Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
 
 
 
Агар 120 млн.долларга тенг қарз 6 млн. ссуда фоизи тўлаш 
шарти билан берилган дейлик. Бунда ссуда фоизи қуйидагича 
бўлади: 
 
 
 
 
Фоиз даражаси унга таъсир этувчи омиллар ҳаракати туфайли 
ўзгариб туриши мумкин. Булар жумласига пул бозоридаги талаб ва 
таклифнинг нисбати, қарзга олинган пулнинг ишлатилишидан 
кутиладиган наф, қарзни тўлаш муддати ва шарти, қарзнинг қандай 
пул билан берилиши, инфляция даражаси кабилар киради. Бозор 
иқтисодиѐтида кредитнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, асосан, 
икки шаклдаги кредит муҳим аҳамият касб этади. Булар банк кредити 
ва тижорат кредитларидан иборат. 
Банк кредити
. Банклар, йирик пул эгалари, махсус кредит таш-
килотлари томонидан пул шаклида қарз сўровчиларга бериладиган 
пул банк кредити ҳисобланади. Тадбиркорлар, давлат ва бошқалар 
қарз сўровчи субъектлардир. Банк кредити объекти пул капиталидир. 
Бундай кредит ўзининг муддати, мақсадли берилиши ва бошқа қоида 
ҳамда имтиѐзлари бўйича тижорат кредитидан фарқ қилади. Банк 
кредити капитал жамғариш, аҳоли ва фирмалар пул маблағларини 
капиталга айлантириш каби бир қатор вазифаларни бажаради. Банк 
кредити ссуда бериш шаклида амалга оширилиб, асосан, қисқа, ўрта, 
узоқ муддатли турларга бўлинади. Банк кредитининг муддатли 
бўлиши кредит ресурсларининг табиати ва тегишли муддатларга 
ажратилишдан келиб чиқади. Қисқа муддатли кредитлар, одатда, 
корхоналарга айланма маблағларни ҳосил қилиши учун бир йилга 
берилади. Ўртача муддатли кредитлар беш йилгача муддатга берилиб 
корхоналарнинг асосий фондларини барпо этишга мўлжалланади. 
Узоқ муддатли кредитлар эса янги объектлар қурилиши, ишлаб 
турган корхоналарни реконструкция қилиш ва техник-технологик 
жиҳатдан такомилшлаштиришга мўлжалланган бўлиб, беш йилдан 
ортиқ муддатларга берилади. 
Тижорат кредити
. Бундай кредит бир корхонанинг иккинчи 
корхонага сотилган товарлари учун муддати кечиктирилган тўлов 


кўринишида амалга ошади. Тижорат кредитининг муҳим воситаси 
векселдир. Мазкур кредитнинг мақсади товарлар савдо-сотиғини 
тезлаштириш асосида улардан келадиган фойдани ўзлаштиришдир. 
Товар баҳоси ва вексель суммасига қўйиладиган фоиз ҳар доим 
банк фоизидан кам бўлади. Тижорат кредити ҳажми тадбиркорлар 
тасарруфидаги захира маблағларидан камроқ бўлади. Йирик иқтисо-
дий тараққий этган мамлакатларда банк ва тижорат кредитлари бир-
бирига қўшилиб кетган. 
Ҳозирги даврда кўпчилик мамлакатларда истеъмолчилар креди-
ти ҳам мавжуд. Истеъмолчилар кредити, асосан, аҳолига узоқ муд-
датли фойдаланиш товарлари, масалан, мебель, автомобиль, телеви-
зор, совутгич ва бошқа уй-рўзғор товарларни харид қилиш учун 
берилади. Истеъмолчилар кредити, кўпинча, 3 йил муддат билан 
чегараланган. Ўзбекистонда УзДЭУ автокомпанияси маҳсулотлари 
етти йилгача муддат билан берилмоқда. 
Кредитнинг яна бир шакли давлат кредитидир. Бунда қарз 
олувчи давлат ѐки маҳаллий ҳокимият ташкилотлари ҳисобланади. 
Улар қимматли қоғозлар бозорида молиявий кредит ташкилотлари 
орқали заѐмлар чиқариб, пул маблағларини тўплашни бажаради. 
Кейинги йилларда давлатнинг кредит фаолияти кенгайиб кетганлиги 
туфайли кам рентабелли уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалик инфра-
тузилмаси ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун кўплаб 
кредитлар ажратилмоқда. 
Кредитнинг яна бир кўриниши Халқаро кредитлардир. Халқаро 
кредитлар мамлакатлар ўртасидаги пул капиталининг ҳаракатида 
намоѐн бўлади. Халқаро валюта фонди, Халқаро тараққиѐт ва қайта 
тиклаш банки, жаҳон банки турли мамлакатларга кредит беришнинг 
марказлари ҳисобланади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish