3-§. Ялпи миллий маҳсулот мазмуни ва уни ҳисоблаш усуллари
Ҳар бир жамият ўз олдига иқтисодиѐт соҳасида иқтисодий
ўсишнинг юксак суръатларига, йил давомида ишлаб чиқаришнинг
муайян ҳажмига эришиш, изсизликни камайтириш, нархлар даража-
си, савдо балансини барқарорлаштириш сингари мақсадларни қўяди.
Белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун иқтисодиѐтга тегиш-
лича таъсир кўрсатилиши керак. Ваҳоланки, унда юз бераѐтган
жараѐнларни билмасдан туриб, шундай даражага эришиб бўлмайди.
Жамиятда унинг ҳар бир аъзоси учун ишлаб чиқариш натижа-
лари доимо бирламчи аҳамиятга эга. Жамият аъзоларининг ишлаб
чиқариш фаолияти натижаси яратилган барча маҳсулотлар ва хизмат-
ларнинг мажмуидан иборатдир. Уларнинг фойдали хоссалари киши-
лар эҳтиѐжларини қондира олиш хусусияти ѐки уларнинг нафлигида-
дир. Иқтисодиѐт назарияси фанида маҳсулотларнинг хусусиятига
қараб ижтимоий ишлаб чиқариш иккита йирик бўлинмага ажратилиб
таҳлил қилинади:
1-бўлинма – ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш;
2-бўлинма – истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш.
Ишлаб чиқаришнинг жами ҳажмини ялпи миллий маҳсулот
ташкил этади.
Иқтисодий фаолиятнинг хилма-хил сифат ва миқдор тавсифлари
иқтисодий кўрсаткичлар шаклида ифодаланади. Улар ичида энг
тўлиғи, кенг қамровлиги ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)дир. Унга
асосланиб, жамиятда бир йил давомида ишланган барча товарлар ва
кўрсатилган хизматларнинг жами ҳақида фикр юритиш мумкин.
Ялпи миллий маҳсулот миллий иқтисодиѐтнинг бир йил давоми-
да вужудга келтирилган ва бевосита истеъмолчиларга етказиб берил-
ган тайѐр товар – пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳоси-
даги қийматидан иборатдир.
Ялпи миллий маҳсулот пул шаклидаги барча моддий ишлаб
чиқариш тармоқларида йил давомида яратилган маҳсулотлар ва
хизматлар йиғиндисидан ташкил топади. ЯММ икки қисмдан иборат:
1) ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш воситаларининг етказилган маҳ-
сулотларга ўтказган қиймати, хом ашѐ, ѐқилғи қийматлари ва амор-
тизация ажратмаси; 2) ишлаб чиқаришда банд бўлганларнинг иш
ҳақи билан фойда йиғиндиси (миллий даромаднинг янгидан яратил-
ган қиймати).
Макроиқтисодиѐт ўзининг вазифаси нуқтаи назаридан икки
соҳадан, яъни моддий ва номоддий ишлаб чиқариш- ижтимоий-
маданий соҳалар мажмуидан иборат. Шундай қилиб, моддий неъмат
яратувчи тармоқлар жумласига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш,
алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, техник таъминот кабилар кира-
ди. Ижтимоий-маданий соҳа тармоқлари, яъни маданият, маориф,
соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, фан, бошқарув, уй-жой хўжа-
лиги, маиший хизмат сингарилар эса номоддий соҳа таркибини
ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, нархлар даражасининг ўзгариши ҳам макро-
иқтисодий таҳлил учун катта аҳамият касб этади. Чунки, биринчидан,
иқтисодий қарорларни онгли равишда қабул қилиш учун нархлар
даражаси вақтнинг муайян даври мобайнида қай тарзда ўзгаришини,
унинг ошаѐтган (инфляция)лиги ѐки пасаяѐтган (дефляция)лиги ва
қандай меъѐрларда бораѐтганини билиш зарур. Иккинчидан, бозор
иқтисодиѐтида жамиятда барча ишлаб чиқилган товарлар ва кўрса-
тилган хизматлар қиймат (пул)да ўз ифодасини топади. Бундай ҳолат
айни шу кўринишда статистика томонидан қайд этилади; пул кўрсат-
кичлари, кўпроқ, ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг турли хил
компонентларини ягона ўзакка келтиришда фойдаланилади.
Нархлар даражаси индекс кўринишида ифодаланади. Бундай
индекс товарлар муайян мажмуи нархларининг ўртачаси ҳисобланган
қийматини билдиради. У муайян бир давр ичида нархлар ўртача
даражасининг нисбатан ўзгаришини кўрсатади ва жорий йил нарх-
ларини база сифатида танланган бирор бошқа йил нархлари билан
таққослаш имконини беради. Ушбу кўрсаткичнинг энг умумий тенг-
ламаси қуйидагичадир:
Do'stlaringiz bilan baham: |