Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Чидамлийликни ривожлантириш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Чидамлийликни ривожлантириш 
Чидамкор бўлиш енгил атлетикачиларга фақат мусобақаларда қатнашиш вақтида эмас, 
балки катта хажмдаги машғулот ишини бажариш учун хам керак. Чидамлийлик умумий ва 
махсус бўлади. Умумий чидамлийлик- хар қандай спортчининг умумий жисмоний 
ривожланишининг таркибий қисми бўлиб, юрак-қон томир, нафас олиш ва бошқа 
системадаги ўзгариш натижасидир. Умумий чидамлийлик йиллик тренировкага киритилган 
жисмоний машқларнинг деярли хаммаси воситасида хосил қилинади. Енгил атлетикачилар 
махсус туридагина махсус чидамлийлик оширилади.
Тайёргарлиги юқори бўлган югурувчилар ва тез юрувчиларнинг умумий чидамлийлик 
ошириш учун югуриш масофалари 20-30 км гача етиши мумкин. Бунда тезлик катта 


28 
бўлмаслиги керак. Умумий чидамлийлик асосан тайёрлов даврида ривожлантирилади. 
Мусобақа даврида эса фақат сақлаб борилади. Махсус чидамлийлик енгил атлетиканинг 
хамма турида спортчи орган ва системаларининг махсус тайёрлик даражаси билан унинг 
физиологик ва психологик имкониятлари қанчалик юқори эканлиги билан аниқланади. 
Махсус чидамлийлик ривожлантириш. Интервалли, ўзгарувчан, контроль тактик, 
стандарт, мусобақа спорт турида юқори натижа кўрсатади. Интервал. Умумий йиғиндиси 
мусобақадаги тўлиқ масофани ташкил қиладиган масофа усуллар қўлланилади. Тезкорликни 
ривожлантириш. Енгил атлетикачилар харакатини тез бажариш мухим ахамиятлардан 
биридир. 
Йил бўйи давом этадиган тренировкани планлаштириш 
Хамма енгил атлетика секцияларида, группалар ва мактабларда тренировкаларни йил 
давомида мунтазам ўтказиб туриш керак. Тренировканинг йиллик цикли, унинг даврлари ва 
босқичлари мамлакатимизнинг ўрта минтақаси шароитига мослаб ёзилган. Йиллик 
тренировка цикли 1 ноябрда бошланса хам, енгил атлетика секциясига йилнинг исталган 
бошқа вақтида келганларни доим алохида назарда тутмоқ керак. 
Йиллик тренировка уч даврга бўлинади: тайёрлов даври тахминан 6 ой (ноябрь-апрель), 
мусобақа даври 5 ой (май-сентябрь), якунловчи давр 1 ой (октябрь) давом этади.
Кўрсатилган даврлаш йил фаслларига, мусобақа календарига, тайёргарлик вазифалари 
ва бунинг учун керакли вақтга асосланган. Ёз пайти енгил атлетика машғулотлари учун ва 
юқори спорт натижаларига эришиш учун қулайроқ. Спорт мусобақалари календари хам 
шунга қараб планлаштирилади. Даврларнинг давом этиш вақти хам асосий мусобақалар 
мавсумига тўлиқ тайёрланиш учун бемалол етарли. 
Иқлим шароити хилма-хил бепоён мамлакатимиз турли районларидаги енгил 
атлетикачиларнинг тренировка даврларининг давом этиш вақти бир-бирига тўла тўғри 
келмайди. Улар махаллий шароитга мослашган бўлиши керак. Масалан, Ўзбекистон 
шароитига қуйидагича мослаштириш мумкин: тайёрлов даври (15 декабрь-апрель), мусобақа 
даври (15 май-15 ноябрь), якунловчи давр (15 ноябрь-15 декабрь). 
Мамлакатимиз биринчиликларида ва халқаро мусобақаларда қатнашувчи разрядли 
спортчилар ва спорт мастерларининг йиллик тренировка планлари, улар тренировка 
қиладиган жой шароитидан қатъий назар, бир хил бўлиши керак. Бундай енгил 
атлетикачилар одатда июндан сентябрь-октябргача спорт формасида, яъни энг юқори натижа 
кўрсата оладиган бўлишлари керак.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish