лекин икки охирги (кальций силикатлар) унинг бутун ҳажмининг 70-80% ни ташкил этади.
Бетон классификацияси. Темир-бетон конструкцияларини тайёрлаш учун ишлайдиган бетонлар етарли мустаҳкамликка арматура билан яхши боғланиши ва арматурани зангдан сақлаши учун етарлича зичликка эга бўлиши шарт. Бетонлар биноларда кенг қўлланилиш соҳасига қараб, совуққа ва юқори даражадаги температура таъсирига чидамлилиги, оловбардошлилиги, агрессив муҳит таъсиридан емирилишга чидамлилиги ва сувнинг сизиб ўтишга қаршилиги қўйидаги белгилардан турларга бўлинади:
Таркибига кўра:
а) зич бетон (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқни қотган боғловчи билан мутлоқ тўлдирилган);
б) йирик ғовак (тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқ қисман тўлдирилган);
в) ғоваклаштирилган (тўлдирувчи ва тўлдирувчи доналарининг сунъий ғовак билан қотган боғловчи билан боғланиши);
г) уясимон ғовакли (тўлдирувчисиз, сунъий ҳосил қилинган ёпиқ ғовакли).
Зичлигига қараб: (кг/м3)
а) ўта оғир ўртача зичлик билан 2500 дан ортиқ;
б) оғир – 2200-2500;
в) енгил – 1800-2200;
г) ўта енгил – 800-1800;
Боғловчига қараб:
а) цементли;
б) полимерцементли;
в)оҳакли боғловчи (силикатли);
г)гипсли боғловчи;
д) аралаш боғловчи;
е) махсус боғловчилардан тайёрланган бетонларга бўлинади.
Бино ва иншоатларнинг конструкцияларини иссиқликдан ҳимоя қилиш мақсадида махсус бетонлар; юқори даражадаги иссиқлик таъсирига чидамли оловбардош бетонлар; агрессив муҳитда кимёвий таъсирига чидамли махсус бетонлар қўлланилади.
- а) табиий зич тўлдирувчи (шағал, тош-шағал, кварц қуми); б) табиий ғовак (перлит, пемза, чиғаноқ); в) сунъий (керамзит, пемза) махсус тўлдирувчили бетонларга.
Тўлдирувчининг турига қараб:
- а) йирик донали: йирик ва майда тўлдирувчиларга; б) майда донали: майда донли тўлдирувчиларга.
Тўлдирувчилар донадорлик таркибига кўра:
- а) табиий усул билан қотган бетон; б) атмосфера босимида иссиқлик-намлик билан ишлов бериб қотирилган бетон; в) автоклав ишловига берилган бетон.
Қотиш шароитига кўра:
Бетонларнинг қўйидаги қисқартирилган номлари қўлланилади:
а) оғир-зич таркибли бетон, зич таркибли тўлдирувчилардан цементли боғловчилар асосида турли шароитда қотирилган, ўртача зичлиги 2200-2500 кг/м3;
б) енгил-майда зич тўлдирувчилардан цементли боғловчилар, табиий ғовак ёки сунъий тўлдирувчилар ўртача зичлик 500-1800 кг/м3 асосида тайёрланади. в) майда донли – зич таркибли, оғир, майда тўлдирувчилар, цементли боғловчи турли шароитда қотирилган, ўртача зичлиги 1800 кг/м3 дан ортиқ бетон асосида тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |