3-§. Банклар ва банк операциялари
Бозор иқтисодиѐтининг негизини банк тизими ташкил этади.
Хилма-хил кўринишга эга бўлган банк тизими банк тартиботларидан
ташқари, бозор фаолияти жараѐнида шаклланадиган кредит бериш,
қимматли қоғозлар олди-сотдиси, молиявий хизматларни амалга
ошириш, инвестициялар, ссуда ва ҳоказолар борасидаги иқтисодий
муносабатларнинг деярли бутун мажмуини қамраб олади.
Банкларнинг турлари
. Барча мураккаб нималардир ғоятда оддий
нималардан пайдо бўлади. Банк тизими ҳақида ҳам шундай дейиш
мумкин. Чунончи, ҳозирги банкларнинг тарихи заргарлик дўконлари,
пулни майдаловчи саррофлар-судхўрлар фаолиятидан бошланган.
XV-XVI асрларда типик заргарлик дўкони савдогарлардан пул,
олтин, кумуш қабул қилиб олар, уларни маълум муддат сақлар ва
аввалги эгаларига қайтариб берар эди. Табиийки, сақланганлик учун
тегишли ҳақ олинар эди. Бу эса ўша вақтда энг кўп тарқалган банк
операциясининг ўзи эди. Кейинроқ шундай операцияларга ихтисос-
лашган ва “банк” деб аталган (итальянча - “саррофлик дўкони”)
муассасалар пайдо бўлди.
Бугунги кунда, ҳатто ўртача банк икки юзга қадар турли
операция ва хизматларни амалга оширади. АҚШ даги 10 та энг йирик
банк эса деярли бутун Африка қитъаси давлатларининг миллий
даромадларидан тушадиган пул билан иш тутади. Хуллас, банк пул
ва пул капиталини сафарбарлаш, жамғариш, ҳаракатлантириш ва
тақсимлашни амалга оширадиган корхонадир. Бозор иқтисодиѐти
мавжуд бўлган мамлакатларда банкларнинг аксарияти ѐ акцияли
(унга ўз маблағини сарфлаган акционерларга тегишли) ѐхуд хусусий
(битта соҳибига тегишли) ҳисобланади.
Банкларнинг бир неча тури мавжуд. Улар ичида энг кенг
тарқалгани тижорат банки бўлиб, унинг асосий вазифаси аҳоли ва
корхоналарнинг омонати сифатида келиб тушадиган пулларни жам-
ғариш, кредит бериш, турли хил молиявий хизматлар кўрсатишдан
иборатдир. Ҳозирда МДҲ мамлакатларида давлатга тегишли бўлма-
ган, салкам 200 мингта акцияли ва хусусий тижорат банклари пайдо
бўлган. Инвестиция банки бозор хўжалигининг бутунлай барчаси
тармоқларига муддатли кредит бериш ва уларни инвестициялаш
билан шуғулланади. Шунингдек, улар қимматбаҳо қоғозлар-акция-
лар, облигациялар, хазина билетлари, банклар, купонлар ва ҳоказолар
билан операцияларни амалга оширади.
Одатда, инвестиция банклари фонд биржаси билан яқиндан
боғланган бўлади. Бундай биржада портфель инвестициялари амалга
оширилади, яъни эгаллаб олиш, ишлаб чиқаришни қайта қуриш, янги
моллар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсади-
да бирор-бир корхонанинг акциялари, облигациялари сотиб олинади.
Ҳамда сотилади. Инвестиция банклари, шунингдек мижозларнинг
буюртмалари бўйича қимматбаҳо қоғозлар билан бўладиган опера-
цияларда турлича даллоллик хизматларини ҳам кўрсатади.
Баъзи давлатлар (АҚШ, Италия, Франция кабилар)нинг қонун-
чилигига кўра, тижорат банклари қимматбаҳо қоғозлар билан бўлади-
ган операцияларга қўштирилмайди. Улар акция, облигация, заѐм ва
ҳоказоларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.
Ушбу функциялар инвестиция банклари ва инвестиция фондлари-
нинг олий ҳуқуқи ҳисобланади.
Ихтисослаштирилган банклар муайян тармоқлар корхоналари
ѐки фаолият соҳаларига кредит бериш ва уларни маблағ билан таъ-
минлаш бўйича иш олиб боради. Масалан, қишлоқ хўжалик, қури-
лиш, ташқи савдо ва бошқа банклар мавжуд. Ипотека (юнонча ипо-
тека - «гаров» демакдир) банки ихтисослаштириган банкнинг алоҳи-
да тури бўлиб, унинг асосий вазифаси турли кўчмас мулк – ер, имо-
ратлар гаровга қўйилганда ссуда беришдан иборат. Ипотека банк-
лари, асосан, фермерлик ривожланган мамлакатларда тарқалган.
Марказий (ѐки давлат) банки давлатнинг мулкидир. У пул,
облигация эмиссияси, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини
бошқариш, назорат қилиш билан шуғулланади. Масалан, Федерал
резерв тизими (ФРТ) деб аталадиган АҚШ марказий банки тижорат,
инвестиция ва ихтисослаштирилган банкларга кредит беради, улар-
нинг фаолиятини суғурталайди, бошқаради, давлат облигациялари,
хазина билетларини сотиб олади ва сотади. Марказий банк, одатда,
ижрочи ҳокимият (президент, ҳукумат)га қарам бўлмайди, унинг
фаолиятини фақат мамлакат парламенти бошқаради. Германияда
“Бундесбанк”, Францияда Франция миллий банки, Италияда Италия
давлат банки, Ўзбекистонда Давлат банки кабилар Марказий банк
ҳисобланади. Марказий банк дейилганда, кўпчилик мамлакатларда
давлат банки ягона марказий банкдан иборат эканлиги, у ўтказадиган
сиѐсат тартиблари юқори давлат органлари томонидан бошқариб
турилиши тушунилади. Марказий банк тижорат банклари ва жамғар-
ма муассасаларидан маблағларни қабул қилиб олади ва уларга кредит
бериб туради. Шунинг учун марказий банк “банкирлар банки” деб
ҳам юритилади. Марказий банк фақат фойда олишга интилиб, фао-
лият кўрсатиш билан чекланмайди, балки давлатнинг бутун иқтисо-
диѐт ҳолатини яхшилаш ва ижтимоий сиѐсатини амалга оширишга
ҳам кўмаклашади.
Банкнинг фаолиятида пул, кредит, фоиз, категорияларининг
ҳаракати намоѐн бўлади. Мазкур банк ўз фаолиятида пул муомаласи,
кредит, фоиз сиѐсатини ташкил этиб, унинг ижросини кузатиб
боради.
Республикамизда валюта муносабатлари департаменти тузилди.
Банк-аудит ташкилотлари барпо этилди. Мустақил Ўзбекистоннинг
пул эмиссияси станоги (госзнак-давлат белгиси) вужудга келтирилди.
Тангалар зарб этувчи “тангалар уйи” ташкил этилди. Валюта биржа-
лари ишламоқда.
Ўзбекистон банк тизими икки поғонадан иборат, биринчи поғо-
на – марказий банк, иккинчи поғона – тижорат, хусусий, саноат ва
бошқа банклар. Шунингдек, чет эл банкларининг ваколатхоналари
ҳам иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Марказий Банки мамлакатнинг бош банки ташки-
лоти бўлиб, давлатнинг асосий пул-кредит сиѐсатини амалга ошира-
ди. Марказий банк тубандаги масалаларни амалга ошириш билан
шуғулланади: пул-кредит муносабатларини ўрнатиш, валюта захира-
ларини сақлаш ва бошқалар. Ўзбекистон Марказий банкининг асосий
вазифаси қуйидагилардан иборат: пул муносабатларини бошқариш,
сўмнинг барқарорлигини таъминлаш, мамлакатда ягона пул-кредит
сиѐсатини юргизиш, турли ҳисоб-китоблар ва касса хизматини таш-
кил қилиш ва бошқалар. Шунингдек, марказий банк фоиз ставкалари-
даги фарқни тўлдириш фонди, тижорат банкларнинг депозитларини
суғурта қилиш фонди ҳамда тижорат банкларни банкротликдан муҳо-
фаза этиш учун суғурта фонди каби тадбирларни ташкил қилади.
Марказий банк ташкил топаѐтган турли банклар, чет эл банкларининг
ваколатхоналарига тегишли фаолият юритиш учун лицензиялар бера-
ди. Марказий банк турли банкларнинг ҳисобларини олиб бориб,
банклар муносабатларининг ҳисоб-китобларини амалга оширади,
тижорат банкларнинг ҳисоботини олади ва таҳлилдан ўтказиб, улар
фаолиятини назорат қилади.
Тижорат банклари хўжалик юритиш мавқеига кўра, акционер-
лик турдаги муассасалар ҳисобланади.
Бундай банклар ҳуқуқий мавқеига кўра, фаолиятининг бирор-
бир турига хизмат кўрсатувчи, ихтисослашган ѐки миллий бўлиши
мумкин. Тижорат банклари ҳисоб-китобларни ўз мижозларининг
хоҳиш-истаклари асосида юритади ва кредит беради. Банк чеклар
бўйича ҳисоб-китоб олиб бориб, валюта, қимматбаҳо қоғозлар билан
ўз фаолиятига монанд турли-туман ишларни амалга оширади. Ихти-
сослашган тижорат банклари иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида, ти-
жорат тамойилларида кредит-пул операцияларининг муайян турлари-
ни амалга оширади. Жумладан, республикада саноат-қурилиш банки
саноат, транспорт, алоқа ва моддий-техника таъминот соҳаларида
Замин, Ғалла, Пахта банклар – агросаноат комплекси тармоқларида,
Тадбиркор банки майда ва ўрта бизнес кооператив ҳамда якка тар-
тибдаги меҳнат фаолияти бўйича кредит-пул операцияларини амалга
оширади.
Халқ банки мамлакатда омонат ишларни ташкил этиш, нақд
пулсиз ҳисоб-китоб қилиш ва аҳоли учун касса вазифасини амалга
оширади, аҳолининг шахсий эҳтиѐжлари учун кредит бериш каби
операцияларни бажаради.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки экспорт-импорт опера-
цияларини бажаради, корхона ва муассасаларга кредит ажратиш,
қўшма корхоналарга кредит беришда қатнашади, йиғма валюта режа-
сининг ижросини, валюта ресурсларидан тежаб фойдаланишни назо-
рат қилади, ташқи иқтисодий операцияларга оид ҳисоб-китобларни
ташкиллаштиради.
Тижорат банклари тизимида тор ихтисослашган банклар, яъни
инвестицион ва ипотека банкларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Инвестицион банклар махсус кредит муассасалари бўлиб, обли-
гация ҳамда қарз мажбуриятларининг бошқа турларини чиқариш
йўли билан узоқ муддатли ссуда капиталини жалб қилади ва уларни
мижозларга тақдим этади.
Инвестицион компаниялар ўзларининг қимматли қоғозларини
чиқариш йўли билан ҳуқуқий инвестлар ресурсларини тўплайди ва
уларни корхона (миллий ва чет эл)лар акция ва облигацияларига жой-
лаштиради. Бундай компаниялар тўлиқ инвесторлар манфаатини кўз-
лайди. Уларнинг асосий мақсади қўйилган капитал ҳисобига фойда
олишдан иборатдир.
Ипотека банклари кўчмас мулк (ер ва иншоот) ҳисобига узоқ
муддатли ссуда беришга ихтисослашган кредит муассасаларидир.
Ипотека банкининг ресурслари ўзларининг ипотека облигациялари
ҳисобига шаклланади. Олинган ссудадан уй-жой ва бошқа иншоотлар
қуриш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш
учун фойдаланилади. Барча тижорат банклари эҳтиѐж (резерв)лар-
инг ҳажми ва таркиби бўйича Марказий банк томонидан ўрнатилган
маълум талабларга жавоб бериб туради. Шундай қилиб, республика-
мизда иқтисодиѐтнинг алоҳида соҳалари бўйича тижорат банклари
барпо этилиши билан бир қаторда, ихтисослашган молиявий кредит
муассасалар ҳам ташкил қилинди. Шу асосда “Бизнес Фонд”,
“Мадад”суғурта ва инвестиция компаниялари каби ихтисослашган
молиявий-кредит муассасалари пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |