Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тренировканинг мусобақа даври



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Тренировканинг мусобақа даври 
Тренировканинг 
мусобақа даври-стадион ва майдончаларда енгил атлетика 
машғулотлари ўтказиладиган ёз пайтидир. 
Мусобақалашув давридаги тренировканинг асосий вазифалари
1. Танланган ихтисосга мувофиқ жисмоний ва ахлоқий-иродавий фазилатларни янада 
ривожлантириш.
2. Спорт техникасини такомиллаштириш ва уни мустахкамлаш.
3. Тактикани билиб олиш ва мусобақа тажрибаси хосил қилиш. 
4. Хар томонлама жисмоний тайёргарликни эришилган даражада сақлаб туриш. 
Бу даврда юқорироқ спорт натижаларига эришишга, спорт формасини узоқ сақлаб 
қолишга интилиб, тренировка кўрганлик даражасини узлуксиз ошира бориш керак. 
Мусобақалашув даври икки босқичга бўлинади: илк мусобақалашув босқичи -1 ой (май) 
ва асосий мусобақалар босқичи-4 ой (июнь-сентябрь). 
Биринчи босқичда енгил атлетикачилар зўр бериб тренировка қилишлари, 
мусобақаларга кам қатнашишлари керак. Бу ойдаги тренировкалар, уларга тайёрлов даврида 
нималар йиғилган бўлса, шуларни стадиондаги ёзги мусобақаларда ишлатиш учун керак. 
Хатто тайёрлов даврида жадал тренировка қилган енгил атлетикачилар хам ёз шароитидаги 
машғулотларнинг биринчи кунларида юқори спорт натижаларини кўрсата олмайдилар. 
Биринчи босқичдаги мусобақаларга қатнашган билан тренировка плани унчалик 
ўзгармаслиги керак: мусобақа олдидан дам олиш кунларини кўпайтириш ёки куч келишни 
камайтириш ярамайди. Енгил атлетикачилар мусобақаларга қатнашиш билан янги шароитга 
ўрганадилар, ўз имкониятларини текширадилар, машқ кўрганлик даражасини оширадилар, 
ўз тренировкаларининг самарадорлигини бахолайдилар. Одатда дастлабки мусобақалардан 
кейиноқ тренировка процессига ўзгартишлар киритиб, кейинги мусобақаларга яхшироқ 
тайёрланиш имконини берадиган хулосалар чиқарса бўлади. 
Умуман, илк мусобақалашув босқичидаги тренировкани, айниқса тайёрлик даражаси 
юқори бўлган спортчилар учун, кейинроқ ўтказиладиган масъулиятли мусобақаларга 
тайёрланиш, деб қараш керак. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish