Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Мусобақага тайёрланиш ва унда қатнашиш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Мусобақага тайёрланиш ва унда қатнашиш 
Мусобақа – тренировка процессининг таркибий қисми бўлиб, энг юқори куч келишлар 
хосил қилишга, иродавий фазилатларни тарбиялашга, спорт курашига ўргатишга ва 
тренировканинг боришини назорат қилишга хизмат қилади. 
Қишки мусобақалар программасига енгил атлетика турларидан ташқари, спортчининг 
умумий жисмоний тайёрлик даражасини бахолайдиган, хамма бажариши шарт машқлар 
қўшилишини хам хисобга олиш керак бўлади. 
Мусобақалашув даврида куннинг қай пайтида машғулот ўтказилишининг хам катта 
ахамияти бор. Академик И.П.Павлов ва унинг ўқувчиларининг такрорлайвериш натижасида 
шартли рефлектор алоқалар хосил бўлиши асосида одат бўлиб қоладиган суткалик тартиб 
хосил бўлиши тўғрисидаги фикрлари спорт тажрибасида кенг тасдиқланаётибди. Одат 
бўлган суткалик тартиб, фақат уйқуни, овқат хазмини яхшилабгина қолмай, балки хар гал 
организмдан юқори иш қобилияти талаб қилинадиган бир вақтнинг худди ўзида иш 
қобилиятини оширади хам.


34 
Шунинг учун масъулиятли мусобақаларга тайёрланишда ундан 3-4 хафта илгаридан 
бошлаб тренировка ва чамалашларни худди мусобақа вақтида ўтказиш керак. Кўпинча 
классификацион мусобақалар эрталаб, асосий мусобақалар эса шу кун кечқурун ёки эртасига 
ўтказилади. Бунда енгил атлетикачи хам эрталабки тренировкадан кейин шу куни кечқурун 
ёки эртасига мусобақа программасида назарда тутилган вақтда яна тренировка қилишга 
кўника бориши керак.
Бошқа пайтларда хам бу принципга амал қилиш керак. Масалан, спринтер мусобақада 
бир кунда икки ёки уч марта олдиндан белгиланган вақтда югурадиган бўлса, бунга хам 
тренировкада кўника бориш лозим. 
Шунингдек, тренировка жойи ва бўладиган йирик мусобақа жойи вақти ўртасидаги 
фарқни хам хисобга олиш керак. Агарда, об-хавога кўникиш ва янги режимга ўрганиш учун 
мусобақага олдинроқ (8-12 кун олдин) келиш имконияти бўлмаса, бундай вақтда енгил 
атлетикачи мусобақа бўладиган жойда қандай яшайдиган бўлса, ўз режимини хам шундай 
тузиши керак. Масалан, мусобақа соат 17 да белгиланган бўлиб, бу вақт енгил атлет 
яшайдиган жойда соат 19 га тўғри бўлса, демак, у худди соат 19 да тренировка қилиши 
керак. 
Бунда, албатта, овқатланиш, уйқудан туриш, ухлаш вақтлари хам ўзгаради.
Албатта, вақт ўртасидаги фарқ кўп бўлмаса (2-3 соатдан ортмаса), бундай қилиш 
мумкин. Акс холда, мусобақа жойида қандай бўлса, тренировка қилиш хам, суткали тартиб 
тузилиши хам махаллий вақт билан худди ўшанга мосланган бўлиши керак. 
Одатда мусобақалар кечқурунлари, гохо эса соат 11-13 да ўтказилади. Агарда муайян 
мусобақага махсус тайёргарлик кўрилмаса, у пайтда гох кундузи, гох кечқурун тренировка 
қилиб туриш керак. Бу куннинг турли вақтларида юқори спорт натижа кўрсатишга ёрдам 
беради.
Тренировканинг мусобақа давридаги хафталик циклида якшанба кунига одатда 
чамалаш ёки мусобақа планлаштирилади, шанба куни эса дам олинади. Жуда масъулиятли 
мусобақага тайёрланиш вақтида, 1-11ғ2 ой олдин хафталик циклни бўладиган мусобақага 
мослаб планлаштириб олиш керак. 
Тажриба шуни кўрсатадики, бир хил хафталик циклни такрорлаш, спортчиларни 
маълум кунда юқори иш қобилиятли бўлишга одатлантиради. Эхтимол бир хил суткалик 
тартибни такрорлайверишдаги сингари, бунда хам маълум кунларда бажариладиган 
машқлар, дам олиш кунларидаги тикланиш ва мусобақа ёки чамалаш кунлари максимал зўр 
бериш ўртасида мустахкам шартли рефлектор алоқа хосил бўлса керак. Шунга қараб, куни 
олдиндан маълум бўлган энг масъулиятли мусобақага анча илгари аниқ тайёрланиб олиш 
мумкин. 
Тренировкаси яхши спортчи қандай тартибга одатланганига қарамай, исталган вақтда 
ва исталган кунда яхши натижа кўрсата олиши керак. Керак бўлган иш қобилиятни 
таъминловчи марказий нерв системаси нихоятда харакатчан бўлгани сабабли шундай 
бўлиши мумкин. Ташқи мухитнинг кучли таъсири хам (халқаро мусобақалардаги мураккаб 
шароитда мамлакатимиз спортчисининг ахлоқий фазилатлари намоён бўлиши, стадиондаги 
ёрқин вазият, жиддий конкуренция ва бошқалар) бунда катта роль ўйнайди. Аммо маълум 
кунга, жойга ва соатга махсус тайёрлик кўрилса, ўша вақтда спорт натижалари юқори ва 
доимий бўлади.
Масъулиятли мусобақалардан 7-10 кун олдин хамма енгил атлетикачилар тренировка 
ишларининг хажмини камайтиришлари керак, спринтчилар, ғовошарлар, сакровчилар ва 
улоқтирувчилар эса, тренировка жадаллигини хам камайтиришлари зарур. 
Улоқтирувчилар ва сакровчилар масъулиятли мусобақага 5-8 кун қолганда ўзлари 
танлаб олган енгил атлетика турида тўлиқ куч билан тренировка қилишлари мумкин. 
Кейинги кунларда улоқтирувчилар снарядни қўлларига олмасликлари, сакровчилар эса 


35 
танланган сакраш турларини бажармасликлари мумкин. Уларнинг тренировкасига одатдаги 
машқларни киритиш мумкин (енгилгина спринт, махсус машқлар, шу жумладан ўртача 
жадаллик билан сакраш, ўртача оғирликдаги штанга билан машқлар, боғларда секин кросс ва 
бошқалар).
400 м ва ундан узоқ масофага югурувчиларда жадаллик камаймайди. Улар учун хатто 
тренировка ишининг жадаллигини ошириш анчагина фойдалидир. Уларга, масалан, такрор 
ёки ўзгарувчан югуриш тезлигининг мусобақадагидан юқори бўлишини таклиф қилиш керак. 
Стартга уч кун қолганда улар охирги марта “кескин” тренировка қилишлари керак 
(мусобақадагига нисбатан юқорироқ тезликда югуриш, мусобақадагидан қисқароқ масофага 
такрор ва ўзгарувчан югуриш).
Умумий иш хажми – одатдагининг ярмидан ошмайди, кўпинча 
1
ғ
4
-
1
ғ
3
қисмига тенг 
бўлади. Бундай тренировка киши нерв системасининг “чидамлилигини” оширади. 
Мусобақагача қолган кейинги кунларда бу “чидамлилик” (бошқа орган ва системалар 
функциялари сингари), иш хажмини жуда камайтириб, мусобақадагидан паст ёки унга тенг 
тезликда югуриш билан сақлаб борилади. Шу мақсадда ўрмонда узоқ вақт югуриб бориш 
хам қўлланилади. 
Мусобақага 24 соат қолганда (тренировка машғулотидан олдин бажариладиган 
разминканинг иккинчи қисмини камайтириб ёки бутунлай чиқариб ташлаб) разминка қилиш 
тавсия қилинади. Хамма вақт хам разминка унчалик оғир бўлмаслиги, лекин албатта тер 
чиқиши керак. Яшиси тренировка костюмида разминка қилиш керак. Бир кун олдин 
бажариладиган бундай разминка эртаси куни мусобақада спортчининг иш қобилиятини 
оширади. Разминка ўрнига хажми камайтирилган тренировка ўтказиш хам мумкин. 
Мусобақа олдидан 1-2 кун фақат одатдаги эрталабки гимнастикани бажариш, сайр 
қилиш керак. қисқа вақт мобайнида дам олиш билан, спортчида иш қобилиятини кескин 
камайтириб юборадиган, тормозланиш дейиладиган холатга айланиб кетиши мумкин бўлган 
ва бошқариш процессини бузиб қўядиган старт олди хаяжони ривожланиб улгурмайди. 
Бунда ёшга хам қараш керак. Ўсмирларда ва ёши ўтиб қолган спортчиларда тренировка 
хажмини камайтириш хисобига дам олиш, катталарга нисбатан кўпроқ давом этиши керак. 
Мусобақа бошлангунча қолган охирги кунларда одатдаги яшаш тарзини хеч нарса 
билан бузмаслик жуда мухим. Бу айниқса кун тартибига тааллуқлидир. Мусобақа бўлар экан, 
деб одатда еб юрган таомларни ўзгартириш (миқдорини хам, сифатини хам) ярамайди, чунки 
бунда ошқозон-ичак йўли фаолияти бузилиб, спортчининг иш қобилияти сусайиб кетиши 
мумкин. Спортчининг вазни ортиб кетиши хам мумкин. 
Мунтазам массаж қилиб юрганларга мусобақа бошланиши олдидан массаж қилиш 
тавсия қилинади. Одатдагидан кўпроқ ётиб дам олмаслик керак, акс холда атлет ланж 
тортиб, иштахаси бўғилади. Мусобақа арафасида “куч йиғиш” учун, одатдагидан эрта уйқуга 
ётиб бўлмайди. Чунки бунда спортчи 2-3 соат ухлай олмай ётиб, бўладиган мусобақа, 
рақиблар, спорт техникаси ва шу кабилар тўғрисида ўйлайди. Бу эса уни хаяжонга солади, 
натижада у ёмон ухлайди. 
Мусобақа қанчалик қизиқ бўлмасин, спортчи ўзи қатнашадиган пайтдан олдин 
стадионга келмаслиги керак. Лекин бир неча кунлик йирик мусобақаларда биринчи марта 
қатнашаётган ёш енгил атлетикачиларга бундай маслахат бериб бўлмайди. Нима 
бўлаётганидан бехабар бир неча кун кутиш, спортчини ортиқ хаяжонга солиши, нерв 
системаси тонусини пасайтириб юбориши мумкин.
Бундай енгил атлетикачилар мусобақанинг биринчи кунини кўриб, шароит билан 
танишиб, ўз рақибларини билиб, маълум даража тинчланганлари, шундан кейин ўз 
навбатлари келмагунча, мусобақаларни кузатмаганлари маъқул. Албатта, энг яхши енгил 
атлетикачи мастерларни кўриб, улар техникаси ва тажрибасини қабул қилиб олишлари керак 
бўлган қатнашчилар мусобақаларни кузатиб туришлари керак. 


36 
Уйдан мусобақага жўнаш олдидан ўз анжомларини, кийимларини тайёрлаб, текшириб 
чиқиш (оёқ кийим боғичлари, костюм резинкаси ва бошқалар мустахкам эканини кўриб 
чиқиш) зарур. Мусобақага ўз чиқишидан 60-80 минут олдин келиш тавсия қилинади. Бу 
шошилмасдан кийиниб, разминка қилиб олиш имконини беради. Разминкани мусобақага 
қатнашишдан сал олдин тугатиш керак. 
Енгил атлетикачи биринчи мусобақаларда, ўзининг шахсий хусусиятларига қараб, 
разминкасининг мазмунини, дозасини ва қанча давом этиши кераклигини аниқлаб олиши 
керак. Табиийки, енгил атлетикачига разминка оғирлик қилмаслиги керак. Бунинг учун эса 
разминка спортчининг ўзи жуда яхши тренировка қилиб юрган машқлардан иборат бўлиши 
керак.
Мусобақадан олдинги разминка стартдан 40-70 минут олдин бошланади. Одатда у тўрт 
қисмдан иборат бўлади: бадан қиздириш; танланган енгил атлетика турини бажаришга 
мойиллик хосил қилиш (разминка қиладиган жойда ўтказилади); дам олиш учун танаффус
ва мусобақа жойига чиқишга тайёрланиш; мусобақа жойида қатъий жазм қилиш. Мусобақада 
кўпинча қўшимча разминка хам қилишга тўғри келади.
Разминканинг биринчи қисми тренировка машғулотларида қандай бўлса, бу ерда хам 
шундай бўлади: охиста суръатда югуриш ва бошқа машқлар билан бадан қиздириш хамда 
бўғимлар харакатчанлигини яхшилайдиган машқлар қилиш. 
Бўлажак ишга спортчи олдин разминка учун махсус ажратилган жойда “мойиллаша” 
бошлайди. Бундай “мойиллашиш” (енгил атлетик пойабзал кийиш, спорт инвентарини олиб 
чиқиш, мусобақа жойига ўтиш ва хоказолар) муносабати билан озроқ (2-5 минут) танаффус 
бўлиши мумкин.
Шулардан кейин енгил атлетикачилар разминканинг иккинчи қисмини бошлайдилар. 
Машғулотлардагидек, бу ерда хам “мойиллашиш” бўлаклаб ва яхлит бажариладиган 
машқлар воситасида амалга оширилади. Лекин бунда машқлар жадаллиги тренировкадагига 
нисбатан аста секинроқ орта бориши керак. 
Мусобақадаги разминканинг иккинчи қисми сакровчилар, спринтчилар, ғов ошарлар ва 
улоқтирувчилар учун уч бўлимдан иборат: мазкур спорт техникасининг айрим 
элементларини, уларнинг бир-бирига “боғланишини” такрор бажариш, тезликни аста-секин 
ошира бориб техникани яхлит такрор бажариш ва машқни тўла ёки қисқартириб, 
синамоқликка бажариб кўриш.
Бундай қилиш бўлажак мусобақага мойиллашиб олиш, аниқ харакат қиладиган бўлиб 
олиш ва ишонч хосил қилиб олиш имконини беради. Аммо синамоқлик учун максимал куч 
сарфламаслик керак, чунки бу мусобақада иш қобилияти кескин пасайишига олиб келиши 
мумкин. 
Мусобақадан олдинги разминканинг биринчи ва иккинчи қисми 20-60 минут давом 
этади.
Разминканинг иккинчи қисмидан кейин қатнашувчилар дам оладилар ва мусобақа 
жойига чиқишга тайёрланадилар (қуруқ кийим кийиб, енгил массаж қабул қиладилар, ундан 
кейин ётиб дам оладилар). Дам олиш пайтида айрим спортчилар асосан мускуллар 
эластиклигини ва бўғинлардаги харакатчанликни оширадиган бир неча машқ бажарадилар. 
Одатда стартда 5-15 минут олдин қатнашувчиларни мусобақа жойига чиқарадилар. 
Мусобақа жойига чиққан енгил атлетикачилар шароит (ер қандай экани, снарядлар ва 
бошқалар) билан танишиб, тегишли тайёргарлик кўришлари (югуриб келишни 
белгилашлари, контрол белгилар қўйишлари ва хоказолар), секин-аста югуриб ва 
эгилувчанликка мўлжалланган машқлар билан баданларини қизитишлари ва мускуллари 
эгилувчанлигини яхшилашлари керак. Лекин разминканинг охирги қисмидаги асосий 
мақсад-ўз енгил атлетика турини синамоқликка бажариш билан бўлажак ишга узил-кесил 
мойиллашиб олишдир. 


37 
Шундан кейин спортчи 2-3 минут харакатда (сайр қадам билан юриш, секин югуриш, 
нафас олиш типидаги ва бўшашиш машқлари қилиб) дам олади ва мусобақани бошлайди. 
Ўртача, узоқ ва ўрта узоқ масофаларга югурувчилар ва тез юрувчиларнинг мусобақа 
олди разминкаси хусусиятларини кўрсатиб ўтиш зарур. Улар разминкасининг биринчи 
қисмида машқлар сони анча камаяди, иккинчи қисмида эса фақат ўртача суръатда давомли 
югуриб юриш (тез юрувчилар учун-юриш) киритилади. 
Кўпинча разминканинг иккала қисмини бирлаштириб, унчалик юқори бўлмаган 
жадалликда югуриб юрилади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish