Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Асосий таянч тушунчалар
Пул муомаласи
– пулнинг ўз вазифаларини бажариш жараѐни-
даги узлуксиз ҳаракати, яъни унинг доимий равишда муомалада 
бўлиши. 
Пул тизими
– бирон бир мамлакатда тарихан таркиб топган ва 
шу мамлакатнинг миллий қонунчилиги билан мустаҳкамланган, 
мамлакатда пул муомаласининг ташкил қилишга хизмат қилувчи 
нақд ва кредит пуллардир. 
Инфляция
– қоғоз пул бирлигининг қадрсизланиши. 
Кредит
– бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида 
тўплаш ва уларни такрор ишлаб чиқариш эҳтиѐжлари учун қарзга 
бериш. 


Банклар
– пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва улар-
нинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланадиган иқтисодий 
муассасадир. 
Банк операциялари
– пул маблағларни жалб қилиш ва уларни 
жойлаштириш бўйича амалга ошириладиган операциялар. 
 
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
1. Пул муомаласи мазмунига таъриф беринг. 
2. Муомала учун зарур бўлган пул миқдори қандай омиллар 
таъсирига боғлиқ бўлади? 
3. Инфляциянинг мазмуни ва турларини тушунтиринг. 
4. Кредит тушунчасининг мазмунини баѐн қилинг. 
5. Кредитнинг асосий турлари ва уларнинг тавсифини беринг. 
6. Кредит қандай вазифани бажаради? 


XVII БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ 
МАКРОИҚТИСОДИЁТ ЎЛЧАМИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ 
МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ. МИЛЛИЙ 
БОЙЛИК 
 
1-§ Такрор ишлаб чиқариш ва унинг турлари 
Такрор ишлаб чиқариш жараѐни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
узлуксизлиги ва унинг қайтадан тикланиб, такрорланиб, ривожланиб 
туришини таъминлайди. Такрор ишлаб чиқариш хилма-хил бўлиб, 
макроиқтисодиѐтнинг ҳамма бўғинларида бўлиб туради. У зиддиятли 
хусусиятга эга бўлиб, турли шаклларда намоѐнлашади. Эҳтиѐжлар-
нинг мавжудлиги ва уларнинг доимо ўсиб бориши ишлаб чиқариш-
нинг узлуксиз такрорланиб туришини тақозо этади. 
Бир томондан, жамиятда эҳтиѐжнинг ўсиб бориш қонуни амал 
қилиб, доимо узлуксиз равишда қондириб борилади, ишлаб чиқариш-
нинг доимо такрорланиб туриши таъминланади. Иккинчи томондан
эҳтиѐжнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг доимо ортиб бориши-
ни тақозо этади. Такрор ишлаб чиқариш жараѐнини амалга ошириш-
да ишлаб чиқаришнинг иш кучи ва ишлаб чиқариш воситалари каби 
омиллари мавжуд бўлиши ва уларнинг қўшилиши кўзда тутилади. 
Ишлаб чиқаришнинг шахсий омили бўлган иш кучи воситасида 
маълум миқдорда меҳнат сарфланади. Бундан кейинги меҳнат билан 
боғлиқ ишларни, вазифаларни бажариш учун иш кучини яна тиклаш 
керак. Ҳар бир ишлаб чиқариш жараѐнининг қайтарилиши учун, ўз 
навбатида, тағин зарур эканлигидан ишлаб чиқариш воситалари ҳам 
мавжуд бўлиши керак. 
Ишлаб чиқаришнинг такрорланиши учун ейилган машина, меха-
низм, асбоб-ускуналар, эскирган бинолар, иншоотлар янгиланиб, ал-
маштирилиб турилиши, таъмирланиши керак. Такрорий ишлаб чиқа-
риш жараѐнида иш кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг мавжуд 
бўлиши билан бирга, уларнинг муайян тартибда мутаносибликда иш 
олиб бориши учун шарт-шароитлар ҳам яратилиши зарур. Ҳар қан-
дай жамиятда иш кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг узлуксиз 
такрор ишлаб чиқариш жараѐннинг умумиқтисодий шарти ҳисобла-
нади. Мутаносиблик бузилган тақдирда ишлаб чиқариш издан чиқа-
ди, самарадорлиги пасайиб кетади. 
Ишлаб чиқаришни тўхтовсиз равишда қайтадан бошлаш ва уни 
ривожлантиришнинг моддий асоси ижтимоий маҳсулотни такрор 


ишлаб чиқаришдан иборатдир. Такрор ишлаб чиқаришда маҳсулот 
ҳаракатининг ҳамма фазалари, яъни ишлаб чиқариш, тақсимот, айир-
бошлаш ва пировард истеъмолларнинг жамулжами қамраб олинади. 
Бозор иқтисодиѐти муносабатлари тизимида, қонуний равишда кен-
гайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитида навбатдаги ҳар бир 
ишлаб чиқариш циклидан ижтимоий маҳсулотнинг миқдори ортиб, 
таркиби ҳамда сифати жиҳатдан янада такомиллашган ҳолда чиқиб 
келади. 
Жамиятда ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ҳаракат қилиши жа-
раѐнида ишлаб чиқариш кучларининг кенгайтирилган такрор ишлаб 
чиқариши воқъе бўлади. У навбатдаги ҳар бир циклда меҳнат восита-
лари ва буюмларини ҳам, жами иш кучини ҳам макроиқтисодиѐтнинг 
турли бўғинларида ишлаб чиқаришни жорий этишда қайтадан бош-
ланишини ва ўсишини тақозо этади.Такрор ишлаб чиқариш икки хил 
бўлади: оддий такрор ишлаб чиқариш ва кенгайтирилган такрор иш-
лаб чиқариш. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish