Ызбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Ёш группалари ва жинсига қараб ядронинг оғирлиги ва диаметри



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/44
Sana22.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#110730
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
engil atletika va uni uqitish metodikasi

Ёш группалари ва жинсига қараб ядронинг оғирлиги ва диаметри 
 
Параметрлари 
16-17 ёшдаги 
ўсмирлар ва 
эркаклар 
учун 
14-15 ёшли 
болалар ва 
16-17 ёшли 
ўсмирлар 
учун 
13 ёшли 
болалар 
учун 
16-17 ёшли 
қизлар ва 
хотинлар 
хамда 
болалар 
учун 
11-15 ёшли 
қизлар ва 
11 ёшли 
болалар 
учун 
Оғирлиги, кг 
7,265-7,285 
6,00-6,025 
5,005-5,025 
4,005-4,025 
3,005-3,025 
Диаметри, мм 
110-130 
105-125 
100-120 
9,5-110 
85-100 
Шуғулланувчиларнинг кийми ва оёқ кийми 
Енгил атлетиканинг кийми майка, труси ва машқ костюмидан иборат. Қиш фаслида 
об-хавога қараб кийим кийилади. Очиқ хавода машғулот ўтказилганда енгил, иссиқ 
кийимлар кийиш лозим: жонли рейтуза, свитер, қалпоқча, жунли пайпоқ. Устидан шамол 
ўтказмайдиган материалдан тикилган костюм кийиш мумкин. Енгил атлетика 
машғулотларида ва мусобақаларида махсус оёқ кийимларидан фойдаланилади. 
Мусобақаларга қатнашувчилар бошқаларга нисбатан устунликка эришти-рувчи 
махсус мослаштиргич таглигининг қалинлиги 13 мм дан ортиқ эмас. Максимал шчиплар 
сони оёқ таглигида 6 та ва пошнасида 2 та, баландликка сакрашдан ва найза улоқтиришда 
пошна қисмида 4 тагача бўлади. Шчипларнинг чиқиб туриш узунлиги 25 мм, диаметри 4 мм 
дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Қатнашувчилар оёқ кийимсиз, бир оёқда кийим билан қатнашувига рухсат берилади. 
Қатнашувчиларнинг спорт кийими тоза ва тартибли бўлиши лозим. Сакраш ва ирқитиш 
мусобақаларида спорт костюмларида қатнашиш мумкин эмас. 
Мусобақа қоидаси 
Барча қатнашувчилар ўз турлари бўйича мусобақа қоидаларини билиши шарт. 
Мусобақа жойига қатнашувчилар тартиб билан келиб кетадилар. Улар доимо тайёр холда 
туришлари лозим, хакамларнинг чизиғига мувофиқ машқларни бажаришлари лозим. 
Югуриш – 110 метргача бўлган масофа қатъий равишда тўғри йўлакча-ларда 
ўтказилади, қолган масофалар бўйича (кроссдан, йўлларда юриш ва югуришдан ташқари) 
“айлана” бўйича соат кўрсаткичига қарама – қарши йўналишда амалга оширилади. 
400 метрча бўлган масофаларга югуришда хар бир қатнашувчи алохида йўлакчаларда 
югурилади. Йўлакчалар бўйича югуришдан олдин қуръа ташланади. Стартерлар дастлабки 
командаларни беради-“Стартга!” ва “Диққат!”. Шундан сўнг югуришни бошлаш учун отиб 
ёки байроқчани кескин пастга йўналтириб “Марш!” командаси берилади. 
“Стартга!” командасида қатнашувчи ўзи учун қулай холатни эгаллайди, бунда старт 
чизиғини, ёнидаги йўлакча чизиғини босиш мумкин эмас. “Диққат!” командасида югуришда 
шайланиб, хар хил харакатларни тўхтатади. 
400 м масофагача югуришда, старт олиш масофаларидан фойдаланилган-да 
“Стартга!” ва “Диққат!” командаларида қатнашувчиларнинг иккита оёқ ва қўли йўлакча 
юзасига тегиб туриши лозим. Агар қатнашувчи “Марш!” командасидан олдин харакат 
бошласа, нотўғри старт олган хисобланади (фалстарт). Бунда хамма югуриш қатнашчилари 
ўз жойларига қайтарилади, қоидани бузганга огоҳлантириш берилади. Иккинчи маротаба 
бузган қатнашувчи масуобақанинг мазкур масофасидан четлаштирилади (кўпкурашчилар 
учун икки маротабогача фалстартга рухсат этилади). Огоҳлантириш орқали қатнашчи 
хакамга юзланиб, огохлантиришни эшитганини ва тушунганлигини қўлини юқорига кўтариб 
тасдиқлайди. 


49 
Умумий йўлакларда ўтказиладиган югуриш ва юриш мусобақаларида хар бир 
қатнашчи харакат қилганда бошқаларга халақит бермасин. Рақибнинг ўнг томонидан қувиб 
ўтишга рухсат берилади, чап томондан эса фақатгина олдинда кетаётган югуриш 
йўлакчасининг қиррасидан шундай узоқликда бўлсинки унга тегмаган холда ўтиб кетсин. 
Масофани босиб ўтишда хеч кимга йўл-йўриқ кўрсатиш ёки ёрдам беришга рухсат 
этилмайди. Алохида йўлакчаларда югуришда фақат ўз йўлакчасида югуриш лозим. Ўз 
йўлакчасидан бошқа йўлакчага ёки трассага сабабсиз тушса қатнашчи мусобақанинг ушбу 
масофасидан чиққан хисобланади.қатнашувчи танасининг бирор қисми (боши, қўли, оёғи) 
билан марра чизиғининг юзасини кесиб ўтса, масофани босиб ўтган хисобланади. 
Сакраш. Узунликка сакрашда хар бир қатнашчига уч уриниш берилади. Шулардан 
энг яхши натижа хисобга олинади. Қатнашчи ўзи учун белги қилиб қўйиш керак, бироқ у 
бошқаларга халал бермаслиги зарур. Сакраш учун хакамлардан рухсат сўралади. Сакраш 
учун икки дақиқа вақт берилади. Сакраш хакамнинг “Бор!” командасини айтиб, оқ рангли 
байроғини кўтаргандан кейин хисоблаанди. Натижани хисобга олмаганда “Йўқ!” командаси 
айтилиб қизил рангли байроқ кўтарилади. Бунда натижа ўлчанмайди. 
Узунликка сакрашда ғолибликни аниқлаш учун финал мусобақалар ўтказилади. 
Финалда саккиз қатнашчи дастлбаки натижаларга қараб қатнашади. Финалда учта урунишга 
рухсат берилади. Якуний натижа энг яхши кўрсатилган (дастлабки ва финалда) натижага 
қараб аниқланади. Финалга чиқа олмаган қатнашувчиларники дастлабки натижаларга қараб 
аниқланади. Натижа тахтадан ўлчанади. Рулетканинг нол белгиси сакраш чуқуридаги изга 
қўйилади. 
Мусобақа қайдномаси қуйидагича юргизилади: 
- уриниш хисобга ўтганда натижа қуйидагича ёзилади (масалан 6,98, 7,21: ва шу каби); 
- уриниш хисобга олинмаганда “Х” белгиси қўйилади; 
- уриниш ўтказиб юборганда “-“ белгиси қўйилади. 
Баландликка сакрашда қатнашган спортчи фақат бир оёқда депсиниши шарт. Хар 
бир баландликни забт этиш учун қатнашчига уч уриниш берилади. Бир баландликни уч 
уринишда забт эта олмаган қатнашчи мусобақадан чиқади. 
Дастлабки баландлик ва бошқа кейинги баландликлар бир қатнашчи қолгунга қадар 
мусобақа низоми ёки хакамлар коллегиясининг мусобақагача эълон қилиниши амалга 
оширилади. Қатнашчи эълон қилинган исталган баландликдан сакраши мумкин. Мусобақа 
рўйхатидан ўтаётганда қайси баландликдан сакрашини бошлашини маълум қилади. 
Мусобақа бошида у бир неча баландликдан сакрашни ўтказиш юбориши мумкин. Лекин 
белгиланган баландликда уч маротаба натижасиз уринишдан сўнг мусобақадан чиқади. 
Мусобақа қоидаси қуйидаги шартли белгилар билан юритилади: натижали уриниш “0”; 
натижасиз уриниш “Х”; ўтказиб юборилган уриниш “-”. 
Итқитиш. Мусобақа ўтказиладиган жойда хар бир қатнашчи бир-икки синаб кўриш 
билан уриниб кўриш хуқуқига эга. Хар бир қатнашчига уч уриниш берилади. Ғолибни 
аниқлаш учун финал ўтказилади ва яна уч уриниш берилади. Энг яхши кўрсаткич спортчи 
учун натижа қилиб олинади. 
Машқни бажариш учун 1,5 дақиқа вақт берилади. Итқитиш “Бор!” командасидан оқ 
байроқча кўтарилгандан сўнг ўлчанади. Итқитиш хисобга олинмаганда “Йўқ!” командаси 
берилади ва қизил байроқ кўтарилади. Снарядни тушган жойи найза билан белгиланади. 
Натижа снарядни тушган жойидан планка ёки халқа қиррасига яқин бўлган масофа бўйича 
ўлчанади. Ўлчагични нол белгиси снаряд тушган жойга қўйилади. 
Қатнашчининг уриниши қуйидаги холларда хисобга олинмайди: агар тананинг 
исталган қисми, кийими, оёқ қийими билан ёки планка чегарасига тегиб кетса; айланани, 
сегментни, планкани босиб юборса ёки тегиб кетса, снарядни айлана ёки планка ташқарисига 
тушиб юборса; итқитиш снаряд белгиланган сектор ёки йўлак чегарасидан ташқарига тушса. 


50 
Қатнашчи харакатни бошламасдан аввал снарядни айлана ёки планка ташқарисига 
тушириб юбориши ёки айлана ва планка ичига тушириб юбориши хато хисобланмайди. 
Граната ва ядро итқитишда хох турган жойдан, хох югуриб келиб бўлсин бир қўлда амалга 
оширилади. Ядрони дастлабки холатида бўйни ва чеккага тегиб туриши ёки жуда яқин 
бўлиши лозим, ядрони елка чизиғидан ёнга ёки орқага олиб кетишга рухсат берилмайди. 
Натижаларни ўлчашда 0,02 м га камайиш томонга ядро итқитишда 0,01 м га 
камайиш томонга оғиш билан аниқланади. Енгил атлетиканинг хамма турида бундан бошқа 
қоида ва талаблар борки, буни спортчи яхши билиши зарур. Енгил атлетика бўйича 
мусобақалар ўтказувчи ташкилот томонидан тасдиқланган низомга кўра ўтказилади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish