Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Тренировканинг якунловчи даври



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Тренировканинг якунловчи даври 
Бу даврдаги тренировкадан мақсад – спортчини янги йиллик циклда машғулотлар 
бошланишига тўла дам олдириб, бирон-ярим жарохати бўлса даволаб, жисмоний 
фазилатлари ва техника малакалари даражасини пасайтирмасдан етказиб боришдир. Узоқ 
давом этган оғир тренировкалар ва кўп мусобақаларда қатнашиш давридан кейин енгил 
атлетикачилар дам олишлари зарур. Лекин дам олиш фаол бўлиши, яъни асабга дам бериб, 
мускулларни ишлатавериш керак. Бунинг учун тренировка машқларининг шакли, воситалари 
ва методлари ўзгаради, машғулотлар боғларда ва ўрмонда ўтказилади. 
Енгил атлетика турига, спортчиларнинг тайёрлик даражасига, ёшларига ва йил 
давомида қанча мусобақаларда қатнашганларига қараб, тренировка якунловчи даврининг 


33 
йўналиши хар хил бўлиши мумкин. Энди бошлаётганлар ва ёш енгил атлетикачиларнинг 
тренировкаси якунловчи даврда деярли ўзгармайди.
Улар масъулиятли ва қизғин мусобақаларда кўп қатнашмаганлари учун, бу давргача 
қандай бўлса ўшандай куч келадиган тренировка қилаверишлари мумкин. Улар кузги 
шароитда имкони борича умумий ва махсус жисмоний тайёрликни оширишлари, техникани 
ўрганишлари ва уни яхшилашлари, шунингдек, тренировканинг тайёрлов даври учун 
кўрсатилган бошқа вазифаларни хал этишлари керак. Шунингдек, фақат фаол дам олиш 
хизматини ўташдан кўра кўпроқ машғулотларга қизиқишни орттирадиган янги-янги 
машқлар қўшиш зарур.
Юқори разрядли енгил атлетикачилар (1-разряддан бошлаб) тренировканинг якунловчи 
даврида келгуси йилга тайёрланишни давом эттираверадилар. Улар йил давомида 
машғулотларда анча кўп куч сарфлаган, кўпроқ мусобақаларда қатнашган бўлсалар хам, 
жисмоний тайёрликка, айниқса умумий жисмоний тайёрликни оширишга алохида эътибор 
бериб, тренировка қилишни давом эттиришлари керак. Ўтган спорт мавсумидан кейин дам 
олиш учун эса, улар махсус (техник ва жисмоний) тайёргарликни камайтириб, бошқа хилма-
хил машқлардан фойдаланадилар. 
Енгил атлетикачи мастерлар эришилган жисмоний (умумий ва махсус) тайёрликни 
сақлаб қолиб, фаол дам олишлари керак. Бунинг учун тренировка машғулотларида куч 
келишни, машғулотлар сонини камайтириш, асосан эса, бошқа хил машқларга ўтиш лозим. 
Енгил атлетика тури хусусиятларини хам назарда тутиш керак. Тренировканинг якунловчи 
даврида спринтерлар, ғовошарлар, сакровчилар ва улоқтирувчилар (айниқса мастерлар) 
машғулотларга ўзларининг енгил атлетик турларини қўшмасалар хам бўлади. Лекин ўртача, 
узоқ ва ўта узоқ масофаларга югурувчилар куч келишни сал камайтириб, югуришни давом 
эттиришлари керак. Тез юрарлар хам шундай қиладилар.
Тренировканинг якунловчи даврида енгил атлетикачилар жир бойлаш хисобига 
вазнларини оширмасликлари керак. Ёш спортчиларнинг вазнлари табиий меъёрда ортиши, 
катталар вазни эса деярли турғун бўлиши (семириш 1-2 кг дан ортмаслиги) керак. 
Тренировканинг бир йиллик планини тузаётганда даврлар ва босқичлар муддати 
махаллий шароитга ва енгил атлетикачиларнинг шахсий хусусиятларига қараб ўзгариши 
мумкин эканини унутмаслик керак.
Йил бўйи давом этадиган тренировка мазмунини белгилашда разрядликлар ва 
мастерларнинг тайёрлик даражалари ортган сари, уларнинг хар томонлама жисмоний 
ривожланишлари турли хил машқларнинг сал камайтирилган комплекси билан оширилади. 
Лекин бу машқларни енгил атлетика ихтисосига мослаб танлаш керак. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish